ЖЧ-2018. Франция - Уругвай 2:0. Москвадаги FIFA FAN FESTдан ФОТОГАЛЕРЕЯ. Жахон чемпионат футбол 2018


Футбол бўйича ЖЧ-2018 ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионлар

Футбол бўйича ЖЧ-2018 ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионлар

Nov. 30, 2017, 7:57 p.m. 5459

Россия футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун стадионлар ва инфратузилмалар барпо этишга 10 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу Шарқий Европада ўтказиладиган биринчи энг олий даражадаги футбол мусобақаси бўлади. Қуйида ушбу чемпионат ўйинлари ўтказиладиган стадионлар билан танишиш имконига эгасиз.

Санкт Петербург стадиони 2017 йил апрелида фойдаланишга топширилди. Усти ёпиладиган стадион ичидаги ҳарорат йил бўйича 15 даража илиққача бошқарилиши мумкин. Гуруҳ босқичи, 1/8 финали, ярим финал ва учинчи ўрин учун ўйинлар ўтказиладиган майдонга 67 минг томошабин сиғади. 

Екатеринбург стадиони Москвадан 1600 км узоқликда жойлашгаан шаҳарда барпо этилган. ФИФАнинг энг камида 35 минг томошабин сиғдириши бўйича қўйилган талабини бажариш мақсадида қайта таъмирланган ўйингоҳга қўшимча ўриндиқлар жойлаштирилган. Бу ерда гуруҳ ўйинлари ташкил этилади. 

Сочидаги Фишт стадионида 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилган эди. У халқаро футбол мусобақаларини ўтказиш талабига жавоб берадиган даражада жиҳозланган. Унда гуруҳ босқичи, 1/8 финали ўйини ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. 47 мингдан ортиқ томошабин сиғадиган ўйингоҳда Россия терма жамоаси машғулотлари ва ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. 

Лужники стадиони 1980 йилда Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган. 2008 йилги Чемпионлар лигаси финали, 2013 йилги Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ҳам шу ерда ташкил этилган. Айни шу стадионда ЖЧ-2018 нинг асосий томошаси – финал ўйини бўлиб ўтади. 81 мингдан ортиқ ўриндиққа эга стадионда, шунингдек, гуруҳ босқичи, 1/8 финали, ярим финал ўйинлари ўтказилади. 

Калининград стадиони Польша ва Литва ўртасидаги оролда барпо қилинган бўлиб, Бавариядаги машҳур Allianz Arena нусхасидир. 

Ростов шаҳридаги Ростов Арена стадиони Азов денгизидан 32 км узоқликда жойлашган. Бутунлай янги қурилган ўйингоҳ баландлиги 51 метрни ташкил этади. Бу ерда гуруҳ босқичи ва 1/8 ўйинларини 45 минг мухлис томоша қилиши мумкин.

Волгоград Арена ҳам 45 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади ва унда гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. 

Спартак стадиони Москвада жойлашган. 43,300 га яқин ўриндиқли стадионда 1/8 финали ўтказилади. 

Нижний Новгород стадиони Волга ва Ока дарёлари туташган шаҳарда жойлашган. 45,300 дан ортиқ курси жойлаштирилган ўйингоҳда гуруҳ босқичи, 1/8 ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. 

Самара Арена ўйингоҳи 44 800 дан ортиқ ўриндиққа эга. Унда гуруҳ босқичи, 1/8 ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. Кейинчалик у Космос Арена деб аталади. 

Мордовия Арена Саранск шаҳрида жойлашган. 44 442 ўриндиқли стадион қурилиши 2010 йилда бошланган эди. Чемпионатдан кейин стадиондаги қўшимча бинолар бузилади ва 25 минг кишига мўлжалланади. 

Қозон Арена Лондоннинг Уэмбли ва Арсенал стадионларининг ташқи кўринишини деярли такрорлайди. 2013 йили фойдаланишга топширилган стадионда гуруҳ босқичи, 1/8 ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. 

tribuna.uz

ЖЧ-2018. Франция - Уругвай 2:0. Москвадаги FIFA FAN FESTдан ФОТОГАЛЕРЕЯ / CHAMPIONAT.asia

Унда Франция терма жамоаси Уругвай термасига қарши баҳс олиб борди ва рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айни дамда сайтимиз ходими Жаҳонгир Сотволдиев Москва шаҳрида бўлиб турибди. Москва шаҳрида жойлашган FIFA FAN FESTда кўплаб футбол мухлислари бугунги Франция - Уругвай учрашувни томоша қилишди. Жаҳонгир Сотволдиевнинг FIFA FAN FESTда олган суратларини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Championat.asia сайтининг Жаҳон чемпионати давомидаги ҳамкорлари "Start" савдо белгиси, "O'zbegim" колбасалари ва Elmakon савдо белгиси.

ФОТО: СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Москва шаҳридан махсус

championat.asia

Патрик Клюйверт: «Менимча, ЖЧ-2018да ҳужумкор футбол томоша қиламиз» - FCB.UZ - Barcelona muxlislari sayti

- Менимча, ЖЧ-2018 финал раундига чиққан барча жамоалар Россияда ҳужумга алоҳида урғу қаратишга ҳаракат қилади - ҳа, Патрик Клюйверт бўлажак жаҳон чемпионатида айниқса, кучли жамоалар ижросида ҳужумкор футбол кўришга умид боғламоқда.

Голландия миллий жамоаси собиқ вакили шунингдек, Бельгия термасидан қандайдир «сюрприз» кутаётганини яширмаяпти.

Унинг учун ўз юрти жамоасини мундиалдан четда қолганини кўриш азоб, аммо фикрича, голландлар охирги омадсизликларни тезкор унутиб, келажакни ўйлашлари шарт.

Айтиш жоиз, Патрикнинг ўзи биргина бетакрор зарбаси туфайли жаҳон чемпионати тарихидан жой олган. Учқур голланд ҳужумчисининг ҳаракати артистлик ижро нуқтаи назаридан дарҳақиқат, ўта ажобий чиққанди: ҳайратлантирадиган даражадаги сакраш ва бош билан кучли зарба.

Гап Франция майдонларида ташкиллаштирилган ЖЧ-98 ярим финалининг 87-дақиқасида юзага келган вазият ҳақида кетмоқда. Ўшанда Голландия термаси бутун ўйин давомида бразилияликларга муносиб қаршилик кўрсатган ва Клюйверт сўнгги паллаларда ҳисобни тенглаштириб (1:1), қўшимча бўлимларга йўл очганди.

Катта ва ўрта ёшли кўплаб мухлислар яхши эслашса керак, «овертайм»да ҳам кучли томон аниқланмагач, драматик пенальтилар серияси кузатилган ҳамда Бразилия термаси омадлироқ чиқиб, финал йўлланмасига эга бўлганди.

Мана, «лоларанглар» тарихида ўчмас из қолдирган 41 ёшли собиқ ҳужумчи (у ЖЧ-98да бевосита иштирок этишдан ташқари, Бразилия-2014 мундиалида бош мураббий Луи ван Галга ассистентлик қилди) бугун Россия турнирини бетараф мухлис сифатида кузатиб, чинакамига роҳатланишга шайланмоқда.

«Албатта, миллий жамоамизнинг ЖЧ йўлланмасини қўлга киритолмагани жуда ачинарли, - деди яқинда Аргентинага Испания Ла-лигаси промоутери ролида борган Клюйверт FIFA.com сайти мухбирлари билан суҳбат давомида. - Лекин ҳамма қатори мен учун ҳам энг яхши футболчиларнинг жаҳон форумидаги ўйинларини томоша қилиш ҳар доим мароқли.

Ахир 4 йилда бир марта ўтказиладиган турнир футбол гултожи саналади. Ўйлайманки, бизни олдинда унутилмас ва томошабоп турнир кутмоқда. Шахсий фикримча, бу сафар жамоалар ҳужумкорликни биринчи даражага олиб чиқади.

Дейлик, Германия, Бразилия, Испания ва Аргентина терма жамоалари фаворит мақомига мувофиқ, ўз омадини асосан рақиблар жарима майдони ичидан изласа керак. Ҳар ҳолда, кейинги раундга чиқишнинг энг тўғри йўли шу.

Умуман, салоҳияти нисбатан паст термалар ҳам вазиятга қараб, ҳужумга ўтиши муқаррар. Акс ҳолда, гол урилмайди, гол бўлмаса, ғалаба йўқ. Ғалабасиз эса «плей-офф»­га умид боғлаш ноўрин».

Патрик Клюйверт бўлажак чемпионат ҳам «сюрприз»лар тақдим этишига ишонмоқда. У «кичик жамоалар» гуруҳидан дебютант - Исландия термасига алоҳида эътибор қаратмоқда: «Ҳа, вулқонлар ва гейзерлар мамлакати жамоаси таркибида ёрқин юлдузлар йўқ, аммо бу терма яхлит куч сифатида ҳурматга сазовор.

Айнан исландияликлар катта «сюрприз» улашсалар, ажабмас. Қайтараман, шимолликлар сафида ўйин тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қилишга қодир бирор-бир ёрқин ижрочини кўрмаймиз. Лекин замонавий футболда жамоавий ҳаракат уйғунлиги катта роль ўйнашини унутмаслик керак.

Исландлар эса айни шу жиҳатда устунлар. Очиғи, улардаги иштиёқ, бирдамликка ҳавас қилса арзийди. Қолаверса, исландлар табиатан жиддий курашларга мойиллар. Улар шу сифатлари ёрдамида ҳар қандай рақибдан устун келишлари мумкин. Буни охирги йилларда бот-бот исботлашяпти ҳам».

Голландия футболи намояндаси яна Аргентина термасига ҳам бефарқ қарамаяпти (эҳтимол, суҳбат Буэнос-Айрес шаҳрида уюштирилгани учун аргентиналикларга ҳурмат нуқтаи назаридан қарагандир).

У шунингдек, Бельгия термаси одатий даъвогарлар гуруҳига кириш учун муносиб эканлигини таъкидлади: «Очиғи, ЖЧ-2018да айнан бельгияликларга ўзгача меҳр билан қарасам керак. Бу жамоа таркиби етук футболчиларга тўла ва у энг кучлилар қаторига кириш имкониятига эга».

Табиийки, «лоларанглар»нинг Россия-2018га чиқолмаганликлари бутун мамлакат футболига оғир зарба бўлди. Патрик эса Голландия футболи келажагига заррача шубҳа қилаётгани йўқ. Эҳтимол, яна равон йўлга тушиб олиш учун мавжуд тизимда ниманидир ўзгартириш керакдир?

Клюйверт бу саволга жавобан февраль ойида миллий жамоа бош мураббийи Дик Адвокаат ўрнига Роналд Куман тайинланганини эҳтиросли овозда эслатди: «Мана, бошқарувчи алмашди-ку!»

Голландлар анъанавий тарзда таянадиган ўйин услуби ҳам муҳимлиги масаласига келсак, «Аякс» ва  «Барселона» жамоалари собиқ ҳужумчиси бу борада хавотирдан мутлақо холи: «Мамлакат термаси аввало, ўз қудратига ишониши керак. Ҳозир янгилаш жараёни давом этяпти: айримлар кетишяпти, уларнинг ўрни янги футболчилар билан тўлдирилмоқда.

Демак, танланган муайян йўналишдан чекинмай, дадил ҳаракатланиш зарур. Тўғри, ҳаммасини нолдан бошлаш талаб этилади. Ҳар қадамда ортга назар солаверишдан наф йўқ, фақат олдинга боқиш мақсадга мувофиқ».

ПАТРИК КЛЮЙВЕРТ ФРАНЦИЯ-98 МУНДИАЛИДА

Гуруҳ босқичи 1-тур. Голландия - Бельгия - 0:0 (80-дақиқада қизил карточка)

1|4 финал. Голландия - Аргентина - 2:1 (12-дақиқада гол)

1|2 финал. Бразилия - Голландия - 1:1, пен. бўйича - 4:2 (87-дақиқада гол)

3-ўрин учун. Голландия - Хорватия 1:2

Манба: www.interfutbol.uz

koutinho.fcb.uz


Смотрите также