Жаҳон чемпионатига борамиз(ми)?! (иккинчи қисм). Футбол жахон чемпионатига саралаш


Жаҳон чемпионатига борамиз(ми)?! (иккинчи қисм)

2018 йили Россия яшил майдонларида ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзбек футболи оламидаги энг долзабр мавзуга айланди. Қуръадан сўнг барчанинг эътибор гуруҳдаги рақиблар ва уларга қарши тайёргарлик ўйинларига қаратилди. Куни кеча эса Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтида миллий терма жамоанинг июнь ойида Канада билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши борасида келишувга эришгани ҳақида маълум қилинди.

Кўпроқ хоккейи билан дунёга ном қозонган мамлакатнинг миллий футбол терма жамоасига ҳозирда испаниялик мутахассис Бенито Флоро бош мураббий саналади ва мазкур терма жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида Ўзбекистондан қарийб 30 поғона (95-ўрин, Ўзбекистон-66) пастдан ўрин олган. Конкакаф минтақаси вакили билан учрашув биз учун фойда келтиришига ишонамиз ва кейинги спаринг рақиблари Европанинг бирор бир кучли терма жамоаси бўлишага умид қиламиз.

Биз мазкур мусобақанинг саралаш ўйинларида иштирок этаётган миллий терма жамоамиз иштироки, имкониятлари ҳақида футбол журналистлари ва мутахассислар мулоҳазаларини бериб бораяпмиз. Бу галги мулоқотимиз истеъдоли журналист, машҳур Имомхўжаевлар сулоласи вакили Диёр Имомхўжаев билан бўлди. Ўзбек футболи ва унинг атрофидаги турли муаммолар ҳақида дадил ёзадиган журналист сифатида ном қозонган ёш ижодкор саволларимизга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди.

1-савол. Ўзбекистон кўпчилик айтаётганидек қулай гуруҳдан ўрин олди. Бироқ бу босқичда кураш аввалгиларидан икки ҳисса ортиб, авжига чиқади. Барча имкониятлар ишга солинади. Шундай экан, биз асло хотиржамликка берила олмаймиз. Сиз жамоамизнинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

Ўзбекистон терма жамоасига қуръа ташлаш маросимида омад кулиб боқди, дейиш мумкин. Ҳар холда, биздан кучли эканлигини кўриниб турган Япония ва Астралия, шунингдек, жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ноқулай рақиб бўлган БАА билан бир гуруҳга тушмадик. Мана шундай кўтаринки кайфият Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган қолган терма жамоаларда ҳам бор эканлигини унутмаслигимиз керак. Жанубий Корея ва Эрон каби асосий рақиблар ҳам айнан биз билан бир гуруҳга тушганидан хурсанд. Имкониятларимиз, рақиблардан келиб чиққан ҳолда, ёмон эмас. Бироқ 2-саралаш босқичидаги Баҳрайн ҳамда Филиппинга қарши сўнгги икки ўйиндан келиб чиқадиган бўлсак, имкониятларимиз озроқдек. Энг камида, ҳозирги таркиб жаҳон чемпионатига чиқиш учун муносиб эмас. Ўйинни яхшигина кучайтириш керак бўлади.

2-савол: Миллий терма жамоамиз охирги ўйинларидаги кетма-кет ғалабаси унинг жуда кучли эканини кўрсатмайди, албатта. Чунки ҳали жамоа кучли термаларга тўқнаш келмади. Ўз навбатида, кучсиз ҳам деб бўлмайди. Сизнинг-ча, миллий жамоамизнинг кучли ва кучсиз томонлари?

Миллий терма жамоанинг кучли жиҳати фақатгина 1 та — руҳий масала. Самвел Бабаян бошқарувида 7 та расмий ўйинда 7 та ғалабага эришган футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч пайдо бўлган. Бироқ бу нарса 1 тагина мағлубиятдан кейин йўққа чиқиши мумкин. Чунки Вадим Абрамов терма жамоани бошқарганида 3-саралаш босқичида ҳозиргидан яхшироқ натижани қўлга киритганмиз, ҳар холда, Япония мағлуб этилганди. Бироқ ҳал қилувчи босқичнинг 1-турида Эрондан мағлубият қабул қилиб олингач, ҳаммаси жой-жойига тушиб олган. Яхши томони, саралаш босқичи тақвимининг Ўзбекистон учун ғоятда қулай экани.Дастлабки 4 та ўйинда 12 очко ишлаб олиш имкониятининг бор экани Ўзбекистон терма жамоасига қўл келиши мумкин. Биз ҳозирча ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи босқичини ғалаба билан бошлаган эмасмиз ва асосан йирик мағлубиятлар қабул қилиб олганмиз. Кучсиз томон — таркиб. Ҳужум чизиғида кучли футболчи йўқ ҳисоби. Жанубий Корея, Қатар, Эрон каби мамлакатларда бу борада муаммо йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси эса яримта имкониятдан гол урадиган ҳужумчига эга эмас. Сергеев жароҳат олгудек бўлса, унинг ўрнини босадиган футболчи йўқ. Иккинчи кучсиз жиҳат — мураббий. Самвел Бабаян 7 та ўйинни ютгани унинг кучидан далолат бермайди. Филиппинга қарши 80 дақиқа бир киши кўп ўйнаганимизда, мутахассиснинг ҳақиқий кучи кўринди.

3-савол: Терма жамоа ўйин услубида тактик жиҳатдан ранг-баранглик деярли кўзга ташланмайди. Бабаянни яхши мотиватор сифатида тан оламиз, бироқ руҳий тетиклик доим ҳам ғалаба учун етарли эмас. Шу жиҳатдан журналистлар орасида кўп гапирилаётган мазкур босқичда терма жамоага хорижлик мутахассис (маслаҳатчи мураббий) керак, деган фикрга қўшиласизми?

Хорижлик мураббий керак, деган фикрга тўлиқ қўшиламан, маслаҳатчи мураббий деганига эса йўқ. Мадомики, терма жамоа хорижлик мураббийга топширилса, уни ёрдамчи сифатида олиб келиш шарт эмас. Хўжа кўрсин учун ишлаш ҳеч кимнинг жонига тегмадими? Ҳозирги ҳолатда эса Самвел Бабаян ишни охирига қадар олиб боришини хоҳлардим. Яхши давом этаётган мутахассисни алмаштирсак, ҳам адолатдан эмас, ҳам гап-сўз кўпаяди. Гап 2022 йилги жаҳон чемпионати ҳақида кетганида, мазкур саралаш босқичидан кейин нафақат хорижлик мутахассисни таклиф қилиш керак, балки ЎФФ раҳбариятини тўлиқ ўзгартириш керак, деб ҳисоблайман. Футбол янги босқичга қадам қўйиши учун ҳам бу нарса керак.

www.erkak.uz

ЖЧ-2018 саралаши. Месси Аргентинани Жаҳон чемпионатига олиб чиқди, хайр Чили!

Сафарда Эквадорни 3:1 ҳисобида мағлуб этган Аргентина мундиалга йўлланмани қўлга киритди. Месси бу ўйинда хет-трикка эришди. Шунингдек Уругвай ва Колумбия терма жамоалари ҳам йўлланмага эга чиқишди.

Бешинчи ўринни олган Перу ноябрь ойида Янги Зеландия билан плей-оффда ўйнайди.

Бунга қадар Бразилия биринчи ўринни нақд қилганди. Чили бугун Бразилияга ютқазиб қўйди (0:3) ва 6-ўринни эгаллаб ЖЧ-2018га чиқа олмайдиган бўлди.

Жанубий Америка

18-тур

Бразилия – Чили 3:0 (0:0, 3:0)Голлар: 1:0 – 55 Паулиньо, 2:0 – 57 Габриэл Жезус, 3:0 – 90 Габриэл Жезус.Бразилия – Эдерсон, Маркиньос, Алекс Сандро, Дани Алвес, Миранда, Коутиньо (Фирмино, 87), Каземиро, Паулиньо, Ренато Аугусто (Фернандиньо, 82), Неймар (Виллиан, 85), Габриэл Жезус.Чили –   Браво, Босежур, Хара, Медель, Арангис (Пульгар, 46), Фуэнсалида (Пуч, 63), Варгас, Вальдивия, Санчес, Эрнандес (Паредес, 77), Исла.Огоҳлантиришлар: Коутиньо (40), Неймар (45), Санчес (54), Исла (68).

Перу – Колумбия 1:1 (0:0, 1:1)Голлар: 0:1 – 56 Хамес, 1:1 – 76 Герреро.Перу – Гальесе, Родригес (Араухо, 46), Рамос, Трауко, Йотун (Руидиас, 71), Тапия, Каррильо (Рейна, 63), Куэва, Корсо, Флорес, Герреро.Колумбия –   Оспина, Мурильо, Фабра, Арьяс, Санчес, Куадрадо, Агиляр, Санчес, Хамес (Чара, 85), Фалькао (Морено, 90), Сапата (Барриос, 73).Огоҳлантиришлар: Каррильо (45).

Эквадор – Аргентина 1:3 (1:2, 0:1)Голлар: 1:0 – 1 Ибарра, 1:1 – 12 Месси, 1:2 – 20 Месси, 1:3 – 62 Месси.Эквадор – Бангера, Аймар, Рамирес, Веласко, Арболеда, Ибарра, Орехуэла, Интриаго (Учуари, 77), Севальос (Валенсия, 41), Ибарра, Ордоньес (Эстрада, 64).Аргентина –   Ромеро, Меркадо, Маскерано, Отаменди, Сальвио (Фасио, 90), Ди Мария (Паредес, 84), Перес, Акунья, Биглия, Бенедетто (Икарди, 76), Месси.Огоҳлантиришлар: Севальос (14), Акунья (51), Биглия (61), Эстрада (75), Маскерано (86).

Уругвай – Боливия 4:2 (2:1, 2:1)Голлар: 0:1 – 24, автогол Сильва, 1:1 – 39 Касерес, 2:1 – 42 Кавани, 3:1 – 60 Суарес, 4:1 – 76 Суарес, 4:2 – 79, автогол Годин.Уругвай – Муслера, Хименес, Сильва (Перейра, 77), Касерес, Годин, Бентанкур, Весино, де Арраскаэта (Лодейро, 77), Вальверде (Родригес, 60), Кавани, Суарес.Боливия –   Лампе, Ральдес, Сагредо, Вальверде, Бехарано, Чумасеро (Арсе, 46), Кандия, Кампос, Мачадо, Кастро (Хустиниано, 57), Морено (Альварес, 69).Огоҳлантиришлар: Кандия (70).

Парагвай – Венесуэла 0:1 (0:0, 0:1)Гол: 0:1 – 84 Эррера.Парагвай – Сильва, Гомес, Алонсо, Морейра, да Сильва (Самудио, 62), Пирис, Рохас, Ромеро, Ромеро, Санабрия (Кардосо, 56), Домингес (Барейро, 56).Венесуэла –   Фариньес, Анхель, Чансельор, Кихада, Эрнандес, Кордова (Сотельдо, 57), Эррера, Мартинес (Отеро, 77), Ринкон, Мурильо (Морено, 81), Рондон.Огоҳлантиришлар: Мартинес (25), Алонсо (33), Рохас (39), Эррера (47), Кардосо (73), Отеро (86), Фариньес (90).Четлатиш: Анхель (89), Гомес (89).

championat.asia

Футбол жахон чемпионатига саралаш — SportReview

Комментарии пользователей Afandi Tv 06.03.2018 - 06:58

ТЕЗКОР ХАБАРЛАРНИ ТЕЗ ТЕЗ КУРИШНИ ИСТАСАНГИЗ ВИДЕОГА ЛАЙК БОСИНГ!

Ахлидин Уразов 07.03.2018 - 12:53

Бразилия хакида малимот болсин илтимос

Бедил Халимов 09.03.2018 - 13:11

Argentina.6.oringa.yarashibdi😁🤓👇👇👇🖓🖓🖓

Obidxon Oripov 10.03.2018 - 20:18

Ривалдони чикаринг

Заир Дооронов 12.03.2018 - 13:31

Котинга кирип кет месси

лионель Месси 14.03.2018 - 23:49

Будем ждать Месси и его компанию в России! Вперёд Аргентина!

REAL MADRID CR 17.03.2018 - 19:24

Испания олади кубок 2018 ни

Давлат Бурхонов 19.03.2018 - 18:42

Месси сенсиз чемпионат кизикмас сени кутамиз ч м

QUVNOQ KAYFIYAT 21.03.2018 - 22:52

Argintinani Xujum chilari Kuchli😊

Mister Tv 23.03.2018 - 05:33

Argentina va Messiga Omad!

Muzaffar F 25.03.2018 - 15:18

калубия перу дураг буса Чили Бразилия Аргентина факат галаба керак булди чикади

kichkina demang bizni tv 28.03.2018 - 10:15

argentina chiqadi xudo xoxlasa

sardor bek 30.03.2018 - 08:59

Samvel Babayannichi qagdi bose

Марк р 01.04.2018 - 04:41

Аргентина чикади худо хохласа чунки Чили ютказади бразиляга

Abdusamad AAA 02.04.2018 - 15:26

аргентина чикиш керак

Maksat Haytimow 03.04.2018 - 17:02

саламмаликим Ака сиз айтип турган ки жама бир бирига Карши ойнашади улар икиси хам канака килип маглуб болиши мумкин?

Afandi Tv 06.04.2018 - 12:29

Ассолом ха биламан ман ХОЗЗИРДАГИ уринини йозганман чунарли булиши учун

Maksat Haytimow 07.04.2018 - 15:38

Afandi Tv салам Ака чили 3 орин учин ойнайди Перу билан Колумбия 4 орин учин ойнашишади

Afandi Tv 10.04.2018 - 11:29

Maksat Haytimow Ассалом юк биттадат уйини колган бир бири билан эмас 4 урин. Чили - Бразилия 5 урин. Перу - Колумбия 6 урин. Аргентина - Эквадор 11.10.2017

Собит Мусурмонов 06.04.2018 - 14:20

Аргентина албатта чикади жахон чемпионатига

Робин Гуд 08.04.2018 - 09:29

Агар Аргентина учса, Узбекистон учб хам кетди, унда Узбекистон=Аргентина, ФИФАдан талаб кламз рейтингда бир жойга куйишсин.Бу Германия жуда кучайиб кетди-БАБАЯНни жунатиш керак, Дойче капут булади

QIziqarli Tv 10.04.2018 - 16:22

Aka isko xakida

Ne mat Джумаев 13.04.2018 - 02:29

Германия камида финалега чикади

centrzpp.ru


Смотрите также