Турнир жадвали. Узбекистон футбол федерацияси


Футбол: Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги президент

ФутболФото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентлигидан кетди.

Расмий хабарларга кўра, 12 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов анжумани ортидан Умид Аҳмаджонов Мираброр Усмонов ўрнига федерациянинг янги президенти этиб сайланган.

Ўзбекистондаги футболга ихтисослашган қатор интернет нашрларида ёзилишича, у овоз бериш учун илгари сурилган ягона номзод бўлган.

Умид Аҳмаджонов бунгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти, Миллий Паралимпия Уюшмаси раисининг муовини ва Тошкентнинг "Пахтакор" клуби вице-президенти бўлиб ишлаган.

Унинг ҳар уч вазифасини ҳамоҳангликда олиб борадими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.

Сўнгги янгилик борасида ҳозирча Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий веб саҳифасида бирор бир хабар йўқ.

Федерация ҳисобот-сайлов анжумани тафсилотлари борасида ўзининг расмий 'Twitter' аккаунтида хабар берган.

Футбол, ЖЧ-2017: Ўзбекистон 0:0 Жанубий Корея, кураш шу ерда тугади

Жаҳон чемпионати: Абрамов ва Қосимовни аямаган федерация Бабаянни нега аяди?

Тафсилот ўрнида

Фото муаллифлик ҳуқуқи olympic.uz

Мираброр Усмонов 2006 йилдан буён Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Шу йил январ ойида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбарияти ҳам янгиланган.

Ўшанда Мираброр Усмонов ўрнига қўмита президенти этиб "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси Алишер Султонов сайланганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқич беллашувларидаги кетма-кет муваффақиятсизлиги манзарасида, айниқса, сўнгги йилларда маҳаллий футбол ишқибозлари томонидан Мираброр Усмоновнинг истеъфосини талаб қилувчи даъватлар кучайганди.

Умид Аҳмаджонов келаси 4 йил давомида ўзбек футболини бошқаради.

Хабарларга кўра, бу ягона номзод овоз бериш учун Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан илгари сурилган.

Расмий хабарларга кўра, Умид Аҳмаджоновнинг янги вице-президентлари Раматов Очилбой Жуманиёзович, Бобожонов Пўлат Раззақович ва Исроилов Шоакрам Холматовичлар тайинланган.

Очилбой Раматов Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари ва "Ўзбекистон темир йўллари" ҳиссадорлик уюшмасининг раҳбари ҳам бўлади.

Пўлат Бобожонов эса, яқинда Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тайинланган.

Шоакрам Исроилов бунгача Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида ректорлик қилган.

Умид Аҳмаджоновнинг таржимаи ҳолига оид бошқа маълумотлар эса, ҳозирча, матбуотда имконли эмас.

Мираброр Усмонов

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг бугундан собиқ президенти Мираброр Усмонов Бош ассамблеянинг 2012 йил 29 декабр куни бўлиб ўтган мажлиси чоғида мамлакат Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбари этиб сайланган.

Бу мажлисда ўша пайтда Ўзбекистон Бош вазири бўлган ҳозирда президент Шавкат Мирзиёев шахсан ўзининг иштирок этганлиги хабар берилганди.

Кузатувчилар ўшанда қўмита раҳбариятидаги янгиланишларни ҳозирда марҳум президент Ислом Каримовнинг ўзбекистонлик спортчиларнинг Лондон Ёзги Олимпиадасида қайд этган натижаларидан қониқмагани сабаби билан изоҳлашганди.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Лондондаги ютуқлари бир олтин ва иккита бронза медали билан чекланганди, холос.

Мираброр Усмонов орада кечган вақт давомида ҳар икки ташкилот президенти вазифасини ҳамоҳангликда бажариб келаётганди.

Айни ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ўз тарихида Ёзги Ўйинларда қайд этган рекорд натижаси айнан Мираброр Усмонов бошқаруви даврига тўғри келади.

Ўзбекистон Олимпиада терма жамоаси 2016 йилги Рио Ёзги Олимпиадасида тарихий натижа қайд этган, жамоа ҳисобида жаъми 13 та медали билан Тошкентга қайтганди. Жамоа энг кўп олтин медаллари(4 та) ни ҳам айнан Риода қўлга киритганди.

Ўзбекистон боксчилари эса, ҳисобларидаги 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан илк бор умумжамоа ҳисобида Куба дохил қолган барча Рио Ёзги Олимпиада Ўйинлари иштирокчиларини ортда қолдиришган.

Ўтган олти Ёзги Олимпиада Ўйинларида кузатилмаган бир даражада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Риода энг кўп медалларини (шу жумладан, олтинларини ҳам) бокс спорт турида қўлга киритганди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президентлигини топширса-да, Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги раҳбарлик лавозимини сақлаб қолганди.

Тарихча ўрнида

Мираброр Усмонов 2006 йилдан буён Ўзбекистон Футбол Федерациясига раҳбарлик қилиб келган.

69 ёшли Мираброр Усмонов 1990 йилда Ўзбекистон Савдо вазири бўлган, мамлакат мустақиллигидан сўнг “Ўзбексавдо” компаниясини бошқарган.

У 1994 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган, Ўзбекистон ҳукуматида савдо масалаларини бошқарган.

2005 йилда Ўзбекистонда икки палатали парламент жорий этилганидан буён Ўзбекистон Президенти тавсияси бўйича тайинланадиган сенаторлардан бири экани айтилади.

Мираброр Усмонов 2015 йилда янги асос солинган Марказий Осиё Футбол федерациясининг президенти этиб ҳам сайланган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасидан олишга муваффақ бўлган айрим маълумотларга кўра, Мираброр Усмонов мазкур ташкилотнинг "фахрий президенти" бўлиб қолгани маълум бўлганди.

Расмий хабарларда эса, Мираброр Усмонов фахрий президент сифатида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятига нафақат ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериши, балки Олимпия ҳаракатини молиялаштиришда ҳам бевосита иштирок этиши айтилганди.

Тошкентдан олинган сўнгги янгилик манзарасида Мираброр Усмоновнинг Ўзбекистон Футбол Федерациясида бирор бир мақомда қолиш-қолмаслиги маълум эмас.

Сўнгги янгиликка маҳаллий футбол ишқибозларининг муносабати ва спорт журналистларининг баҳосини билиш учун Би-би-си Ўзбек Хизмати веб саҳифаси ва барча ижтимоий мулоқот тармоқлариларидаги аккаунтларини кузатиб боринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

www.bbc.com

Ўзбекистон футбол федерацияси

25 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ўзининг навбатдан ташқари конференциясини ўтказади.

Киритилди: 20:08, 17.01.2018. Ўқилди: 7270 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоага мураббий тайинлаш борасида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Киритилди: 17:13, 15.01.2018. Ўқилди: 17248 марта. Фикрлар сони: 15 та.

Бугун 15 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясида болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш, малакали мураббийлар тайёрлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Киритилди: 15:33, 15.01.2018. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Ўзингизга маълум, бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Киритилди: 14:59, 26.12.2017. Ўқилди: 3021 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини оширишга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Киритилди: 16:42, 18.12.2017. Ўқилди: 3468 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Шу йилнинг 12-17 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:43, 06.12.2017. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Киритилди: 15:39, 02.12.2017. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 4 та.

Ўзбекистон Футбол Федерациясида Тошкент шаҳри жамоалари – “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” фан-клублари фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Киритилди: 17:29, 29.11.2017. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси «Digital Panda» компанияси билан ҳамкорликда кенг кўламдаги акция ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

Киритилди: 15:15, 24.11.2017. Ўқилди: 3217 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда.

Киритилди: 14:12, 23.11.2017. Ўқилди: 7512 марта. Фикрлар сони: 18 та.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Киритилди: 17:44, 11.11.2017. Ўқилди: 4873 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Яқинда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати ташаббуси билан журналистлар йиғилиши ўтказилди. 

Киритилди: 02:57, 19.10.2017. Ўқилди: 1742 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон футбол федерациясига янги раҳбарият келгач, ФИФА тасарруфидаги мусобақаларнинг мамлакатимизда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.

Киритилди: 09:24, 14.10.2017. Ўқилди: 4936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаларининг таркибий тузилмаларида футзал, пляж футболи ва аёллар футболи билан шуғулланадиган янги лавозимлар ташкил қилинди. 

Киритилди: 11:54, 11.10.2017. Ўқилди: 2125 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол федерациясида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида кўп гапирилмоқда.

Киритилди: 02:17, 09.10.2017. Ўқилди: 15622 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди. 

Киритилди: 20:57, 07.10.2017. Ўқилди: 3834 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов бошланди.

Киритилди: 20:05, 28.09.2017. Ўқилди: 1965 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги қуйида келтирилган бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассислар ишга таклиф қилинади.

 

Киритилди: 20:03, 28.09.2017. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг янги раҳбарияти билан илк марта матбуот анжумани ташкил қилинди.

 

Киритилди: 11:25, 27.09.2017. Ўқилди: 6146 марта. Фикрлар сони: 6 та.

Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги терма жамоалар маркази раҳбари бўлиб ишлган Асқар Толибжонов лавозимини тарк этган бўлиши мумкин.

 

Киритилди: 12:38, 24.09.2017. Ўқилди: 4163 марта. Фикрлар сони: 2 та.

stadion.uz

Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади

Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади

Aug. 23, 2017, 2:44 p.m. 9911

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 август куни «Бунёдкор» стадионида Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Бу ўртоқлик учрашуви миллий терма жамоамизнинг 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг Хитой (31 август) ва Жанубий Корея (5 сентябрь) га қарши саралаш учрашувлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак.

Ўзбекистон Футбол федерацияси ходими Chempionat.asia сайтига маълум қилишича, ушбу футбол учрашуви ТВда трансляция, интернет сайтларда онлайн трансляция қилинмай, мухлислар стадионга қўйилмаслиги маълум қилиниб, Қирғизистон терма жамоасининг талаби билан амалга оширилганини ёзиб чиққан эди. Кейинроқ ЎФФ расмий сайтида бу ўйинга оид барча расмий маълумотлар тақдим этилиши айтилган.

Кейинроқ ўша расмий хабар ЎФФ сайтида эълон қилинди:

«Ўзбекистон Футбол Федерациясининг қарорига кўра, 25 август кунига белгиланган Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ёпиқ тарзда ўтказилади».

Яъни, бу қарорга барибир Қирғизистон томони эмас, Ўзбекистон футбол федерацияси келганлиги тан олинди.

«Ушбу ўйинни ташкил этиш бўйича ўтказилган музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўйинчини алмаштириш имкониятидан чекланмаган миқдорда фойдаланишга ўзаро келишиб олганлиги муносабати билан ўйин халқаро ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлмайди».

Тушунарли. Лекин, ҳар қандай футбол мухлислар учун эмасми?

«Футбол қоидалари»нинг майдондаги ўйинчиларнинг сони ҳақидаги 3-бандига кўра, миллий терма жамоаларнинг халқаро ўйинларида кўпи билан бир жамоадан 6 футболчининг алмаштирилишига рухсат берилади. 6 футболчидан кўп ўйинчи алмаштирилган ўйинга «назорат учрашуви» мақоми берилади ва у ФИФАнинг халқаро тақвимида рўйхатга қўйилмайди. Шу сабабли, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўйин назорат ўйини сифатида даражаланади ва ФИФА рейтингини ҳисоблашда инобатга олинмайди».

Яхши... Бу ҳам тушунарли. Мухлислар-чи?

«ФИФАнинг 2017 йил 26 июлида ташкилотга аъзо федерацияларга юборган 1593-рақамли циркулярга кўра, бундай назорат учрашувиларининг тарғиботи, ўйинга чипта сотиш, ўйинни трансляция қилишга рухсат берилмаслиги муносабати билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги назорат ўйини трансляция қилинмайди».

Рухсат берилмайди — тақиқланади, дегани. Лекин ФИФАнинг ўша циркулярининг оригиналига назар ташласак сал бошқачароқ гапларга дуч келамиз:

Regulations Governing International Matches and, logically, it could not be considered as an international «A» match in any of FIFA's files and registers, therefore not having any effect on the pertinent FIFA/Coca-Cola World Rankings. Furthermore, such «training» matches should not be promoted as international «A» matches in order to prevent any misleading communication among the football family (teams, spectators and media).

Жамоалар, мухлислар ва ОАВ ўртасида ТУШУНМОВЧИЛИК келтириб чиқармаслиги учун «А» тоифадаги ўйинлар сингари тарғибот қилинмасин, деган жойи бор тавсияда. Яъни чипта сотиш мумкин, мухлислар ва журналистлар киритилиши мумкин, трансляция қилиниши ҳам мумкин. Шунчаки у ўйин ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ мақомида бўлмайди, барча эълонларда НАЗОРАТ УЧРАШУВИ, деб қўйилса бас.

Айниқса, ФИФА «мухлислар стадионга киритилмасин», деб битта ҳолатда қатъий айта олади: ўша мухлислар олдинги ўйинда бирорта ножўя ҳаракат қилган бўлса. Мухлислар учун бу ўзига хос жазо ҳисобланади. Бизнинг мухлисларимиз эса ҳеч қандай нотўғри хатти-ҳаракат қилишгани йўқ. Нега унда ЎФФ уларни «жазо»ламоқда?

Ҳатто ўша ФИФА мухлисларга бан эълон қилган ўша ўйинлар ҳам ТВда трансляция килинади! Яъни, стадионда жанжал кўтарган мухлислар ҳам ўйинни ТВда жонли эфирда кўриш мумкин. Бизнинг мухлислар эса қандайдир унданам баттар гуноҳ қилиб қўйишганки, буни ўзлари билишмайди, шекилли.

Ўйинга нафақат фақат чипта сотилмаслиги, ТВда ҳам кўрсатилмаслигидан хулоса қилсак, ўйинни ҳеч ким кўрмаслиги талаби, мураббийлардан чиққан бўлиши табиий.

Тушуниб турибмиз, олдимизда муҳим иккита ўйин турибди. Уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонсак — Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқамиз.

Бу ўйинларга МТЖ бош мураббийи алоҳида тайёргарлик кўриб, айрим тактикаларни синаб олиши мумкин. Шу чоққача терма жамоамиз «оқлар» ва «кўклар»га бўлиниб ўйнарди. Бу сафар «кўклар» вазифасини қирғизлар бажариб бермоқда. Бу ўйинни кимдир ёзиб олиб, Хитой ёки Корея томонига узатилишидан хавфсирамоқда. Мухлислар қўйилса — Хитойдан келган жосуслар ҳам бемалол ўйинга кириши, ўйинни съёмка қилиши мумкин бўлади. Хитойлар келмаса ҳам шу ўйинни сёъмка қилиб хитойликларга пуллаши мумкин бўлган инсонлар ҳам орамиздан топилади — бунга ҳам ишонамиз.

Балким стадионда ўйин давомида норози мухлисларнинг ҳайқириқларини эшитишни исташмаётгандир? (Мухлисларнинг «гуноҳи» шу эмасмикин, деган хаёлга бориб қолдим)

Хуллас, барчасини тушуниб турибмиз. Мен мухлислар стадионга кириши керак, дея терма жамоамизнинг иримкаш мураббийларининг режаларини бузмоқчи эмасман. Натижаларга улар жавобгар. Билган шакарини ейишсин! Лекин шуларни рўй-рост айтса бўлмасмиди футбол федерацияси? Тушунамиз-ку?!

Шуҳрат Шокиржонов.

tribuna.uz


Смотрите также