Алишер Усмонов "Пахтакор" клубини сотиб оладими? Узбек футбол сайтлари


Ўзбек футбол журналистлари бирлашиши керак

Кўча жанжали билан профессионал жангнинг нима фарқи бор? Нега бугун кўпчилик журналистлар кўча жангини маъқул кўришмоқда… Нима демоқчи бўлганимни тушунмадингизми? Кўпроқ твиттер ўқинг. Аксарият мухлисларнинг хаёлига бир фикр келди: Твиттер ёки ижтимоий тармоқдан фойдаланмасак-чи?!

Юртимиздаги футбол мухлисларининг кўпчилик қисми твиттернинг доимий “ишқибоз”и эмаслиги ушбу мақолани ёзишимга туртки бўлди.

Бугунги кунда футбол оламидаги таҳлилий мақолалари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Хайрулла Холиқов бугун твиттерда терма жамоамизнинг Осиё кубогига тайёргарлиги кўпчиликни қизиқтирмай қўйгани ҳақида фикр билдирди. Яқин ўтмишнинг универсал журналисти Шуҳрат Шокиржонов бу вазиятни кимлардир “ўзлари қўлдан ясаган”лигини таъкидлади. Жўшқин футбол ижодкорига айланиб бораётган Холиқов ҳамкасбларини “енгилмаслик”ка чақирди. Танқидларга изоҳсиз қараб турмайдиган ўзбек футболи журналистикасининг қаҳрамони Асланов жаноблари миллий терма жамоамиз танқидларга нотўғри ёндошгани-ю журналистларни ўзидан узоқлаштиргани ҳақидаги фикрлари билан масалага ойдинлик киритмоқчи бўлди.

Кейинги тортишувлар ҳам шу тақлид давом этди. Мен юқоридаги фикрларни ўқий туриб, миллий терма жамоамизнинг 2011 йилги Қатарда ўтказилган Осиё кубогига тайёргарлигини эсладим. Мусобақагача кўплаб танқидларга учраган Абрамов ўзига отилган тошлардан муносиб хулоса чиқариб, Осиё кубогида ярим финалгача етиб борганди. Навбатдаги Осиё кубогига саноқли кунлар қолган бир вақтда терма жамоамизнинг тайёргарлиги кенг ёритилмаётганлигини Холиқов тўғри танқид қилди. Нега бугун журналистларимиз орқага қадам ташлашди ёки бошқа соҳани танлаб кетишди? Нега ўша даврдаги жўшқин мақолалар камайиб кетди? Нега урчиб чиқиб бўй кўрсатиб турган муаммоларни бугун ёзмаяпмиз? Нега бугун терма жамоамизга чақирилмаган муносиб номзодлар ҳақида ёки терма жамоамизнинг иккитадан ортиқ гол урмаслик “кўникма”си ўзгармаётганлиги ҳақида ёзмаяпмиз?

Бугунги кунда журналистларнинг ҳар хил тортишувлари, раддиялари ва ўз қарашларини ифодаловчи умумий аудитория йўқ. Бугун сайтларимиз Европа футболидаги икир–чикирларни ипидан игнасигача таржима қилиб қўйишмоқда. Сайтлар бир–бири билан рақобатлашиши мумкин, лекин журналистларнинг рақобати йўқолиб бормоқда. Рақобат йўқ жойда ўсиш ҳам бўлмайди. Ўсиш бўлмаган жойда ўзлари ҳақида танқидий мақолалар камайган ташкилотлар ютади, холос. Мухлислар ва ўзбек футболи ютқазишда давом этади. Сайтларимиз гуруҳларга бўлинган, ҳар бир сайтнинг ўз “лидер”лари бор. Кимдир ўтирволиб мақола “ўғирласа”, бошқа бири мақола ўғирлаяптими-йўқми, текшириб кўради. Ўзимиз билан ўралашиб қолдик. Биз шундай давом этаверсак, ўзбек футболи учун ким қайғуради? Олий лига тўпурари терма жамоага чақирилмаслиги, ҳимоявий тактика натижа бермаслиги, ПФЛда 1998 йил туғилганлар чемпионлиги ташкил қилиниши бефойдалиги, таёрлов гуруҳлари ўртасида кечган мусобақада истеъдодлар шунчаки иштирок этишганию ҳеч бир терма жамоа ёки клуб скаутлари истеъдодларни кузатмаганлиги каби мавзуларни ёритиш камайиб бормоқда. Муаммонинг ечими қандай эканлиги тўла тўкис кўрсатиб беришга ожиздирмиз, ҳеч бўлмаса муаммолар борлигини ошкор қилайлик.

Журналистларнинг твиттерда жам бўлиб ўзаро фикр алмашишини кўча жанжалига ўхшатдим. Хайрулла Холиқов тўғридан мушт туширса, Шокиржонов орқадан ташланиб қолади. Кутилмаганда қайдандир Қаҳрамон Асланов пайдо бўлади. Жанг зўр бўлиши мумкин, бироқ унинг мавқейи кўча жанжали бўлиб қолаверади. Профессионал жангни мухлислар рингда кўришни хоҳлайди. Бир вақтлар биргина сайт ёки газета варақларида акс этган “профессионал жанг” бугун кичик мухлислар доирасига кўчган. Кўп сонли мухлислар истаги ўлароқ ўзбек футбол сайтлари умумий бир газета остида бирлашишса, ўзбек футболидаги кўпгина муаммоларга барҳам берилган бўлар эди. Миллий терма жамоамиз халқаро майдонларда яхши натижага эришиши учун журналистлар биргалашиб курашмоғи даркор. Шахсан мен терма жамоамизнинг Осиё кубогида олдинги натижани такрорлашига ҳам ишонмайман. Ўзбек футболининг пастга шўнғишида журналистларнинг ҳам муносиб “улуши” бор.

Олим ТОЛИПОВ

stadion.uz

Фойдали веб-сайтлар | «Умид» мактаб-интернати

Tas-ix тармоғининг фойдали веб-сайтлари

___Таълимга оид сайтлар___

www.xtv.uz  (www.uzedu.uz)  – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиwww.rtm.uz  – Ўзбекистон Республикаси Таълим марказиwww.eduportal.uz  – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ахборот порталиwww.xtt.uzedu.uz  – Халқ таълими вазирлигининг ягона давлат интерактив хизматлари порталиwww.xt.uzedu.uz  – Мактаб таълим жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими www.edu.uz  – Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълимиwww.ziyonet.uz  – Ахборот-таълим порталиwww.edunet.uz  – Ўзбекистоннинг ижодий ўқитувчилар тармоғи

___Ўқувчилар учун фойдали сайтлар___

www.kitob.uz  – Республика болалар кутубхонасиwww.aql.uz  – Болалар учун қизиқарли мақолаларwww.ziyouz.com  – Фойдали мақолалар, адиблар ҳаёти, китобларwww.skachat.uz  – Ўқувчилар учун рефератлар юклаб олиш имконияти

___Қидирув сайтлари___

www.uz  – TAS-IX тармоғининг сайтлар рўйҳатиwww.alto.uz  – TAS-IX тармоғи бўйича қидирув хизматиwww.search.uz  – Uznet тармоғидаги сайтлар каталогиwww.ulugov.uz  – TAS-IX тармоғи бўйича қидирув хизматиwww.hotlinks.uz  – Uznet тармоғидаги сайтлар каталоги

___Электрон почта хизмати___

www.inbox.uz  – Электрон почта хизматиwww.umail.uz  – Электрон почта хизмати

___Футбол сайтлари___

www.fut.uz  – Ўзбекистон ва хориж футболи хабарлариwww.std.uz  – Ўзбекистон ва хориж футболи хабарлариwww.championat.asia  – Ўзбекистон ва хориж футболи янгиликлари

___Янгиликлар___

www.gazeta.uz  – Ўзбекистон янгиликлариwww.podrobno.uz  –  Ўзбекистон янгиликлариwww.kun.uz  – Ўзбекистон ва дунё янгиликлариwww.daryo.uz  –  Ўзбекистон ва дунё янгиликлариwww.12news.uz  –  Ўзбекистон ва дунё янгиликлари  

___Об-хаво янгиликлари___

www.pogoda.uz  – Об-хаво ҳақида маълумотwww.meteo.uz  – Гидрометеорология хизмат маркази

___Компьютер учун дастурлар___

www.megasoft.uz  – Компьютерингиз учун фойдали дастурлар тўпламиwww.soft.uz  – Дастурлар тўпламиwww.daxshat.uz  – Дастурлар тўпламиwww.onlayn.uz  – Дастурлар тўплами

Ўзбекистон университетлари ва институтлари веб сайтлари рўйҳати

1. Андижон давлат тиббиёт институти http://www.adti.uz/ 2. Андижон давлат университети http://www.adu.uz 3. Андижон қишлоқ хўжалиги институти http://www.andqxi.uz/ 4. Андижон машинасозлик институти http://www.andmii.uz/ 5. Бухоро давлат тиббиёт институти http://avicenna-med.uz 6. Бухоро давлат университети http://buxdu.uz/ 7. Бухоро мухандислик-технология институти http://www.bmti.uz/ 8. Вестминстр халқаро университети Тошкент филиали http://www.wiut.uz9. Г.Плеханов ном. Россия иқтисодиёт университети Тошкент ф. http://www.rea.uz 10. Гулистон давлат университети http://www.guldu.uz/ 11. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети http://www.uwed.uz/ 12. Жиззах давлат педагогика институти http://www.jspi.uz/ 13. Жиззах политехника институти http://djizpi.uz/14. И.Губкин н. Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент ф. http://www.gubkin.uz15. Инха университети Тошкент филиали http://www.inha.uz 16. Қарши давлат университети http://www.kasu.uz/ 17. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти http://www.qmii.uz/ 18. Қорақалпоқ давлат университети http://www.karsu.uz/ 19. Қўқон давлат педагогика институти http://www.kspi.uz 20. М.Ломоносов ном. Москва давлат университети Тошкент филиали http://www.msu.uz 21. Миллий рақс ва хореография олий мактаби http://mrxom.zn.uz 22. Миллий рассомчилик ва дизайн институти http://mrdi.uz/ 23. Навоий давлат кончилик институти http://nggi.uz/24. Навоий давлат педагогика институти http://nspi.uz/ 25. Наманган давлат университети http://namdu.uz/ 26. Наманган муҳандислик-педагогика институти http://nammpi.uz/ 27. Наманган муҳандислик-технология институти http://www.nammti.uz/ 28. Нукус давлат педагогика институти http://www.ndpi.uz/ 29. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти http://www.samgasi.uz/ 30. Самарқанд давлат тиббиёт институти http://www.sammi.uz/ 31. Самарқанд давлат университети http://www.samdu.uz/ 32. Самарқанд давлат чет тиллар институти http://www.samdchti.uz/ 33. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти http://www.sies.uz/34. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти http://samqxi.uz/35. Сингапур менежментни ривожлантириш инстиути Тошкент ф. http://www.mdis.uz/ 36. Солиқ академияси http://akademiya.uz/ 37. Термиз давлат университети http://terdu.uz/ 38. Тошкент автомобиль йўллар институти http://www.tayi.uz/ 39. Тошкент архитектура қурилиш институти http://taqi.uz/ 40. Тошкент ахборот технологиялар университети http://www.tuit.uz/ 41. Тошкент ахборот технологиялар университети Қарши филиали http://tuitkf.uz/ 42. Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали http://tatunf.uz/43. Тошкент ахборот технологиялар университети Самарқанд ф. http://www.samtuit.uz/44. Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч ф.http://www.urgench-tuit.uz/ 45. Тошкент ахборот технологиялар университети Фарғона филиали http://www.tatuff.uz 46. Тошкент давлат аграр университети http://agrar.uz/47. Тошкент давлат аграр университети Нукус ф. http://www.agrar.uz/nukus-branch/ 48. Тошкент давлат иқтисодиёт университети http://www.tdiu.uz/ 49. Тошкент давлат педагогика университети http://tdpu.uz/ 50. Тошкент давлат стоматология институти 51. Тошкент давлат техника университети http://tdtu.uz/ 52. Тошкент давлат шарқшунослик институти http://tashgiv.uz/ 53. Тошкент давлат юридик университети http://www.tsil.uz/ 54. Тошкент ирригация ва мелиорация институти http://tiim.uz/ 55. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали http://www.tiimbf.uz/ 56. Тошкент ислом университети http://tiu.uz/ 57. Тошкент кимё технология институти http://tkti.uz/ 58. Тошкент молия институти http://www.tfi.uz/ 59. Тошкент педиатрия тиббиёт институти http://tashpmi.uz/ 60. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали http://medinstitut.kr.uz 61. Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти http://www.tashiit.uz/ 62. Тошкент тиббиёт академияси http://www.tma.uz/ 63. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали http://urgfiltma.uz/ 64. Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали http://www.ttaff.uz 65.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти http://www.titli.uz/ 66. Тошкент фармацевтика институти http://www.pharmi.uz/ 67. Турин политехника университети (Тошкент филиали) http://www.polito.uz/ 68. Урганч давлат университети http://www.urdu.uz/ 69. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети http://www.uzswlu.uz/ 70. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти http://uz-djti.uz/ 71. Ўзбекистон давлат консерваторияси http://www.konservatoriya.uz/ 72. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти http://www.dsmi.uz/ 73. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали 74. Ўзбекистон миллий университети http://www.nuu.uz 75. Фарғона давлат университети http://www.fdu.uz/ 76. Фарғона политехника институти http://www.ferpi.uz/

манба: www.idum.uzСайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

idum.uz

Ўзбек футбол клублари МДҲ чемпионатида тўп сурадими? - BBC Uzbek

Россиянинг олд клублари “Динамо” ва “Зенит” ўртасидаги учрашув мухлислар томонидан отилган петард сабабли тўхталиши ва “Зенит” ҳисобига техник мағлубият ёзилиши либерал тартибларга эга бошқа чемпионат тузиш ғоясига туртки берди.

Россия Футбол Федерациясига қасд қилиб “Зенит”нинг ҳомийси ГазПром ширкати томонидан янграган МДҲдаги кучли клубларни йиғиб чемпионат тузиш ғояси аввалига “жаҳл устида айтилган гап” дея кўрилди. Бироқ вақт ўтиши билан ушбу ғоянинг жиддийлиги ва амалга ошириб бўлиши борасида фикрлар янграмоқда.

Россия профессионал футбол лигаси ушбу лойиҳани ишлаб чиқишни ўз зиммасига олишни билдирди.

Клублар ўртасида МДҲ чемпионатининг тузилиши борасида футболи ривожланган Украни, Россия давлатларида турли фикрлар янграётган бир паллада, Ўзбекистон футбол мутасаддилари ушбу лойиҳага аввало сиёсат нуқтаи назаридан қарамоқда.

Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси директори Фарҳод Магометов МДҲ га аъзо давлат клубларини бир чемпионатга боғлаш ўта қийин масала эканлигини айтади.

“Бу нарсага, авваламбор, барча республикаларнинг президентлари ҳам қизиқиш билдириши керак. Чунки агар давлат ёрдам бермаса қийин бўлади. Кейин биз Осиёда ўйнаяпмиз. Бу жуда қийин масала. УЕФАда ўйнаганимизда ҳам бошқа гап эди. Осиёда ҳамма расмиятчиликни бошқатдан қилишга тўғри келади, бунинг жуда ҳам иши кўп”, - дейди ПФЛ директори Фарҳод Могаметов.

Могаметов жанобларига кўра, ушбу чемпионатни ташкил қилиш ва иштирок этиш борасида Ўзбекистонга ҳеч ким таклиф билан чиқмаган. Ўзбекистоннинг ўзи ҳам бу борада қизиқиш билдирмаган.

2012 йилда мамлакат чемпиони бўлган “Пахтакор” клуби бош мураббийи Мурод Исмоилов клублар ўртасида МДҲ чемпионатининг ташкил қилиниши қийин масала эканлигини таъкидлайди.

“Амалга ошиши қийинроқ бўлса керак. Чунки ҳар бир давлат ўзининг чемпионатини ўтказгиси келади. Яна жамоаларнинг узоқ масофаларга учиб бориши ҳам хисобга олинади”, - дейди “Пахтакор” клуби бош мураббийи Мурод Исмоилов.

Ўзбекистонлик таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев МДҲ чемпионатини мавҳум нарса эканлигини билдирди.

“Аввал битта мамлакат бўлганида, ҳамма ўшанинг ички тартиб қоидаларига бўйсинар эди. Тасаввур қилинг, Грузиянинг икки етакчи жамоаси шу мусобақаларга қўшилди, дейлик. Эртага бошқа бир сабаб билан чиқиб кетиши мумкин. Ёки Озарбайжон билан Арманистон жамоалари бир бири билан ўйнамайман деб турса, нима бўлади. МДҲ чемпионлар кубогида бунга ўхшаш ҳолат бир неча йил муқаддам бўлган”, - дейди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Некбин фикрловчилар ҳам бор

МДҲ чемпионатининг ташкил топиши ва унда ўзбек клубларининг иштироки борасида тушкун фикрлар билан бир қаторда, некбин фикрлар ҳам янграмоқда.

Журналист Бобомурод Абдулла ушбу чемпионатни ташкил қилиш қийин бир масала эканлигини айтсада, ташкил қилинган чоғда у ўзбек клублари учун айни муддао бўлишини таъкидлайди.

“Ўзбекистон клубларига мана шунақа қўшимча мусобақалар керак. Чунки Олий лигада 14 та жамоа бўладиган бўлса, шунинг 3 ёки 4 таси Осиё чемпионлар лигаси ва Осиё кубогида қатнашади. Клубларимизнинг ўйинлар сони 30 турни ҳам ташкил қилмайди. Ўйинлар амалиёти ва сони кўп бўлиши учун бу каби мусобақа керак”, - дейди Бобомурод Абдулла.

Журналист Бобомурод Абдуллага кўра ушбу мусобақа ташкил қилинса, ўзбек клублари олдида молиявий муаммо кўндаланг бўлиши мумкин.

“У ёқдан бу ёққа учиш каби парвозлар бўлади. Россия, Қозоғистон, Украина клублари молиявий жиҳатдан бақувват ҳисобланади. Улар Тошкент ва бошқа ёққа учиб бориб ўйнаб келиши мумкин. Лекин бизнинг клублар бунга имконият топа оладими”, - дейди Бобомурод Абдулла.

Футбол бўйича таҳлилчи журналист Қаҳрамон Асланов ҳомийларнинг ўзбек клубларига эътиборсиз бўлаётганига Осиё футболи сабабчилардан бири эканлигини айтади.

“Ўзбекистондаги ширкатларнинг футболга кўнгилдагидек ёки 2-3 йил олдингидек эътибор бермаётганининг асосий сабабларидан бири, иқтисодий ва Осиё мусобақаларидаги амбицияларнинг бироз камроқ эканлигидир. Амбиция кенгайган сари имконият, ҳомийлик кўпайиб боради”, - дейди Қаҳрамон Асланов.

Аслановга кўра, ушбу ғоянинг орқасида ГазПром каби жиддий, пулдор ширкатлар турибди ва бу ғояни амалга ошириш эҳтимоли йўқ эмас.

Аммо Ўзбекистоннинг Осиё минтақасида тўп суриши, ушбу чемпионатда иштирокни сўроқ остига олиши мумкин. Бироқ кузатувичлар агар Ўзбекистон футбол мутасаддилари жиддийроқ ҳаракат қилса, Ўзбекистон клублари ушбу чемпионатда тўп суриши мумкинлини таъкидлашади.

Журналист Аслановга кўра бу каби мусобақада иштирок этиш Ўзбекистон терма жамоаси ва клублар учун ҳар томонлама фойдали бўлиши мумкин.

“Терма жамоа нуқтаи назаридан, футболимизнинг мухлислар боп бўлиши, транслация, ташкилий савия бўйича Ўзбекистон чемпионатидан юқорида бўлиши ва ушбу чемпионатда ўйнайдиган рақибларнинг молиявий жиҳатдан ҳозиргидан юқори бўлиши шубҳасиз бўлгани учун Ўзбекистон клублари ҳам бунга қатнашишга ҳаракат қилишса, яхши бўларди, деб ўйлайман”, - дейди Қаҳрамон Асланов.

Журналистга кўра, ушбу чемпионат молиявий лойиҳа сифатида кўрилмоқда. Бу ўзбек клублари тўп сураётган Профессионал Футбол Лигаси ёки Осиё мусобақаларидан маблағ жиҳатидан фойдали бир қурилма бўлиши мумкин.

МДҲ чемпионатини тузиш ҳақида лойиҳа ишланаётган бир вақтда унинг шакли ва қанча жамоа иштирок этиши борасида муҳокамалар кетмоқда.

Чемпионатда МДҲ га аъзо давлатларнинг пешқадам 2 та клуби иштирок этиши ёда иккита лига ташкил қилиниши борасида фикрлар ўртага ташланаяпти.

Мутахассилар ушбу чемпионатни тузиш ғояси атрофида 2013 йил қизғин муҳокамаларга бой бўлишини тахмин қилишмоқда.

www.bbc.com

Алишер Усмонов "Пахтакор" клубини сотиб оладими?

УсмоновФото муаллифлик ҳуқуқи Interfax.ru

Ўзбек сайтлари ва ижтимоий тармоқларда асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг "Пахтакор" футбол клуби акцияларини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан. "Пахтакор" клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров Би-би-си Ўзбек хизматига бу борада расмий хабар йўқлигини билдирди.

Усмоновнинг ўзбек футбол клуби акцияларини сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни футбол хабарларига ихтисослашган championat.asia сайти ёзди.

"Тошкентда миш-миш авжида. Эмишки «Арсенал» клубининг эгаларидан бири бўлган Алишер Усмонов «Пахтакор» акциядорига айланган. Куни кеча у илк маротаба Ўзбекистон давлат каналига ҳам интервью берган эди. Икки давлат ўртасида келишиланаётган лойиҳаларнинг истиқболи тўғрисида гапириб ўтган миллиардернинг, «Пахтакор»ни ростдан ҳам бошқарадим ёки йўқ, бу саволга клубдан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ", - дейилади хабарда.

Клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров Би-би-сига бу хабарларда жон йўқлигини билдирди.

"Биз ҳам шунақа миш-мишларни кўчадан эшитдик. Лекин бу борада клубда ҳеч қандай маълумот йўқ. Усмоновнинг "Пахаткор"га қизиқиш билдираётгани борасида ҳам ҳеч нарса айта олмайман", - дейди Беҳзод Назаров.

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонга қайтишни "исташи" ва "режалаётгани"ни айтган.

Бу ҳақда у ўтган йилнинг декабр ойида "Россия-24" телеканалига берган интервюсида маълум қилган.

63 ёшли Усмонов Россиянинг солиқ резиденти мақомига қайтиш-қайтмаслигини Ўзбекистон билан боғлаган.

"Россия солиқ резидентлигини агар қачондир алмаштирмоқчи бўлсам, фақат Ўзбекистонникига алмаштираман", - деган Усмонов.

У Россия солиқ резидентлигидан вақтинча чиқиш қарорини ўзи раҳбари бўлган Халқаро қиличбозлик федерациясидаги фаолияти билан боғлаган.

Федерация қароргоҳи Швейцарияда жойлашган ва Усмонов 2016 йили биринчи марта Швейцариянинг энг бой одамлари рўйхатидан ҳам ўрин олган.

USM Holdings хўжайини бўлган Алишер Усмонов нафақат Россияда, балки Британияда ҳам энг бадавлат шахслардан бири саналади.

'Ҳар доим тайёр'

Алишер Усмонов Ўзбекистон ва унинг раҳбариятига ёрдам беришга ҳар доим тайёрлигини изҳор қилган.

"Ўзбекистон, унинг раҳбарияти учун қўлимдан нима келса, қилишга тайёрман. Ҳар доим ва ҳар дақиқада", - деб айтган Алишер Усмонов.

У Ўзбекистонга сармоя киритиш режаси борлиги ва бунинг учун мамлакат раҳбариятининг таклифини кутаётганини билдирган.

"Айтмаган жойга борма, дейилган. Мен бошқа сармоядорлардан фарқли ўлароқ, ҳамиша таклиф қилинган жойга бораман. Бунгача фақат мендан сўрашсагина ёрдам қилишим мумкин", -деган у.

Аммо айни пайтда Усмонов ўз ватанида хайрия жамғармасини очиш учун Ўзбекистон раҳбариятидан рухсат сўрашдан тортинмаслигини ҳам айтган.

"Ҳеч бўлмаганда, у ерда (Ўзбекистонда-таҳр) хайрия жамғармасини очиш ниятим бор. Мақсад ҳозир Москвада қилаётган лойиҳаларимни у ерда ҳам қилиш.Мен буни албатта амалга оширишга ҳаракат қиламан. Бунинг учун рухсат сўрайман", - деган Алишер Усмонов.

"Ўзбекистон иқтисодига ҳам сармоя киритасизми?" деган саволга Усмонов "бу алоҳида масала. Мен ҳар доим тайёрман", - деб жавоб берган.

У Президент Мирзиёевни "ҳар қандай вазифани уддалашга қодир раҳбар" деб таърифлаган.

"Ҳозир жуда катта бошқарув ва давлатчилик тажрибасига эга одам (президент этиб-таҳр.) сайланди. Менинг назаримда, у ҳар қандай вазифани уддасидан чиқади... Ўзбекистон, унинг

халқи ва президентига улкан муваффақиятлар тилайман",- деган Усмонов.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида Усмонов Ўзбекистонда президент бўлиш интилишлари борлигини рад этганди.

Каримовнинг вафотидан сўнг Кремл ва унинг хўжайини Путинга яқин миллиардернинг Ўзбекистонга бот-бот бораётгани айтилган.

Тошкентдаги айрим манбалар Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Усмоновнинг ташрифларидан мамнун эмаслигини айтган.

Алишер Усмоновнинг ўзи ҳозирга қадар Ўзбекистонга қайтиш режалари ҳақида бунчалик батафсил гапирмаганди.

Россия матбуоти Шавкат Мирзиёев билан қариндошлик ришталарига эга бўлган Алишер Усмонов Ўзбекистон раҳбариятига таъсир ўтказаётгани ҳақида ёзган.

Усмоновнинг вакили бу хабарларни рад этган.

Бизни Telegramканалимизда ҳам кузатиб боринг

www.bbc.com

Лучшие каналы жанра «O'zbek tilidagi kanallar» для Telegram

Обложка канала @kunuzofficial

:zap:Энг тезкор янгилик етказишни олдига мақсад қилиб қўйган Kun.uz сайтининг Telegram каналига хуш келибсиз!

Обложка канала @Prikol

Прикол Расмлар 😂 Прикол Видеолар 😂 Прикол Аудиолар 😂 Прикол Латифалар 😂 Прикол фактлар 😂

Обложка канала @vaqtqadri

Musiqalarni buyurtma qilish: @helpvam Musiqalar arxivi: @tokshou Shikoyatlar va takliflar: @helpvam

Обложка канала @mehrobuz

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали

Обложка канала @REALMADRIDUZ_REAL_MADRID

@REALMADRID_UZ HAQIQIY MADRIDISTLAR KANALI. "REAL MADRID" KLUBI HAQIDAGI ENG SO'NGGI VA TEZKOR YANGILIKLAR

Обложка канала @daryo_lotin

“Daryo” internet-nashri Telegram-kanali. O’zbekiston va jahon yangiliklari.

Обложка канала @latifa_uz

Бизда кун давомида: :joy:Латифалар :laughing:Прикол расмлар :smile:Прикол запислар

Обложка канала @salomatlik_sirlari

🍒FOYDALI MASLAXATLAR🍉💊KASALLIKLAR💊🌵TABOBAT OLAMI🍀💉GINEKOLOGIYA💉🙆SOCH PARVARISHI👸🍕RESEPTLAR🍞🙇 PSIXOLOGIYА👰

Обложка канала @Pazandachilik

Миллий таомалар, Уйғур таомлар, Пишириқлар, Тортлар рецептлари! Енг Биринчи Факат Бизда Кегин Бошкаларда

Обложка канала @Savollar_kanal

Нет описания

Обложка канала @vodiybozor

Телеграм оламидаги энг реалный савдо канали!

Обложка канала @Rustili

: 🇷🇺 @RusTilida - Rus tilini mustaqil o'rganishni xohlovchilar uchun telegram tarmog'idagi birinchi raqamli kanal.

Обложка канала @Chiroyli_Qizlar_Kelinlar

👸Аёллар учун барчаси керакли👰

Обложка канала @Foydali_Maslahat

Энг сара саломатлигингиз ва хаётингиз давомида кереакли тавсиялар ва маслаҳатлар шу каналда

Обложка канала @Ibratli_Sozlar

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари...

Обложка канала @uzhits

UzHits.Net saytining rasmiy kanali!!! Admin: @uzhits_net

Обложка канала @Soglomhayot

Ayol mo'jiza. Buni ko'ra olish uchun haqiqiy qalb va yana hamyon to'la pullar kerak.😂😂😂

Обложка канала @Uzbekistan_7kun

Янгиликларни мб сарф қилмай батафсил ўқиш имкониятига эга бўлинг!

Обложка канала @Uzdress

ADMIN @TIMUR_XIII

Обложка канала @muxlisuz

Одилхон қори Юнусхон ўғли "Шайх Зайниддин" жомеъ масжиди Расмий диний-маърифий веб-сайт. Muxlis.uz Гувоҳнома №0979

Обложка канала @muslimuzportal

O'zbekiston musulmonlari idorasi MUSLIM.UZ PORTALI

Обложка канала @MOSHINABOZOR

BU KANALDA SIZ SOTILADIGAN MASHINALAR XAQIDA MA'LUMOTLARNI KUZATISHINGIZ MUMKIN! AGAR SIZDA SOTILADIGAN MASHINA BO'LSA, BIZGA MUROJAAT QILING!

Обложка канала @championatasia

Енг сунгги футбол янгиликлари!

Обложка канала @asiastaruz

ASIA STAR Ўзбек-Хитой Савдо Уйи 👉 Барча турдаги ускуналар|линиялар|хомашёларни топиб бериш| Республикамиз худудига олиб келиш|Божхонада расмийлаштириш|Сотишдан кейин сервис хизматини кўрсатиди.

tlgrm.ru


Смотрите также