Шу муносабат билан биз Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг трансфер бозоридаги нархлари билан қизиқдик ва Transfermarkt сайтига мурожаат қилдик.
Миллий жамоамиз сафидаги энг қиммат футболчи "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов экан. Унинг трансфер нархи 4,25 млн. фунт. Бироқ ярим ҳимоячининг нархи аввалги кўрсаткичдан пасайган. "Қўқон-1912" футболчилари Мурод Холмуҳаммедов ва Жавоҳир Сидиқовлар Ўзбекистон терма жамоасининг энг арзон футболчилари экан (128 минг фунтдан). Футболчилар ўз устида ишласа, бу баҳони "лимон"дан ҳам оширишлари мумкин.
Энг қиммат дарвозабон - Игнатий Нестеров
Энг қиммат ҳимоячи - Анзур Исмоилов
Энг қиммат ярим ҳимоячи - Одил Аҳмедов
Энг қиммат ҳужумчи - Игорь Сергеев
Тўлиқ рўйхат
Футболчи | Ёш | Трансфер нархи |
Игнатий Нестеров | 34 | 723 минг фунт |
Александр Лобанов | 31 | 510 минг фунт |
Элдорбек Суюнов | 26 | 340 минг фунт |
Анзур Исмоилов | 32 | 383 минг фунт |
Давронбек Ҳошимов | 24 | 340 минг фунт |
Егор Кримец | 25 | 255 минг фунт |
Рустамжон Ашурматов | 20 | 213 минг фунт |
Мурод Холмуҳаммедов | 26 | 128 минг фунт |
Олег Зотеев | 27 | 340 минг фунт |
Акмал Шораҳмедов | 31 | 340 минг фунт |
Одил Аҳмедов | 29 | 4,25 млн. фунт |
Вадим Афонин | 29 | 680 минг фунт |
Азизбек Ҳайдаров | 31 | 553 минг фунт |
Жавоҳир Сидиқов | 20 | 128 минг фунт |
Отабек Шукуров | 21 | 340 минг фунт |
Азизжон Ғаниев | 19 | 170 минг фунт |
Жалолиддин Машарипов | 23 | 383 минг фунт |
Станислав Андреев | 29 | 340 минг фунт |
Фарруҳ Сайфиев | 26 | 298 минг фунт |
Сервер Жепаров | 34 | 680 минг фунт |
Жамшид Искандеров | 23 | 425 минг фунт |
Сардор Рашидов | 26 | 1,7 млн. фунт |
Элдор Шомуродов | 21 | 510 минг фунт |
Игорь Сергеев | 24 | 1,36 млн. фунт |
Темурхўжа Абдуҳолиқов | 25 | 850 минг фунт |
Марат Бикмаев | 31 | 510 минг фунт |
Александр Гейнрих | 32 | 425 минг фунт |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турини Теҳронда Эрон термасига қарши ўтказди. “Озоди” стадионида бўлиб ўтган беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Станислав Андреев оёғини ноқулай тарзда қайириб олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Даврон Хошимов тушди. 23-дақиқада Сардор Азмун дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади ва жамоалар танаффусга Эроннинг кичик устунлигида чиқиб кетди.
Иккинчи бўлим бошида, аниқроғи, беллашувнинг 48-дақиқасида бош ҳакам Александр Лобанов дарвозаси томон пенальти белгилади. Эрон термаси сардори Масъуд Шожайи 11 метрлик зарбасини аниқ ижро эта олмади. Ўйин якунида, яъни, 88-дақиқада Меҳди Тарими ҳисобни оширди – 2:0. Учрашув айнан шу ҳисобда тугади.
Мазкур ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, Осиёдан биринчи, жаҳон миқёсида эса Бразилиядан кейин иккинчи бўлиб ЖЧ–2018 турнирига йўлланма олди. Ўзбекистон термаси 12 очко билан учинчи поғонада қолди.
ЖЧ–2018 саралашиТеҳрон, “Озоди”12 июнь, душанба
Эрон – Ўзбекистон 2:0 (1:0, 1:0)
Гол: Сардор Азмун (23), Меҳди Тарими (88)
Огоҳлантиришлар: Сардор Азмун (75) – Вадим Афонин (28)
Амалга оширилмаган пенальти: Масъуд Шожайи (50)
Эрон: Алиризо Беиранванд, Милод Муҳаммади, Жалол Ҳуссайни, Саид Иззатуллоҳи, Масъуд Шожайи (Ашкан Дежага, 70), Муртазо Пуралиганжи, Али Карими, Меҳди Тареми, Алиризо Жаҳонбахш (Воҳид Амири, 45), Рамин Резоиан, Сардор Азмун.
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев (Даврон Хошимов, 6), Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Вадим Афонин (Сардор Рашидов, 53), Азиз Ҳайдаров, Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Темурхўжа Абдухолиқов (Жалолиддин Машарипов, 65).
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т/Н | Очко |
1 | Эрон | 8 | 6 | 2 | 0 | 8-0 | 18 |
2 | Жанубий Корея | 7 | 4 | 1 | 2 | 9-7 | 13 |
3 | ЎЗБЕКИСТОН | 8 | 4 | 0 | 4 | 6-6 | 12 |
4 | Сурия | 7 | 2 | 2 | 3 | 2-3 | 8 |
5 | Хитой | 7 | 1 | 2 | 4 | 3-7 | 5 |
6 | Қатар | 7 | 1 | 1 | 5 | 3-8 | 4 |
Суратлар манбаси: Lagardère Sports
darakchi.uz
"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади
Суперлиганинг 10-тури доирасидаги 6 ўйинда жами 14та гол киритилди. Фақат АГМК - "Сўғдиёна" (0:0) баҳсида мухлислар гол кўришмади. Қолган барча беллашувларда стадионга ташриф буюрганлар камида биттадан гол кўришди. Бу сафар рамзий терма жамоани 4-2-3-1 схемада туздик.
Дарвозада "Сўғдиёна" посбони Дилшодбек Ҳамроев. Ҳамроев шу куни олмалиқликларинг 4та аниқ зарбасини бартараф этди.
Ҳимоянинг ўнг қанотидан "Навбаҳор" аъзоси Аъзам Алиев, чап қанотидан эса АГМК вакили Хуршид Мухторов ўрин олди. Аслида марказий ярим ҳимоячи бўлган Алиев шу куни Ҳошимовни ўрнида ўйнади ва ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Яъни, ўзи учун бегона жойда йўқолиб қолмади. Мухторов жамоаси таркибида энг фаол ҳимоячи бўлди.
Марказий ҳимояда эса Жаҳонгир Меҳмонов ва Элёр Орифов жуфтлик ҳосил қилди.
Таянч ярим ҳимоясига "Бунёдкор"нинг икки аъзоси Жавлон Иброҳимов ва Сардор Собирхўжаев танланди. Жавлон битта гол урган бўлса, Сардор "қалдирғочлар"нинг ҳар икки голига голли пас берди.
Иккита қанот вингерлари сифатида "Локомотив" вакиллари Сардор Рашидов ва Ҳусниддин Ғофуров танлаб олинди. Ғофуров шу куни кўпроқ ҳужумда ўйнаган бўлса ҳам, ўйин давомидаги ҳаракатларидан келиб чиқиб уни чап қанотга қўйдик. Ҳусниддин битта гол урди, бундан ташқари Рашидов ва Мирзаевга бир маротабадан жуда қулай имконият яратиб берди. Рашидов эса ўз дубли билан рамзийга муносиб эканлигини исботлади. Сардорнинг фарғоналиклар дарвозасига йўллаган биринчи голи тур голи ҳам бўлди.
Ҳужумчи ортидан Жавоҳир Сидиқов жой олди. У ўзи тарбияланган клуби "Пахтакор"га қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Сидиқов ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлди ва пойтахтликлар ҳимоячиларини анчагина тер тўкишга мажбур қила олди.
Ягона марказий ҳужумчи "Металлург" форварди Зоҳид Абдуллаев. Абдуллаев "Қизилқум"га қарши сафардаги баҳсда ҳисоб очувчи голни киритди.
Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси (4-2-3-1)
Дарвозабон: Дилшодбек Ҳамроев ("Сўғдиёна).
Ҳимоячилар: Хуршид Мухторов (АГМК), Жаҳонгир Меҳмонов ("Навбаҳор"), Элёр Орифов ("Сўғдиёна"),Аъзам Алиев ("Навбаҳор").
Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Сардор Рашидов ("Локомотив"), Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912").
Ҳужумчи: Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")
championat.asia
Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча, 25 март куни Касабланкада Марокашга қарши ўртоқлик ўйини учун машғулот ўтказишди. Кутилганидек, ўйин олди тайёргарлик машқлари кўтаринки кайфиятда ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш - Ўзбекистон учрашуви сешанба куни тунги соат 23:55да бошланади. Ўйинни Sport TV телеканали жонли эфирда олиб беради.
stadion.uz