Кучли бешлик чемпионатлари тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар. Кучли бешлик футбол


Кучли бешлик чемпионатларининг энг яхшилари рамзий термаси - Penalti.uz

Кучли бешлик чемпионатларида мавсумнинг эндигина учдан бир қисми якунига етган бўлсада, баъзи футболчилар бу мавсумда юқори савияда ўйнаётганини исботламоқда. Goal нашри айни пайтда кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши футболчилардан рамзий терма жамоа тузиб чиқди. Демак, таркиб билан танишинг.

Эдерсон (“Манчестер Сити”)

“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашувида Садио Маненинг зарбасини ажойиб тарзда қайтарган Эдерсон ишончни оқлашда давом этмоқда. Унинг дарвозабонларга унчалик хос бўлмаган трансфер нархи (40 миллион евро) мослашишига ҳалал бермаяпти. Премьер Лигада у 11 учрашувда 6 гол ўтказиб юборган.

Жошуа Киммих (“Бавария”)

“Бавария”да Анчелотти даври тугаганидан кейин, ёш германиялик футболчи Роббен, Левандовски ва Хуммелс каби муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган йили фаолиятини тугатган Филип Ламга ажойиб ўринбосар бўла олишини исботламоқда. Гарчи бу амплуада ўйнаш учун шаклланмаган бўлсада, ўнг қанот ҳимоясида у ҳозир дунёнинг энг яхшиларидан бири, дея оламиз.

Милан Скриньяр (“Интер”)

“Нерадзуррилар”нинг сўзсиз йил трансфери ҳақида гап кетмоқда. “Интер” 2016-йилда “Сампдория”да порлаган словакиялик ҳимоячини қўшиб олиб танловда адашмади. Қисқа вақт ичида Миранда билан ажойиб тандем ҳосил қилган ҳимоячи, клубга мустаҳкамлик ва барқарорликни таъминлашда катта ёрдам бермоқда.

Самюэль Умтити (“Барселона”)

Каталонияликлар ҳимоя чизиғи иерархиясида “Лион”нинг собиқ аъзоси Пике ва Маскеранолардан кейин 3 рақамли ҳимоячи эди. Бир йил вақт ичида, унинг мақоми сезиларли равишда ўзгариб кетди. Асосий таркиб аъзосига айланиб олган Умтити ўзининг кўрсатаётган ўйинлари, айниқса ҳаводаги курашлардаги маҳорати ва яккама-якка курашлардаги мустаҳкамлиги билан алоҳида ажралиб турибди. Валверде учун уни бугунги кунда асосий таркибдан олиб ташлаш қийинчилик туғдиради.

Александр Коларов (“Рома”)

Ёзги трансферлар борасида Мончи яна бир марта танловда адашмади. У сербиялик ҳимоячи учун атига 5 миллион евро сарфлади. “Манчестер Сити”даги даври тугагач, Италия хавоси Коларовни яна ўзига қайтариб олди. Коларов ҳимоядаги мустаҳкамликнинг гарови бўлиш билан бирга, ҳужумдаги жумбоқларни ечишда ҳам қарашмоқда. Айниқса, у “Челси”га (1 гол ва 1 голли узатма) ва “Торино”, “Аталанта”ларга (2 гол) қарши баҳсларда жамоасига катта ёрдам берди.

Нголо Канте (“Челси”)

Жамоавий спортда бир ўйинчининг йўқотилиши жамоани беқарорлаштирмаслиги керак. Аммо Контенинг “Челси”си учун, Канте жуда муҳим ўйинчи ва усиз жамоа катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Унинг “Манчестер Юнайтед”га қарши муҳим ўйинда қайтиши “Челси”даги ғалабаларни қайта бошлаб юборди. “Канн”нинг собиқ аъзоси Франция термаси билан Мундиалда ҳам ўзини кўрсата олиши аниқ.

Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”)

Пеп Гвардиоланинг ҳужумкор машинасини икки архитектор бошқармоқда: Давид Силва ва Кевин Де Брюйне. Иккинчиси мавсум бошидан бери Премьер Лиганинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди. Техникаси ўта юқори бўлган бельгиялик футболчи ўз жамоадошларини ҳужумда ажойиб узатмалари билан таъминламоқда. У аллақачон 6 голли узатмани амалга оширган.

Жоржиньо (“Наполи”)

“Наполи” “Манчестер Сити”, “Барселона”, “Валенсия”, “Интер” ва “ПСЖ”лар билан бирга бу мавсумда енгилмай келаётган камёб жамоалардан бири. Неаполликлар А Серияда Жоржиньодек оркестр бошлиғи томонидан бошқариб келинмоқда ва турнирнинг юқори поғонасида бормоқда. “Хеллас Верона”нинг собиқ вакили ўйинни ташкил қилувчи муҳим фигурага айланган ва “Скуадра Адзурра” ҳам буни тан олди ва терма жамоага чақиришни бошлади.

Лионель Месси (“Барселона”)

Роналду Ла Лига дебютини кўнгилдагидек ўтказа олмаётган бўлсада, “бурга” тўлиқ спорт формасида. Валверде қўли остида қайта қурилаётган “Барселона”да Месси ўша-ўшалигича қолган, ҳар доимгидек ҳайратга солувчи ва ҳужумларни якунловчи. Унинг ҳисобида 12 гол бор. Неймарнинг йўқлиги унинг таъсирини янада ошириб юборди.

Чиро Иммобиле (“Лацио”)

Эҳтимол унинг статистикаси нега ушбу рамзий терма жамоадан ўрин олганини тушунтириб берар. Чиро Иммобиле кучли бешлик чемпионатларинг 14 голи билан энг яхши ҳужумчиси бўлиб турибди. Италиялик ҳужумчи кучайиб бораётган “Лацио”нинг рамзига айланган. “Милан”га хет-трик, “Ювентус”га урилган дубль ...

Эдинсон Кавани (“Пари Сен-Жермен”)

Иммобиледан кейин айнан “ПСЖ”нинг уругвайлик ҳужумчиси бормоқда. 1 Лигада у жамоасининг ҳалоскори вазифасини бажармоқда. “Марсель”га қарши дерби учрашувини эслаб кўринг. Неймар ва Мбаппеларнинг келиши ҳам Каванини сояда қолдира олмади. У ҳар доимгидек керакли вақтда, керакли жойда!

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

1 Лига, А Серия, бундеслига, Европа, Кучли бешлик, Ла лига, Премьер Лига

14.11.2017, 09:59:02 4950 0

penalti.uz

Футбол ватани, «Кучли бешлик» ва «Ла лига»

"Чемпион" архивидан

Футбол деган сўзни эшитгандек бўлсак, бирданига кўз ўнгимизда Бразилия мамлакатию ва шу юртнинг футболчилари гавдаланади. Бу юрт вакиллари футболга шунчалик меҳр берганларки, баъзан футболнинг ватани Бразилиямикан, деб ажабланиб қоласан киши. Гарчи Англия футболнинг ватани эканлигини ҳис қилиб турсак-да.

Бир томондан Англия футболнинг ватани эканлиги терма жамоасининг ўйинидан билиниб турмаса-да, унинг чемпионати ва мухлисларининг маданиятидан шундоққина сезилиб туради. Бунга ҳавас қилса арзийди.

Менимча, Бразилияда фақат футболга қизиқиш, ўйнаш ва шу орқали оммага танилиш урфга айланган. Англияда эса футболни юрт шаъни деб билишади ва уни қаттиқ ҳурмат қилишади. Қолаверса, футболни юрт ифтихори даражасига кўтаришади. Шунинг учун бўлса керак, ўша бразилиялик шинавандалару футболчилар ҳам қайсидир маънода барибир Англиянинг футболга бўлган эътиборларига ҳавас қилишса керак.

Машҳур футболчиларни етказиб бериш бўйича бразилияликлар жаҳонда биринчи ўринда туришгани билан чемпионати айтарли даражада эмас. Буни тан олиш керак. Англия эса бу борада ҳам мазкур юрт вакилларидан устун туриши футболнинг ватани эканлигидан далолат бериб туради. Агар билсангиз, кўп жойларда юрт футболини ривожлантириш учун, авваламбор, ўша ернинг ички чемпионатини кучайтириш лозим, дейилади ва шунга қўл урилади.

Чемпионатлар борасида гап кетганда эса ҳозирги кунда бешта давлатнинг чемпионати бутун дунёни ўзига қаратиб келмоқда. Ҳаттоки кўпчилик бунга «кучли бешлик» дея таъриф беради ҳам. Мана шу беш юрт чемпионатларининг ўзига хос тарзда бир-биридан ажралиб турадиган жиҳатлари бор. Буни сизга бирма-бир келтириб ўтсам. «Кучли бешлик»нинг карвонбошчиси бу — футбол ватани ҳисобланмиш ўша Англия чемпионатидир. Бу юрт чемпионатига ҳар томонлама ҳавас қилса арзийди. Мухлислар маданияти жиҳатидан ҳам, футболчиларнинг футболдаги «fair play» қоидасига риоя қилиши борасида ҳам бу юрт вакилларига тенг келадигани бўлмаса керак. Айниқса, чемпионатида энг кўп кучли жамоалар жамланган ўлка ҳам айнан шу Анг­лиядир. Бунга «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Манчестер Сити» ва шунга ўхшаш жамоалар мисол бўла олади. Бу жамоалар мабодо бир-бирлари билан тўқнаш келиб қолишадиган бўлса борми, ҳақиқий сенсациялар рўй бериши аниқ. Бунга шубҳа ҳам йўқ. Хуллас, Англия чемпионат борасида бошқа мамлакатларга ўрнак бўлиб келмоқда ва қолаверса, шу орқали футбол ватани — Англия, деган номга доғ туширмай турибди. Доғ туширмаса ҳам керак, яна билмадим.

Буёғини ўринларга тақсимлаш ноўрин. Чунки иккинчи ўринга қолган тўрт юртнинг чемпионати даъвогарлик қилиб келмоқда. Немисларнинг Бундеслигаси бошқа чемпионатлардан, футболчиларнинг узоқ пасларини ўз маромида қилиб бажаришлари ва қолаверса, кучли зарбалари билан ҳам ажралиб турса, Италия А серияси эса футболчиларининг сал қўполлиги ва ҳаракатларининг оғирлиги билан бошқа чемпионатлардан фарқ қилади. Бу икки давлатнинг кўзга кўринган жамоалари саноқли бўлса-да, довруғи дунёга достон бўлиб бўлган. Италиянинг «Интер», «Милан» ва «Ювентус» жамоалари Европа чемпионлар лигасида ўзига хос обрўларига эга жамоалардир. Германиянинг «Бавария» ва «Байер» жамоалари ҳам ўз вақтида чемпионлар лигасида «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» Мадрид жамоаларига етарлича қаршилик кўрсатишган жамоалардандир.

«Кучли бешлик»нинг навбатдаги аъзоси — Наполеон юрти бўлмиш Франциядир. Франция чемпионати бошқа чемпионатлардан, келажакда умидли ва моҳир футболчилар етказиб бериш бўйича ажралиб туради. Бунга Рональдино, Рибери, Бензема ва шунга ўхшаш машҳур футбол юлдузлари мисол бўла олади. Охирги вақтларда бу юртнинг «Лион»и ўз чемпионатида ҳам, чемпионлар лигасида ҳам ҳақиқий шерларга хос ҳаракатлари билан барчани ўзига қаратиб келмоқда. Бу кетишда «Лион» бирор нимага эришмасдан қўймайди-ёв. Агар шу кетиш бўлса, албатта.

Ва ниҳоят, «кучли бешлик»ни қайсидир маънода безаб турувчи Испания премьеросига ҳам етиб келдик. Хафа бўлмайсиз, фақат бу чемпионат ҳақида озгина кўпроқ фикр билдираман. Сабаби, мақоламни аслида шу чемпионат ҳақида ёзмоқчи эдим. Лекин бундан олдин бир-иккита мулоҳазаларга тўхталиб ўтмасам, яхши бўлмас экан. Премерони «кучли бешлик»ка киришига нима сабаблигини биласизми? Билмасангиз, билиб олинг! Бунга сабаб, менимча, Испанияда Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» жамоаларининг борлиги бўлса керак. Тўғри, бошқа кучли жамоалар ҳам бордир бу чемпионатда, лекин ўша «Валеньсия» ҳам, «Депортиво» ҳам бир кўриниб, бир кўринмай қоладиган жамоалар сирасига киради.

Қизиғи шундаки, агар «Барса» ва «Реал» жамоалари бир-бири билан учрашиб қоладиган бўлишса, урди худо! Ҳамма нарса унутилиб, бор эътибор шу ўйинга қаратилади. Бу пайтда турнир жадвалининг ҳам, майдоннинг ҳам умуман аҳамияти бўлмай қолади. Фақат ва фақат икки томон ҳам ғалаба учун бор имкониятларини ишга солишади.

Бир нарса мени ўзига қаратди. Ишонасизми, статистик маълумотларга қараганда, испаниялик футбол мухлисларининг 90 фоизи ва дунё футбол фанатларининг 45 фоизи айнан мана шу икки клубнинг бирига мухлислик қилишар экан. Шунинг эвазига бўлса керак, бу жамоаларнинг тўқнашувлари ҳақиқий «El Classico»гa айланиб кетади. Манаман деган футбол юлдузлари ҳам орзу қилишади бу жамоаларда тўп суришни. Аҳамиятлиси шундаки, нимагадир бу икки клуб вакиллари ҳамда мухлислари бир-бирига нисбатан умуман яхши муносабатда бўлишмайди. Шуниси билан ҳам бу жамоаларнинг тўқнашуви мароқли ўтса керак.

Агар шу чемпионат бўлмаганида, менимча, футболнинг зав­қи унчалик бўлмасмиди. Айниқса, бу чемпионатнинг «Реал» ва «Барса»си бўлмаганида мен футбол фанати бўлмаган бўлармидим. Менимча, Испаниянинг «кучли бешлик»ка киришига, унинг чемпионатидаги савиясидан ҳам кўра, «Реал» ва «Барселона»нинг шакл­ланган жамоа бўлиб етишиши сабаб бўлса керак.  

Ажаб эмас, бизда ҳам келажакда мана шу жамоалар сингари клубларимиз ҳам ҳақиқий сенсацияларни юзага келтиришса...

www.uff.uz

Кимга шодлик, кимга ғам ёхуд кучли бешлик чемпионатларининг сўнгги турига назар соламиз

Навбатдаги «уик-энд» турли-туман воқеаларга бой бўлди: Англияда жамоалар ўртасидаги муросасизлик айрим фанатларга ҳам юқди, Испанияда касбдошлари ўз вазифаларини адо этаётган пайтда Месси рафиқасининг «хет-трик»ига «ассистентлик» қилди. Италияда Давиде Асторининг бевақт вафоти туфайли тўхтаб қолган чемпионат давом эттирилди.

Англия. Қитъанинг марказий қарама-қаршилиги

«Олд Траффорд»да бўлиб ўтган «МЮ»-«Ливерпуль» ўртасидаги баҳс нафақат АПЛ, балки барча топ-чемпионатларда ҳафтанинг марказий учрашуви сифатида эътироф этилди. Бироқ совринлар борасида яққол етакчилик қилаётган икки жамоа ўртасидаги баҳс ишончни тўла оқламади. Яъни, Юрген Клоппнинг ҳужумкор услуби Жозе Моуриньонинг «автобус»и қаршисида ожиз қолди. Ваҳоланки, мезбонлар ўйин арафасида Погбадек маҳорат соҳибининг хизматидан фойдалана олмайдиган бўлиб қолишганди. «Беназир» таъбири билан айтганда, франциялик ярим ҳимоячи охирги машғулотнинг сўнгги дақиқаларида жароҳат олганди. Аммо бу йўқотиш «қизил иблислар»нинг самарали ҳаракатларига таъсир этмади. Биринчи бўлимнинг ўзида Рэшфорднинг икки аниқ зарбаси Лорис Кариусни доғда қолдирди. Шундан кейин Моуриньо ўз шогирдларига «автобус»ни пухта жойлаштириш кўрсатмасини берди. Натижада меҳмонлар мустаҳкам ҳимояни ёриб ўта олишмади. Фақат Эрик Байининг автоголидан кейин ўйинга бўлган қизиқиш жонланди. Тўғри, «Ливерпуль» Салоҳ ва Мане ёрдамида бир қатор хавфли ҳужумларни уюштирди. Бироқ иш аниқ зарбагача етиб бормади. Қолаверса, учрашув ҳаками «МЮ» дарвозасига пенальти белгилаши мумкин бўлган вазиятда бунга журъат этмади. Аввалига Валенсиянинг жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани эътибордан четда қолди. Кейин Маненинг Феллайни томонидан йиқитилиши ҳам жазосиз қолди. Хуллас, «МЮ» ўз мав­қеини мустаҳкамлаб олди. Ажабланарли томони шундаки, Клоппдек изланувчан мураббий ҳанузгача ношуд дарвозабонларга ишонч билдирмоқда.

Лондон жамоаларидан учтаси («Челси», «Арсенал», «Тоттенхэм») ниҳоят ғалаба қозонишди. «Вест Хэм» эса ўз майдонида «Бернли»дан йирик (0:3) ҳисобда мағлуб бўлди. Шу боис, стадионда ғайритабиий воқеалар кузатилди - аламига чидолмаган мухлислардан бири майдонга сакраб тушиб, суюкли жамоасининг ярим ҳимоячиси Марк Ноублга ташланди. Ўзини йўқотиб қўймаган футболчи мухлисни кураш услуби билан майдонга қулатди. Бошқа бир «шоввоз» бурчак байроқчасини юлиб олиб, майдон марказидан махсус ложа томон йўл олди. Унинг шериклари ҳам ложага яқинлашиб, «Вест Хэм» соҳибидан клубни сотиб юборишни талаб қила бошладилар. Мағлубият «болғачилар»ни аутсайдерларга яқинлаштириб қўйди.

Испания. Мессининг оилавий «хет-трик»и

Ла-лига пешқадами бу турда Малагага сафар уюштириб, ортиқча қийинчиликсиз навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Қолаверса, ўзининг ёрқин юлдузи - Лионель Мессини узрли сабабга кўра ўйиндан озод қилди - ҳужумчининг оиласида учинчи ўғил дунёга келди. Лео эса рафиқасининг ўзига хос «хет-трик»ига «ассистент»лик қилди. Ўша оқшом унинг ўрнига Суарес билан Коутиньо «Малага» дарвозасини ишғол этишди. Париж сафаридан ҳорғин, лекин кўтаринки кайфиятда қайтган «Реал» бу турда еврокубок йўлланмаси учун курашаётган «Эйбар»ни қийинчилик билан бўлсада, маҳв этди. Эътиборлиси, муҳим ғалабага жамоа Роналдунинг «дубл»­и эвазига эришди. Жорий йилни сермаҳсул ўтказаётган португалиялик мерган Примеранинг саккиз учрашувида 14та гол урди, фақат бир марта майдонни голсиз тарк этди. «Қироллик клуби»га учинчи поғонани бўшатиб берган, лекин таъқибни тўхтатмаган «Валенсия» ҳам сафардан ишончли ғалаба (2:0) билан қайтди. Боз устига, «кўршапалаклар» ўзларининг энг яқин таъқибчилари - «Севилья»ни енгишди. Учрашувда Родриго «дубл»га эришди. «Атлетико» эса бу турда «Сельта»ни қабул қилиб, йирик (3:0) ғалабани расмийлаштирди. Дарвоқе, баҳсда ҳисобни очган Антуан Гризманн охирги 4та учрашувда сакккиз марта рақиб дарвозабонларини ранжитди. У февраль ойида Примеранинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлди.

Германия. «Бавария» шаҳдам одимламоқда

Ортда қолган ҳар бир тур бундеслига грандини нурли чўққига етакламоқда. Бу гал Юпп Хайнкесс шогирдлари «Альянц Арена»даги 75000 мухлисга 6та жавобсиз гол совға қилишди. Қизиғи, «хет-трик»ка эришган Левандовски ўз ҳисобига «покер»ни ёзиб қўйиши ҳам мумкин эди. Бироқ у битта пенальтидан унумли фойдалана олмади. Рибери «дубл»ни қайд этган бўлса, Роббен ягона гол билан кифояланди. Мюнхенда шармандали мағлубиятни қабул қилган «Гамбург» эса афтидан қуйи дивизионга тушиб кетадиган кўринади. Шу пайтгача жамоа бундай омадсизликка дуч келмаганди. Ҳозирда клуб президенти ва спорт директори директорлар кенгашининг қарорига кўра клубни тарк этишди. Бу ҳолат вазиятни янада чигаллаштиради. Чемпионатда қаторасига тўртинчи ғалабага эришган «Шальке» иккинчи ўринни сақлаб қолди. Жамоа «Майнц» майдонидан муҳим ғалаба (1:0) билан қайтди.

«Боруссия» Д.нинг қийин (3:2) ғалабасида эса Миши Батшуайи муҳим роль ўйнади. Дортмундликлар сафида олти марта майдонга тушган ҳужумчи 5та гол урди. Дебютант учун юксак натижа!

Италия. Пешқадам ўзгарди

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

 

stadion.uz

Кучли бешлик чемпионатлари тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар / CHAMPIONAT.asia

09 мар 13:01:39

UZBFOOTBALL

(Ушбу фикр бу хабарга тегишли эмас) Хурматли сайт ижодкорлари ва жонкуярлари! Сизларнинг меҳнатингизни қадрлаймиз. Биз муҳлисларга етказаётган маълумотларингиз учун раҳмат. Лекин, баъзида сиз томонингиздан савияси паст ва аҳамияти жуда кичик мақола ва ҳабарларни элон қилиш ҳоллари учраб турибди. Масалан, Роналдо Мессининг чап оёғидек оёғи бўлишини исташи каби хабарлар. Бундай хабар кимга керак, ҳеч кимга. Айнан шу каби хабарлар фойдаланувчиларнинг бекорчи бахсига кўпроқ сабаб бўляппти. Ахир хабар ёки мақола ўқувчига керакли маълумот ё билим бериши керак эмасми?! Сизлардан бизга энг сара ва керакли хабарларни хавола этишингизни илтимос қилию қолардик.

09 мар 13:07:53

Mash'al(Muborak)

Мессини голлари ўйинига нисбатан камроқ. Роналдуда эса бунинг акси. Яна шуки Роналду бу голларни 6.5 йилда уряпти Месси эса ундан кўпроқ вақт сарфлаганини биламиз. Демак Роналду Испанияга бориб хам ўйнаб кета олди Жамоа алмаштириб бемалол ўйнаб рекордларни қаторлаштирди. Месси эса Франк Райкарднинг шаклланган Барселонасида ўйнаяпти деярли кўринмасди. Роналдинё ва Этонинг соясида қолиб кетарди. Кейинчалик ўйини очилганини инкор этмайман. Аммо Мессининг кучини Бошқа жамоада хам синаб кўриш керак. Терма жамоа бунга яққол мисол. Агар Роналдунинг термасида хам Месссининг Термасидагидек кучли ижрочилар бўлганда эди. Масалан Фиго, Руи Кошта Нуно Гомеш Деко Жоао Пинто каби Жамоадошлар бор пайти Португалия анча кучли эди ва Яхши натижалар кўрсатарди. ЖЧ-2006, ЕЧ-2004 бунга мисол. Хозир хам Португалия ўртамиёна жамоа эмас. ЖЧ-2014 плей-офида Ибра жамоасини Роналдунинг бир ўзи енгди. Хуллас Бу жихатдан Роналду кучлироқдек.

09 мар 12:55:21

Neymar

Месси барча даврларнинг энг яхши футболчиси ! Шундай футбол дахосини уйинини томоша килиш асл фанат учун Бахт !

09 мар 23:35:30

Bunyotkor FC Tashkent siti

Ответ на комментарий пользователя Mash'al(Muborak)

Мессини голлари ўйинига нисбатан камроқ. Роналдуда эса бунинг акси. Яна шуки Роналду бу голларни 6.5 йилда уряпти Месси эса ундан кўпроқ вақт сарфлаганини биламиз. Демак Роналду Испанияга бориб хам ўйнаб кета олди Жамоа алмаштириб бемалол ўйнаб рекордларни қаторлаштирди. Месси эса Франк Райкарднинг шаклланган Барселонасида ўйнаяпти деярли кўринмасди. Роналдинё ва Этонинг соясида қолиб кетарди. Кейинчалик ўйини очилганини инкор этмайман. Аммо Мессининг кучини Бошқа жамоада хам синаб кўриш керак. Терма жамоа бунга яққол мисол. Агар Роналдунинг термасида хам Месссининг Термасидагидек кучли ижрочилар бўлганда эди. Масалан Фиго, Руи Кошта Нуно Гомеш Деко Жоао Пинто каби Жамоадошлар бор пайти Португалия анча кучли эди ва Яхши натижалар кўрсатарди. ЖЧ-2006, ЕЧ-2004 бунга мисол. Хозир хам Португалия ўртамиёна жамоа эмас. ЖЧ-2014 плей-офида Ибра жамоасини Роналдунинг бир ўзи енгди. Хуллас Бу жихатдан Роналду кучлироқдек.

Mana mashi man ilgari suragan fikir Raykart boshlagan ishi Pep dovom ettirdi atak bundo ob qarasa Barcada Ronaldiyo Messidan kuchli oyn korsatgan aniq esmda "Janob Tabasum" Barcani omadsz mavsumdan sovrindor bolishga yetaklagandi 2014 ga kese osha paytda Ronalduda trama boridi buni esdan chqarsh keremas Kapitan Kusto osha chempionati eslabdila oshanda Ronaldu musobaqani trama bilan otkazgan. 6 yilda 250 tadan oshu gol urbdi bunga qoyl qolish kere yashavor Portugal

09 мар 22:25:55

Капитан Кусто

Ответ на комментарий пользователя Mash'al(Muborak)

Мессини голлари ўйинига нисбатан камроқ. Роналдуда эса бунинг акси. Яна шуки Роналду бу голларни 6.5 йилда уряпти Месси эса ундан кўпроқ вақт сарфлаганини биламиз. Демак Роналду Испанияга бориб хам ўйнаб кета олди Жамоа алмаштириб бемалол ўйнаб рекордларни қаторлаштирди. Месси эса Франк Райкарднинг шаклланган Барселонасида ўйнаяпти деярли кўринмасди. Роналдинё ва Этонинг соясида қолиб кетарди. Кейинчалик ўйини очилганини инкор этмайман. Аммо Мессининг кучини Бошқа жамоада хам синаб кўриш керак. Терма жамоа бунга яққол мисол. Агар Роналдунинг термасида хам Месссининг Термасидагидек кучли ижрочилар бўлганда эди. Масалан Фиго, Руи Кошта Нуно Гомеш Деко Жоао Пинто каби Жамоадошлар бор пайти Португалия анча кучли эди ва Яхши натижалар кўрсатарди. ЖЧ-2006, ЕЧ-2004 бунга мисол. Хозир хам Португалия ўртамиёна жамоа эмас. ЖЧ-2014 плей-офида Ибра жамоасини Роналдунинг бир ўзи енгди. Хуллас Бу жихатдан Роналду кучлироқдек.

месси 17 ёшдан уйнади барсада. ёш болани хужум чизигида уйнаб кетиши осонмас. уша учун кам гол урган. кейинчалик мураббийлар унга ишониб вазифаси узгарди барсада. жч 2014 да эса роналду нима каромат курсатти)) месси финалда уйнадию яна олтин тупниям олди))) месси №1 барса ва бутун дунё купчилик футбол мухлислари учун (реалчилардан ташкари)

09 мар 18:30:40

Werzod

Ответ на комментарий пользователя Mash'al(Muborak)

Мессини голлари ўйинига нисбатан камроқ. Роналдуда эса бунинг акси. Яна шуки Роналду бу голларни 6.5 йилда уряпти Месси эса ундан кўпроқ вақт сарфлаганини биламиз. Демак Роналду Испанияга бориб хам ўйнаб кета олди Жамоа алмаштириб бемалол ўйнаб рекордларни қаторлаштирди. Месси эса Франк Райкарднинг шаклланган Барселонасида ўйнаяпти деярли кўринмасди. Роналдинё ва Этонинг соясида қолиб кетарди. Кейинчалик ўйини очилганини инкор этмайман. Аммо Мессининг кучини Бошқа жамоада хам синаб кўриш керак. Терма жамоа бунга яққол мисол. Агар Роналдунинг термасида хам Месссининг Термасидагидек кучли ижрочилар бўлганда эди. Масалан Фиго, Руи Кошта Нуно Гомеш Деко Жоао Пинто каби Жамоадошлар бор пайти Португалия анча кучли эди ва Яхши натижалар кўрсатарди. ЖЧ-2006, ЕЧ-2004 бунга мисол. Хозир хам Португалия ўртамиёна жамоа эмас. ЖЧ-2014 плей-офида Ибра жамоасини Роналдунинг бир ўзи енгди. Хуллас Бу жихатдан Роналду кучлироқдек.

Шу фикрга қўшиламан. Барсанинг ўйини чиқмаган пайтлари Месссининг ҳам ўйини чиқмайди. Яъни бир ўзи тортиб кетолмайди жамоани. Уни ёнида хамма вақт суперюлдузлар ўйнашган ва ўйнашмоқда. 2014 йилги мавсум бунга яққол мисол. Кейин у бошқа чемпионатда ҳам ўйнамаган. Қониқайноқ, жамоани тортиб кетувчи лидер эмас у. Мессининг супер иқтидорини инкор этиб бўлмайди албатта. Лекин юқоридаги сабаблар унинг тарихдаги энг буюк бўлишига йўл қўймайди. Месси 32 ёшида қандай ўйнашини кўрамиз. Кейин эътибор беринг бу мавсумда Месси олдингиларидан сал пастроқ савияда ўйнаяпти. Аммо Барсанинг даҳшатли ўйини буни билинтирмаяпти. Бу албатта шахсий фикр. Қарши бўлишингиз мумкин. Лекин шундай.

09 мар 16:47:05

Hamdamov

ibragimovich 2 3 yil shu saviyada yana liga 1 da o'ynasa kuchli 3ga kiradi

09 мар 13:59:21

Юнусбек

Ronaldu özini rosa pik vaqtida yani kuchaygan paytida ispaniaga keldi messi esa yoshligidan barsada öynedi tabiyki ronini öynidan goli köp yaqinfa roni realga kegandan boshlab messi bn solishtirudi messini goli köpro chiqtiyu

09 мар 13:46:15

чемпяанат азия

Messi olga hali sensan kop oyinlar va sovrinlar kutib qolamiz

09 мар 13:43:49

Mash'al(Muborak)

Ответ на комментарий пользователя чемпяанат азия

Kim nima desa diyorsin messini sovrinlariga etibor bering va boxo bering ranaldu jomaodowlari b.n unca ciqiwommedi ham katta ketadi wunga yarawa oynasayam maylidi ranalduni jamodowlariyam chakkimas bele benzema isko modric kros jemes wular bilan ham ispaniya chenpiyoni bololmayapti xullas bir soz bilan aytfanda realda birdamli yo agar bolganida pinaldu penaltilarni bitta yarimtasini weriklariga qoyib berardi ozi ispaniyada urgan gollarini yarmidan kopini penaltidan urgan ozixam aytganku men penalti tepiwni yaxwi koraman deb ranaldu kamciligi haqida gapirsam gap juda kop soatlab yoziwga togri keladi

Голларининг катта қисмини кучсиз жамоаларга урганини хам қўшиб қўймабсизда.

09 мар 13:42:30

чемпяанат азия

Chenpianat sayitida harakat qilayotganlarga raxmat

09 мар 13:42:19

Chelsi 5051

neymar xammasidan o`tib ketadi bir kun kelib

09 мар 13:39:14

чемпяанат азия

Kim nima desa diyorsin messini sovrinlariga etibor bering va boxo bering ranaldu jomaodowlari b.n unca ciqiwommedi ham katta ketadi wunga yarawa oynasayam maylidi ranalduni jamodowlariyam chakkimas bele benzema isko modric kros jemes wular bilan ham ispaniya chenpiyoni bololmayapti xullas bir soz bilan aytfanda realda birdamli yo agar bolganida pinaldu penaltilarni bitta yarimtasini weriklariga qoyib berardi ozi ispaniyada urgan gollarini yarmidan kopini penaltidan urgan ozixam aytganku men penalti tepiwni yaxwi koraman deb ranaldu kamciligi haqida gapirsam gap juda kop soatlab yoziwga togri keladi

09 мар 13:38:03

чемпяанат азия

Kim nima desa diyorsin messini sovrinlariga etibor bering va boxo bering ranaldu jomaodowlari b.n unca ciqiwommedi ham katta ketadi wunga yarawa oynasayam maylidi ranalduni jamodowlariyam chakkimas bele benzema isko modric kros jemes wular bilan ham ispaniya chenpiyoni bololmayapti xullas bir soz bilan aytfanda realda birdamli yo agar bolganida pinaldu penaltilarni bitta yarimtasini weriklariga qoyib berardi ozi ispaniyada urgan gollarini yarmidan kopini penaltidan urgan ozixam aytganku men penalti tepiwni yaxwi koraman deb ranaldu kamciligi haqida gapirsam gap juda kop soatlab yoziwga togri keladi

09 мар 13:37:01

чемпяанат азия

Kim nima desa diyorsin messini sovrinlariga etibor bering va boxo bering ranaldu jomaodowlari b.n unca ciqiwommedi ham katta ketadi wunga yarawa oynasayam maylidi ranalduni jamodowlariyam chakkimas bele benzema isko modric kros jemes wular bilan ham ispaniya chenpiyoni bololmayapti xullas bir soz bilan aytfanda realda birdamli yo agar bolganida pinaldu penaltilarni bitta yarimtasini weriklariga qoyib berardi ozi ispaniyada urgan gollarini yarmidan kopini penaltidan urgan ozixam aytganku men penalti tepiwni yaxwi koraman deb ranaldu kamciligi haqida gapirsam gap juda kop soatlab yoziwga togri keladi

championat.asia

Бугун сиз кўришингиз шарт бўлган ўйинлар / CHAMPIONAT.asia

"Бавария" кутилмаганда ўз уйида "Вольфсбург" билан дуранг қайд этди. Францияда эса "Монако" "Лилль"ни сафарда голлар билан савалади. Марио Балотелли тўп сурадиган "Ницца" эса "Анжер" билан жанговор дуранг ўйнади.

Бугун эса кучли-бешликда бир қатор қизиқарли марказий учрашувлар ўтказилади.

Дастлаб А Сериядаги учрашувларга эътибор қаратамиз.

Италия чемпионатининг 6-тури доирасидаги учта баҳс бугун бўлиб ўтади.

"Рома" ўз уйида турнир жадвалида 16-ўринда бораётган "Удинезе"ни меҳмон қилади. "Удинезе" охирги марта "Рома"ни 2012 йилги мавсумда айнан Римда мағлуб этган. Шундан сўнг "Рома" ҳали "Удинезе"га ютқазмаган.

Маурицио Сарри бошчилигидаги "Наполи" эса "СПАЛ 2013"га сафар уюштиради. А Серияга кўникиб бораётган жамоа учун "Наполи" қаршилигига дош бериш жуда мушкул бўлиши аниқ.

Турнинг марказий беллашуви Туринда ўтади. Турин дербисида "Ювентус" ҳамда "Торино" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Синиша Михайлович "Альянц Стэдиум"да Аллегрига тактик кураш таклиф этади.Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс доим қизиқарли муросасиз ўтади. Шу боисдан ҳам бу ўйинга бўлган қизиқиш анча юқори даражада.

Ла Лигада ҳам бугун Европа чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоалар ўзларининг тур ўйинларини ўтказишади.Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" ўз уйида "Севилья" билан куч синашади. Турнир жадвалидаги "қўшнилар" ўртасидаги баҳс ким "Барселона"га пешқадамлик учун рақобатни давом эттиришини белгилаб беради.

Зинедин Зидан эса "Реал" билан "Алавес"га сафарга чоғланмоқда. Бугун "қироллик клуби" мавсум бошланганидан буён очко ишламаган "Алавес" билан баҳс юритади."Реал" сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар учун мухлислари олдида қарздор. Шу боисдан ҳам Зидан бу ўйинга анча жиддий ёндошишга мажбур."Алавес" эса "Реал"га қарши учрашувда мавсумдаги ўзининг илк очкосини қўлга киритишига ишониш қийин.

Пешқадам "Барселона" эса бу турда "Жирона" меҳмони бўлади. Каталония дербисида фаворит номи аниқ. "Жирона" бу турда сенсация қайд этишга уриниб кўради.

Франция чемпионатида энг эътиборга молик беллашув "Монпелье" ҳамда ПСЖ ўртасида кечади. Пешқадам ПСЖ кеча уларни очколар сони бўйича қувиб етган "Монако"дан қочиш учун ҳам ғалаба қозониши шарт.Кавани-Неймар можаросидан кейин жамоада ички муҳит қандай эканлигини кўрсатиб берувчи ўйинда "Монпелье" сенсация учун курашади.

Германия Бундеслигасида турнинг энг қизиқарли ўйини Дортмундда бўлади.Петер Бошш жамоаси ўз уйида Дитер Хеккинг бошчилигидаги бошқа бир "Боруссия"ни қабул қилади.Дортмунд - Мёнхенгладбах қарама-қаршилигида қайси мураббийнинг режаси иш беришини амалда кўрамиз.Бошш тажовузкор, очиқ футболни хуш кўради ва жамоа шунга монанд ҳаракат қилади. Дитер Хеккинг эса қарши ҳужумда рақибга қандай муаммолар туғдиришни билади.

Англияда бугун 6-тур старт олади.

Тур Лондон дербиси билан бошланади. "Тоттенхэм" "Вест Хэм" меҳмонига айланади.Мавсумни голлар-шоуси билан давом эттираётган "Сити" бу турда "Кристал Пэлас"ни қабул қилади.Жозе Моуринью бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" эса "Саутгемптон"га сафар уюштиради."Челси" эса "Сток Сити" билан куч синашади. Юрген Клопп эса ўзининг қувноқ жамоаси билан "Лестер"ни майдонида "Ливерпул"ни бошлаб тушади.

Франция чемпионати, 7-тур.

22 сентябрь, жума"Ницца" - "Анжер" 2:2"Лилль" - "Монако" 0:423 сентябрь, шанба"Монпелье" - ПСЖ (20:00)"Бордо" - "Генгам" (23:00)"Кан" - "Амиенс" (23:00)"Лион" - "Дижон" (23:00)"Метц" - "Троец" (23:00)

А Серия, 6-тур.

23 сентябрь, шанба"Рома" - "Удинезе" (18:00)"СПАЛ 2013" - "Наполи" (21:00)"Ювентус" - "Торино" (23:45)

Ла Лига, 6-тур.

23 сентябрь, шанба"Атлетико" - "Севилья" (16:00)"Алавес" - "Реал" (19:15)"Малага" - "Атлетик" (21:30)"Жирона" - "Барселона" (23:45)

Англия премьер лигаси, 6-тур.

23 сентябрь, шанба"Вест Хэм" - "Тоттенхэм" (16:30)"Суонси" - "Уотфорд" (19:00)"Сток Сити" - "Челси" (19:00)"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" (19:00)"Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" (19:00)"Эвертон" - "Борнмут" (19:00)"Бёрнли" - "Хаддерсфилд" (19:00)"Лестер" - "Ливерпуль" (21:30)

Бундеслига, 6-тур.

23 сентябрь, шанба"Лейпциг" - "Айнтрахт" (18:30)"Хоффенхайм" - "Шальке" (18:30)"Вердер" - "Фрайбург" (18:30)"Майнц" - "Герта" (18:30)"Штутгарт" - "Аугсбург" (18:30)"Боруссия" Д - "Боруссия" М (21:30)

championat.asia

Тур таҳлили, рамзий терма жамоа, энг кўп томошабинлар қайси лигада? / CHAMPIONAT.asia

Франция 1 дивизиони, Англия премьер лигаси, Италия А Серияси, Бундеслига ва Испания примеросида ҳам пешқадам жамоа ўзгармади.

АПЛ, 8-тур таҳлилиТурни дастлабки ва марказий ўйини Мерсисайдда бўлиб ўтди. "Энфильд"да меҳмон бўлган турнир пешқадамларидан бири "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" билан куч синашди. Юрген Клопп шогирдларининг катта устунлиги остида ўтган баҳсда мезбонлар Моуринью тарафидан қўйилган "автобус"ни жойидан силжита олишмади.Натижада таблодаги ҳисоб ўзгармади, "Ливерпуль" икки очко йўқотган бўлса, Моуринью "автобус" билан Мерсисайддан Манчестерга бир очкони қўлга киритган ҳолда жўнади.Турни сенсацион натижасини Лондоннинг жанубида қайд этилди.Чемпионатда 7 турдан буён ғалаба тугул гол ура олмаётган "Кристал Пэлас", бу сафар кутилмаганда нафақат "Челси" дарвозасини ишғол қилди, балки уларни мағлубиятга учратишни ҳам уддалади. Шу тариқа "Кристал Пэлас" жамоаси жорий мавсумдаги ўзининг илк ғалабасини тантана қилди."Челси" эса ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалининг 5-поғонасига тушиб кетди.

Пешқадам "Манчестер Сити" эса бу турда "Сток Сити" билан тўқнаш келди. Марк Хьюз жамоаси "шаҳарликлар" дарвозасини икк бор "ўққа" тутишган бўлса, Гвардиола бошчилигидаги "Сити" эса "Сток Сити"га истаганича, яъни 7та гол урди.Лондон шаҳри вакили "Тоттенхэм" биргина гол эвазига "Борнмут" қаршилигини енгишга муваффақ бўлди.

Арсен Венгер бошчилигидаги "Арсенал" эса сафарда "Уотфорд" томонидан таслим этилди. Бу мағлубият "Арсенал" учун жорий мавсумдаги учинчиси бўлди. "Уотфорд" эса "Арсенал"ни мағлуб этганидан кейин очколар сонини 15тага етказди ва турнир жадвалининг кучли тўртталигига кирди.

Хавфли ҳудудда эса ўша эски учталик: "Кристал Пэлас", "Борнмут" ҳамда "Лестер Сити".

Бугун тунда турнинг охирги учрашувида "Лестер" жамоаси "Вест Бромвич"ни қабул қилади.

АПЛ тўпурарлар пойгасида Ромелу Лукаку якка пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Лукаку гарчи ушбу турда гол урмаган бўлсада, 7та гол билан карвонбошчиликни ўз қўлида сақлаб турибди. Унга катта рақобат туғдираётган Альваро Мората, Габриэль Жесус, Гарри Кейн, Серхио Агуэро ҳамда Рахим Стерлинг ҳисобида 6тадан гол мавжуд.

Энг яхши ассистент эса "Сити" аъзоси Давид Силва (6та) бўлиб турибди.

Ла Лига, 8-тур таҳлилиИспания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган марказий учрашув Мадридда ўтказилди. Чемпионатни йўқотишларсиз ўтказаётган "Барселона" Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" меҳмони бўлди. Муросасиз ўтган ўйинда ҳар иккала жамоа биттадан гол урди ва якунда ғолиб номи аниқланмади. "Атлетико" "Барселона"нинг 7 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам беришга эришди. Аммо бу дуранг "Барселона"ни турнир жадвалидаги ҳолатига таъсир ўтказгани йўқ. "Атлетико" эса бу дурангдан кейин кучли учталикка ўрнини "Реал"га бўшатиб берди.

Ла Лигани кўнгилдагидек бошлай олмаган амалдаги чемпион "Реал" эса "Гетафе"га сафар уюштирди. Қийин ўтган беллашувда "Реал" ўйиннинг охирги дақиқаларида ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Бенземанинг голига жавоб тариқасида урилган Молинанинг тўпи "Гетафе"га муҳим бир очкони тақдим этишга яқин қолганида, Роналду жорий мавсум Ла Лигадаги ўзининг илк голини уришга эришди. Бу гол эса "Реал" ўта муҳим ва зарур ғалабани тақдим этди.

Испания чемпионатида мағлубият нималигини билмай келаётган "Валенсия" эса "Бетис" майдонида мезбонлар дарвозасини 6та гол киритди. "Бетис" эса уларнинг олтита голига 3та билан жавоб қайтарди. Бу ғалабадан кейин "Валенсия" турнир жадвалидаги 2-ўрнини янада мустаҳкамлади.

Ла Лиганинг тўпурарлар баҳсида "Барселона" етакчиси Лионель Месси 11та гол билан якка пешқадамлик қилмоқда. Унга энг яқин рақобатчилар "Вильярреал" ҳужумчиси Седрик Бакамбу ҳамда "Валенсия" футболчиси Симоне Дзадза. Ушбу ҳужумчилар активида 7тадан гол мавжуд.

"Бетис" аъзоси Андрес Гуардадо чемпионатнинг энг яхши ассистенти (6) бўлиб турибди.

А Серия, 8-тур таҳлилиИталия чемпионатининг ушбу турида барча гранд жамоалар ўзаро тўқнаш келишди."Ювентус" ўз уйида "Лацио"ни, "Рома" "Наполи"ни ҳамда "Интер" эса "Милан"ни қабул қилди.

Етакчиларнинг ўзаро қарама-қаршилиги остида ўтган тур анча қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Симоне Инзаги бошчилигидаги "Лацио" "Ювентус"ни яна бир бор ранжитди. Бундан аввал Италия суперкубогида "Юве"ни доғда қолдирган "Лацио", чемпионат учрашувида ҳам бу ишни такрорлади."Ювентус" ўз уйида икки йилдан буён мағлубиятга учрамай келаётгани ҳам "Лацио"га тўсқинлик қилмади. Чиро Иммобиленинг дубли ҳамда учрашувнинг сўнгги дақиқасида белгиланган пенальтини бартараф этган Штракошанинг қаҳрамонлиги якунда римликларни пойтахтга яхши кайфият билан қайтишларига замин яратди. Ушбу ғалабадан кейин "Лацио" очколар сони бўйича "Ювентус"га етиб олди ва турнир жадвалида 3-4 ўринни бирга бўлишиб туришибди.Бу эса "Наполи"га қўл келди. Маурицио Сарри бошқарувидаги неаполликлар Римга, "Рома" билан куч синашиш учун сафар қилишди ва Инсиньенинг ягона голи эвазига муҳим ғалабани қўлга киритишди. "Наполи" шу тариқа чемпионатнинг кетма-кет 8 ўйинида ғалаба қозонган ҳолда ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

Яна бир муҳим ва марказий баҳс якшанба куни Миланда бўлди. Катта дерби мақомидаги бу баҳсда номинал мезбон "Интер" эди. Лучано Спалетти бошқарувидаги "нерадзуррилар" "Милан"нинг кўрсатган қаршилигига Икардининг учта голи билан жавоб беришди. "Милан" сафидан эса Сусо ва Бонавентура "Интер" дарвозасига қулфга "калит"ни топишга муваффақ бўлишди. Аммо бу якунда мағлубиятдан қутилиб қолиш учун ҳам етарли бўлмади."Интер" дербидаги ғалабаси туфайли турнир жадвалида 2-ўринга кўтирилиб олди. Улар пешқадам "Наполи"дан 2 очкога ортда қолишмоқда.

Италия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган охирги ўйин бугун тунда, "Верона" - "Беневенто" ўртасида кечади.

А Серия тўпурарлар пойгасида Чиро Иммобиле биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Ювентус" дарвозасини икки бор ишғол этган ҳужумчи голлари сонини 11тага етказиб якка пешқадамга айланди.Дибала ҳисобида эса 10 та гол мавжуд. "Милан"га қарши учрашувда хет-трик қайд этган Икарди эса 9та гол билан Иммобиле ва Дибалани қувишда давом этмоқда."Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич эса 5та голга ҳаммуаллифлик қилган ҳолда энг яхши ассистент бўлиб турибди.

Бундеслига, 8-тур таҳлилиГермания чемпионатида ушбу турда барчанинг диққат-эътибори Дортмундга қаратилганди. "Сигнал Идуна Парк"да чемпионат пешқадами "Боруссия" Дортмунд ҳамда "Лейпциг" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Бундеслигада ҳали мағлубиятга учрамай келаётган Петер Бошш жамоаси "Лейпциг" қаршилиги олдида ожиз қолишди. "Боруссия"ни Дортмундда, "Сигнал Идуна Парк"да таслим этишни барча ҳам уддалай олмайди. Аммо бу ишни Ралф Хаззенхюттль шогирдлари уддалашди. Кескин курашларга бой ва анча асабий руҳда ўтган баҳсда ҳакам 6та сариқ карточка ва 2та қизил карточкани кўрсатишга мажбур бўлди. Жами бешта гол урилган беллашувда Обамеянг дубль қайд этди. Аммо бу голлар "Боруссия"ни мағлубиятдан қутилиб қолишига ҳам ёрдам бера олмади. Марсель Забицер, Юссуф Поулсен ҳамда Аугустин киритган голлар Дортмундни чемпионатдаги илк мағлубиятини тан олишига мажбур қилди.Бу ғалабадан кейин "Лейпциг" турнир жадвалида яна кучли учталикка ўрнашиб олди."Боруссия" Дортмунд эса Петер Бошш қўл остидаги ички чемпионатда илк бор мағлубиятга учради.

Юпп Хайнкесни нафақадан қайтарган "Бавария" эса янги-эски мураббийи қўл остида ажойиб ўйин ўтказди. "Фрайбург"ни меҳмон қилган мюнхенликлар рақиблари дарвозасига жавобсиз бешта гол киритишди. Юппнинг қайтиши ва йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин "Бавария"нинг тўплаган очколари 17тага етди ва "Боруссия"дан 2 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб туришибди.

Яна бир эътиборга молик ўйин Леверкузенда ўтказилди. "Байер" ҳамда "Вольфсбург" ўртасида кечган баҳс анча муросасиз ва тенг курашлар остида ўтди. Натижа ҳам ўйинга мос тарзда бўлди. Икки марта ҳисобда орқада бораётган "бўрилар" ҳар иккала сафар ҳам вазиятни тенглаштиришга эришишди ва уйга бир очко билан қайтадиган бўлишди.Мартин Шмидт жамоага келганидан кейин жамоа қаторасига кетма-кет тўртинчи бор дуранг натижа қайд этди.Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси эса Бременда "Вердер" жамоаси қаршилигини ортиқча қийинчиликсиз енгишга муваффақ бўлишди.Турнир жадвалида кучли тўртталикни якунлаб турган "Хоффенхайм" эса ўз уйида "Аугсбург" билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлди.

Хавфли ҳудуддаги ўша эски уч жамоа ўрни ҳали алмашгани йўқ. "Кёльн", "Фрайбург" ҳамда "Вердер" жамоалари элитада жон сақлаб қолиш учун курашишда давом этишмоқда.

Тўпурарлар баҳсида Пьер-Эмерик Обамеянг 10та гол билан якка пешқадамлик қилмоқда. Унинг энг яқин рақобатчиси Роберт Левандовски эса 9та гол билан иккинчи ўринда бормоқда.

Левин Ознутали ҳамда Филипп Макс эса 4тадан голли узатмани амалга оширган ҳолда энг яхши ассистентлар бўлиб туришибди.

Франция 1 дивизиони, 9-тур таҳлилиТурнинг марказий ўйини Лионда бўлиб ўтди. "Лион" ҳамда "Монако" қарама-қаршилигида ўтган беллашувда майдон эгалари қийин ғалабани қўлга киритишди. Дастлаб "Лион" ўйинда ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай "Монако" ҳисобни тенглаштирди. Аммо кўп ўтмай "Лион" яна вазиятни ўз томонига оғдирди ва Фекирнинг голи эвазига таблодаги ҳисоб "Лион" фойдасига ўзгарди. Бироқ Адама Траоре танаффусга яқин мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимда томошабинлар жами 4та гол гувоҳига айланишган бўлса, иккинчи тайм биринчиси каби самарадор бўлмади. Ишқибозлар кейинги 45 дақиқаликда гол кўришмади. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар "Лион" фойдасига ишлади. Набил Фекир учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида ғалаба тўпини киритишга эришди.

ПСЖга чемпионлик йўлидаги рақобат қилиши тахмин қилинган "Монако" жорий мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. "Лион" эса тўртинчи ғалабасини тантана қилди.

Турнир пешқадами ПСЖ учун ҳам бу тур осон ўтмади. "Дижон" уйига сафар қилган парижликларни жуда қийин баҳс кутаётганди. Аммо Унаи Эмери жамоаси рақибни бироз менсимай майдонга тушгани уларнинг ўйинларига салбий тарафлама таъсир қилди ва натижада жамоа биринчи голни уришга жуда қийналди. Учрашувнинг 71-дақиқасига келибгина Томас Менье гол уришга муваффақ бўлди. Аммо бу голга кутилмаганда мезбонлар жавоб қайтаришга эришишди. ПСЖ энди қимматли очколарни йўқотди деб турган бир пайтда яна ўша ҳимоячи Томас Менье катта саҳнага чиқди. Неймар, Мбаппе каби ҳужумчилари бор парижликларга Томас Менье киритган муҳим гол ғалабани тақдим этди.

Франция чемпионати тўпурарлар пойгасида Радамель Фалькао 12та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Эдинсон Кавани эса 8та гол билан иккинчи ўринда бормоқда.

Жаҳон футболидаги энг қиммат трансферга сабабчи бўлган Неймар эса 5та голли узатма билан Франция чемпионатининг энг яхши ассистенти бўлиб турибди.

Энг кўп мухлис қайси лигада? (статистика)АПЛ, 8-тур: Жами 330010 томошабин.Энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйин: "Тоттенхэм" - "Борнмут" 1:0 (73502 томошабин)Энг кам мухлис келган учрашув: "Уотфорд" - "Арсенал" 2:1 (20 384 томошабин)

А Серия, 8-тур: Жами 257489 томошабин.Энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйин: "Интер"  - "Милан" 3:2 (78328 томошабин)Энг кам мухлис келган учрашув: "Сассуоло" - "Кьево" 0:0 (8000 томошабин)

Франция 1 дивизиони, 9-тур: Жами 231969 томошабин.Энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйин: "Лион" - "Монако" 3:2 (43295 томошабин)Энг кам мухлис келган учрашув: "Монпелье" - "Ницца" 2:0 (14374 томошабин)

Ла Лига, 8-тур: Жами 246954 томошабин.Энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйин: "Атлетико" - "Барселона" 1:1 (64939 томошабин)Энг кам мухлис келган учрашув: "Эйбар" - "Депортиво" 0:0 (5125 томошабин)

Бундеслига, 8-тур: Жами 436495 томошабин.Энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйин: "Боруссия" - "Лейпциг" 2:3 (80100 томошабин)Энг кам мухлис келган учрашув: "Хоффенхайм" - "Аугсбург" 2:2 (27014 томошабин)

Бундеслига мухлислар ташрифи бўйича қолган лигалардан анча юқорида. Ушбу ҳафтада энг кўп мухлис Дортмунддаги "Боруссия" - "Лейпциг" учрашувида кузатилгани ҳам янгилик эмас. Иккинчи ўринда эса Англия премьер лигаси.А Серия эса бу ҳафтада томошабинлар ташрифи бўйича Ла Лигани ҳам ортда қолдирди. Испания примероси мухлислар ташрифи бўйича фақатгина Франциядан тепада турибди. Франция 1 дивизиони эса охирги поғонани банд этиб турибди.

Кучли-бешликда ҳафтанинг рамзий терма жамоаси (4-3-3):Дарвозабон: Де Хеа (МЮ)Ҳимоячилар: Томас Менье (ПСЖ), Налдо ("Шальке"), Матс Хуммельс ("Бавария"), Жо Гомез ("Ливерпуль")Ярим ҳимоячилар: Марсель Забицер ("Лейпциг"), Лукас Лейва ("Лацио"), Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити")Ҳужумчилар: Чиро Иммобиле ("Лацио"), Икарди ("Интер"), Бакамбу ("Вильярреал")

Бош мураббий: Рой Хожсон ("Кристал Пэлас")

championat.asia

КУЧЛИ БЕШЛИК

Ниҳоят Европада навбатдаги мавсум ниҳоясига етди. Кучли бешликдаги чемпионатлар, Европа кубоклари ва Евро-2008 мусобақалари футбол ривожидаги кейинги босқичларни белгилаб беришди. К.Роналду, Торрес, Аршавин, Ибрагимович, Погребняк, Фабрегас каби футболчиларнинг мавсуми бўлди бу мавсум. Европа чемпионати ҳам бизга бирор бир инқилобни тақдим этмади бу сафар. Круйфф, Марадона, Баджо, Зидан, Рональдинио каби бутун ўйин тақдирини ҳал қиладиган футболчилар бу мавсум кўзга ташланишмади. Роналду клубда қирқдан ортиқ тўп киритган бўлса-да, терма жамоасини керакли пайтда ўз ортидан эргаштиролмади. Тажриба ва жамоавий ўйинга суянган, прагматик футбол намойиш этган Испания ва Германия финалда ўйнади. Иродали ва шижоатли футбол кўрсатган Россия ва Туркия ярим финалгача боришди. Евро-08 ҳақида кўп ва хўп ёзилмокда. Мен эса, қисқа таътилдан фойдаланиб, жаҳон футболи об- ҳавосини белгилаб берадиган миллий чемпионатлар ҳақида ўз фикрларим билан ўртоқлашмокчиман.

Сўнгги икки мавсумда Англия клублари гигемонлик қилишмоқда деб бемалол айта оламиз. Икки йилдан буён ЧЛ ярим финалида учтадан Англия жамоаси қатнашаётганлиги ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Пеналтилар баҳсида одатда энг кучли футболчи бешинчи зарбани тепганидек, Англия ҳақида биз охирида гаплашсак, тўғри тушунасиз деб ўйлайман.

Франция чемпионати. Кучли бешликда энг кучсизи деб тилга олинсада, мафтункорлик борасида бошқалардан қолишмайди. 90-йиллар бошида Бернар Тапининг «Олимпик»и ижросидаги Чемпионлар лигасидаги ажойиб ўйинларга анча бўлди. «Лион» Европада ўзига яраша обрўга эга бўлса-да, маблағ масаласида барибир грандларга тенглаша олмайди ва энг яхши ўйинчиларини нари борса бир мавсум ушлаб тура олади холос. Умуман олганда, Франция чемпионати Лотин Америкаси ва Африкадан келган талантлар учун кучли клубларга кўприк вазифасини ўташига ўрганиб қолганмиз. Рональдинио, Дрогба, Адабайор каби футболчилар ҳам айнан шу ерда дунёга танилишган. Шунинг учун хам, Францияда кўпроқ индивидуалликка эътибор берилади. Ажойиб финтларни ҳам, чиройли голларни ҳам шу чемпионатда кўпроқ кузатамиз.

Бундеслига эса ўзига хос қайсарликка эга. Лекин немис жамоаларининг қониқарсиз натижаларидан сўнг, улар ҳам футболга катта пуллар сарфлай бошлашди. «Бавария»нинг йил бошидаги харидлари бунга яққол мисол бўла олади.

Италия А серияси. 15-20 йиллар олдин деярли жаҳон чемпионати мақомини олган А серия нуфузини йуқотгандек. Икки йил олдинги жанжалли воқеалар ҳам қизиқишни бироз камайтирди. Шундай бўлсада, А серияда тактик жиҳатдан анча етук футбол намойиш этилади. Италияда футболга спорт ўйини сифатида қарашади. Оддий спорт ўйини - бошқа ўйин каби бунда ҳам ютишни ҳохлашади, тактик схемалар ишлашади, чуқур таҳлил қилишади. Италия мурабийларининг ҳам кучли эканлиги балки шундандир. Футбол ҳам худди шахмат каби спорт уйини эканлигини эътиборга олиб, ўйинчилардан шахмат доналари сифатида фойдаланишади. Хатто Какани ҳам қолипга солишга харакат қилишади. Футболни тахлил қилиш ва ёритишда итальянлар олдига тушадигани йўқ. Бу ерда биринчи навбатда натижа туради ва фақат Италияда клуб бировдан тортиб олиб берилган чемпионлик унвони билан мақтана олади. Мухлислар ҳам майдондаги ўйиндан кўра, турнир жадвалига кўпрок урғу берадилар. Эҳтиросдан асар йўқ. Шунинг учун ҳам, сўнгги йилларда, Италияда фақат «Рома»ни томоша қилиш қизиқ бўлиб қолмоқда холос.

Испания премьероси. Испанияда футбол - бу ҳаёт. Анъаналар тўқнашуви. Мадрид, Каталония, Андалусия, Баскония. Ўрта асрлардаги ўзаро нафрат инъикоси айни кунда фақат шу спорт тури орқали акс эттирилади. Футбол майдони ҳақиқий жанг майдонини эслатиб юборади. «Реал» чемпион бўлсин, лекин ўша мавсумда «Барселона»дан яққол кучли эканлигини исботлай олмаса, мавсум мувоффақиятсиз ҳисобланади ва тренер ишдан олинади. (Капеллони ёки Дел Боскени эсланг). «Атлетик» эса фақат келиб чиқиши баскон миллатига алоқадор футболчилар билан шартнома тузишга бел боғлайди. Барселонадаги барда пол артиш учун «Реал» футболкасидан фойдаланишади. Жамоа алмаштирган футболчига ҳақиқий миллат душманидек муомалада бўлишади.

Англия премьер лигаси. Инглизларнинг ютуғи футболга 21-аср нуқтаи назари билан қарай олишгани бўлди. Футбол – бу оддий кўнгилочар ўйин, томоша, шоу бизнес, пул топиш манбаи. Бирор нарсани исботлаш шарт эмас, футбол бирор ҳалқнинг мулки ҳам эмас. Футбол бу аввало омма учун хизмат қилиши керак. Лигада легионерлар тўлиб кетган, барча етакчи жамоаларни хорижлик мураббийлар бошқармоқда. Хатто терма жамоа мураббийи ҳам Англиялик эмас. Лекин буни бирор инглизга айтиб кўринг, «Нима бўпти» деган жавобни олишингиз тайин. Бунга қўшимча қилиб, «сиз ҳам агар пулингиз бўлса, бирор клубимизни сотиб олиб чемпион қилинг, биз ҳам сизнинг тилингизда тинмай қўшиқ куйлаймиз» деган таклифни ҳам қўлга киритасиз. Асосийси, инглиз футболи тарғиб қилинмоқда. Стадионларни тўлдириб ўтирган мухлислар, ҳох бразилиялик, ҳох испаниялик бўлсин, Англия футболини намойиш этаётганликларини олқишлайдилар Дрогба хам, Торрес ҳам тўпни эгаллаб олгач, қанотга узатиб, ўзи жарима майдони томон югурмоқда - яъни Англия футболини ўйнамоқда. МЮ хитойлик футболчини сотиб олган. Шунчалик ҳам зўр футболчими? Йўқ, албатта. Айнан шу футболчи орқали МЮ Хитойда бир неча юз миллион мухлисга эга бўлди, агар «Арсенал» яқинда Хиндистондан футболчи олиб келса, асло ажабланманг.

Италиядан фарқли равишда, бу ерда "Ювентус" ёки "Интер”нинг зерикарли ўйин билан эришган чемпионлигини хазм қила олмайдилар. Испаниядан фарқи, "Челси" мухлислари ўтган йили, МЮ чемпион бўлгач, ўз майдонларида қарсак билан кутиб олгандилар. "Барселона" фанатлари Каталонияга жуда кўп ғалабаларни олиб келган, бир вақтлар жамоани елкасида олиб юрган Роналдиньони бир мавсумдаги омадсизлик учун тинмай ҳақорат қилаётган бир пайтда, лондонлик мухлислар Шевченкога ҳали ҳам ишонч билдириб келяптилар

Натижада, лигани фақат Англия эмас бутун дунё қизиқиш билан кузатмокда. Терма жамоачи, деб сўрарсиз. Албатта терма жамоа ҳам кучли бўлади. Битта омадсизликни деб аниқ хулоса айтиб бўлмайди. Фақатгина кириб келаётган легионерларнинг савияси мамлакат футболини ривожлантира оладиган даражада бўлиши керак.

Бу мавзу ҳақида ёзишимдан асосий мақсад, Европа футболини кўкларга кўтариш эмас, балки мамлакатимиз футболида уларнинг тажрибаларини кераклича кўллаш учун таклифдир. Терма жамоамиз сўнгги тўрт йилдаги энг маъсулиятли учрашувлар остонасида турганда, ютуқларга олиб келадиган асосий омил - миллий чемпионат эканлигини эслатиб ўтишдир. Бизда Испания каби ўзаро адоватга ҳожат йуқ, Италия ёки Англия мамлакатларидаги каби катта маблағларга озгина вақт бор, лекин истеъдодлар ҳар доим етарли бўлган. Уларни кашф этиш учун эса футболни оммалаштириш лозим бўлади. Бу биринчи навбатда ҳомийларнинг ҳаракатларига боғлиқ. Ўз анъаналарига эга бўлган, ҳалқимизга ажойиб футболчиларни тақдим этган, энг асосийси доимо футбол севилган, яъни «футбол шаҳри» деб юритилган - Навои, Урганч, Термиз, Қўқон, Марғилон, Шаҳрихон, Косонсой, Ангрен, Боғдод, Чирчиқ каби шаҳарлар ҳозир катта футболсиз қолишган. Мана шу ерларга катта футболни қайтариш орқали, аксарият ишқибозларни стадионларга қайтариш, 90-йиллардаги ўзига хос дербиларни кузатиш имкониятига эга бўламиз.

Хуллас, қачонки бошқа давлатлар, хусусан бизда ҳам футболга энг аввало мухлислар хурсандчилиги деб қаралмас экан ижобий натижани узоқ кутишимизга тўғри келади

Қаҳрамон Асланов

 

www.uff.uz


Смотрите также