Турнир жадвали. Испания ла лигаси футбол


Испания Ла Лигаси 16-тур, кечаги ўйинлар натижаси - Penalti.uz

Кеча Испания Чемпионатининг 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор кутилмаган натижалар рўй берди. Хусусан, чемпионлик пойгасида қаттиқ курашаётган “Валенсия” сафарда кутилмаганда “Эйбар”га имкониятни бой берди. “Атлетико” эса кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Испания чемпионати, 16-тур

“Эйбар” – “Валенсия” 2:1 

Голлар: 1:0 – 49 Инуи, 1:1 – 57 Санти Мина, 2:1 – 87 Хордан.

“Эйбар”: Дмитрович, Арбилья, Хосе Анхель, Капа, Паулу Оливейра, Иван Алехо (Пенья, 90), Хордан, Дани Гарсия, Инуи, Шарлес (Кике, 72), Энрик (Эскаланте, 85).

“Валенсия”: Нето, Габриэл, Гайя (Тони Лато, 46), Монтойя, Рубен Везу, Начо Хиль (Гонсалу Гедеш, 73), Кондогбиа, Парехо, Перейра (Ферран Торрес, 81), Родриго, Санти Мина.

Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (65), Кондогбиа (71), Парехо (76), Перейра (80), Тони Лато (82).

 

“Атлетико” – “Алавес” 1:0 

Гол: 1:0 – 74 Торрес.

“Атлетико”: Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Парти (Корреа, 46), Габи, Сауль (Торрес, 69), Коке, Гамейро (Феррейра Карраско, 69), Гризманн.

“Алавес”: Пачеко, Марипан, Дуарте, Агиррегабириа, Руано, Пина (Кркич, 77), Ману Гарсия, Бурги (Медран, 63), Педраса, Ибаи Гомес (Сантос, 84), Мунир.

Огоҳлантиришлар: Парти (18), Савич (34), Марипан (35), Пина (55), Дуарте (61), Годин (67), Руано (86)

 

“Атлетик” – “Реал Сосьедад” 0:0

“Атлетик”: Яго Эррерин, Лапорт, Нуньес, Баленсиага (Саборит, 70), Иньиго Лекуэ, Сан Хосе, Микель Рико, Рауль Гарсия (Кордоба, 80), Сусаета, Де Маркос (Иньяки Уильямс, 67), Адурис.

“Реал Сосьедад”: Рульи, Льоренте, де ла Белья, Одриосола, Мартинес, Сурутуса, Ильярраменди, Янузай (Вела, 85), Прието, Ойарсабаль (Каналес, 70), Виллиан Жозе.

Огоҳлантиришлар: Адурис (56), Иньиго Лекуэ (74), Микель Рико (88).

Манба: www.penalti.uz

«Атлетико Мадрид», Атлетик Бильбао, Ла лига

17.12.2017, 10:24:33 639 0

penalti.uz

Испания Ла-лигаси. «Барселона» мағлубиятга учради

"Барселона" Испания чемпионатидаги илк мағлубиятини қайд этган бўлса-да, бундай муваффақиятсизлик "Аякс" майдонида ҳам содир бўлганини ёдга олсак, каталонияликлар камдан-кам ҳолатларда кетма-кет 2 марта ютқазишади.

"Атлетик" билан ўйинда Херардо Мартино шогирдлари у қадар хавфли кўринмадилар. Майдон эгалари ҳеч бир жиҳатдан меҳмонлардан қолишмадилар, фақат тўп назоратидан ташқари, албатта. Умуман, тенг кечган ўйинда "Барса" ҳимояси битта хатога йўл қўйди ва Муниаин ундан унумли фойдаланиб, ғалаба тўпини киритди.

Энди "Барселона" ва "Атлетик"нинг очколари сони тенглашди (40тадан). "Реал" улардан 3 очко ортда қолаётган бўлса, "Атлетик" 29 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 15-турБетис – Райо Вальекано 2:2 (1:0)Голлар: 1:0 – 27 Амайя, 1:1 – 51 Буэно, 2:1 – 81 Верду, 2:2 – 90 Буэно. Бетис – Сара, Хуанфран, Амайя, Фигерас, Начо, Л.Рейес, Ноно, Вадильо (Чули, 66), С.Севилья (Хуан Карлос, 59), Рубен Кастро, Молина (Верду, 55).Райо Вальекано – Кобеньо, Тито, Галеано, Сауль, Начо, Баена, Трашоррас (Адриан, 64), Бангура, Виера, Яго Фальке (Буэно, 23), Ларривей (Кастильо, 70).

Гранада – Севилья 1:2 (0:1)Голлар: 0:1 – 23 Бакка, 1:1 – 61, пенальти Браими, 1:2 – 87 Гамейро. Гранада – Роберто, Фулькье, Диакате (Игало, 88), Мурильо, Ангуло, Йебда, Ресио (Буонанотте, 83), Ф.Рико, Пити, Эль-Араби (Рики, 68), Браими.Севилья – Бету, Фигейраш, Фасио, Каррису, Ф. Наварро, Мбиа, Иборра (Гамейро, 80), Рейес (Коке, 56), Ракитич, Хайро (А.Морено, 63), Бакка.

Валенсия – Осасуна 3:0 (1:0)Голлар: 1:0 – 45 Жонас, 2:0 – 48 Жонас, 3:0 – 53 Жонас. Валенсия – Диего Алвес, Барраган, Руис, Матье, Гуардадо (Картабия, 74), Парехо, Ромеу, Фегули, Каналес (Банега, 58), Бернат, Жонас (Поштига, 68).Осасуна – А.Фернандес, Бертран, Лотье, Аррибас, Дамиа, Лоло (Ойер, 72), Пуньяль, Сехудо (Сильва, 52), Арментерос, де лас Куэвас (Р.Торрес, 62), Риера.Четлатиш: Пуньяль (17).

Атлетик – Барселона 1:0 (0:0)Гол:  1:0 – 70 Муниаин. Атлетик – Ирайсос, Ираола, Гурпеги, Лапорт, Баленсиага (Альбисуа, 82), Итурраспе, М.Рико (Сан Хосе, 88), Сусаета, Андер, Муниаин (Ибаи Гомес, 86), Токеро.Барселона – Хосе Пинто, Монтойя, Пике, Маскерано, Адриано, Бускетс, Хави (С.Роберто, 78), Иньеста (Педро, 84), Санчес, Фабрегас, Неймар.Огоҳлантиришлар: М.Рико (19), Неймар (54), Итурраспе (57), Бускетс (57), Токеро (70), Маскерано (73), Адриано (78).

stadion.uz

Испания Ла Лигаси

"Эвертон" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Тим Кэхилл Хитойнинг "Шанхай Шенхуа" клуби билан шартнома имзолади. Хабарларга кўра, австралиялик футболчи MLS чемпионатинини тарк этиб Хитойга йўл олган.

Киритилди: 09:38, 03.02.2015. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Испания Ла Лигаси 20-туридан ўрин олган марказий учрашувларидан бири Валенсия ҳамда Севилья клублари ўртасида бўлиб ўтди.

Киритилди: 09:50, 26.01.2015. Ўқилди: 2879 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Бугун Испания Ла Лигаси 18-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтди.

Киритилди: 19:34, 11.01.2015. Ўқилди: 2441 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кеча Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида "Атлетико" ўз майдонида "Вильяреал"га мағлубиятга учради.

Киритилди: 10:06, 15.12.2014. Ўқилди: 3293 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Кеча тунда Испания Ла Лигаси 12-туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Киритилди: 10:01, 24.11.2014. Ўқилди: 4018 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кеча Испания Ла-Лигасининг 8-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Киритилди: 10:32, 27.10.2014. Ўқилди: 3299 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Кеча тунда Испания Ла-Лигаси 5-туридан олган сўнгги учрашувда "Кордоба"ни йирик ҳисобда мағлуб этган "Валенсия", турнир жадвали карвонбошчисига айланди.

Киритилди: 10:36, 26.09.2014. Ўқилди: 4193 марта. Фикрлар сони: 3 та.

stadion.uz

Испания Ла Лигаси. 12-тур анонси

Испания Ла Лигаси. 12-тур анонси

Испанияда «Реал Мадрид» ва «Барселона» иштирокидаги қўрқинчли ва даҳшатли «эль-класико» тобора яқинлашмоқда. Моуриньо ва Гвардиола, Гвардиола ва Моуриньо, галактикос ҳамда тики-така – гўё Пиреней яриморолидаги футбол дунёсида бошқа нарса йўқдек. Ҳолбуки, шу ҳафтада бизни бошқа бир класико кутиб турибди – «Атлетик» Бильбао иштирокидаги. Токи басклар жамоаси сегундага тушиб кетмас экан, бу клуб билан «Барселона»/«Реал»/«Атлетико» ўртасидаги баҳслар мумтоз кўринишга эга бўлаверади. Бунинг устига ушбу турда Валенсия дербисига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин – айнан шу жамоалар ўтаётган мавсумда «катта иккилик» учун асосий рақобатни ташкил қилиб беришяпти. Бир ҳафта ўтиб фақат бир воқеа содир бўлади, шундай экан бу дам олиш кунларида турфа хил ассортиментдан баҳра олиб қолинг.   

ТУР ЎЙИНИ

«Вильярреал» – «Валенсия». Валенсия дербиси унинг ҳар икки қатнашчиси Чемпионлар Лигасида ҳудудида жойлашган бир вақтда ўтказиляпти. Афсуски, «лос че» жиддий йўқотишларга дуч келган – бир йўла етти футболчи турли сабаблар туфайли «Эль Мадригал»да ўзларини кўрсата олишмайди. Ўтган ҳафта «Вильярреал» «Барселона»га енгилганига қарамай, ўзидан анча илиқ таассуротлар қолдирган эди. «Валенсия» эса бир ундай, бир бундай ўйин кўрсатяпти, «кўршапалаклар» «сариқ сув ости кема»сининг барқарорлигига етиб олишларига ҳали анча бор. «Вильярреал» сафида кутилмаганда яхши ўрнашиб олганини таъкидлаб келаётган «Валенсия»нинг собиқ сардори бўмиш Карлос Марченага алоҳида эътибор қаратиляпти. Учрашувнинг яна бир дуэлларидан бири  - меҳмонлар ҳимоячиси Рикарду Кошта ҳамда мезбонларнинг чап қанот футболчиси Жоан Капдевилья ўртасида бўлиб ўтади. ЖЧнинг 1/8 финалидаги Испания – Португалия ўйинида Кошта баҳсли вазиятда майдондан четлатилган эди. Бу вазиятда у Капдевильяга тирсаги билан зарба бериб қўполлик қилганди. Кечроқ, португалиялик футболчи уч учрашувга дисквалификация қилинди, аммо у ҳалигача ўзини айбдор деб ҳисоблаймайди. «Мен унга тегмагандим. Агарда гол уришнинг уддасида чиқсам, уни Капдевильяга бағишлайман», - дея ваъда берди хафақон Рикарду Кошта.  

ТОМОША ҚИЛИШГА АРЗИГУЛИК

«Реал Мадрид» – «Атлетик». Кетма-кет икки йилдан бери класиколар бир-бирига эргашиб келяпти – 2009/10 йиллар мавсумида «Барселона» «Реал» билан тўқнашиш олдидан баскларга қарши майдонга чиққан бўлса, бу гал «Атлетик» «Қироллик клуби»ни қизитиб беради. Асосий эль-класикога бир ҳафта қолганининг ўзи бошқа барча нарса ҳақида унутиш учун етарли муддат, шекилли. Чунки (испан) матбуотда «Атлетик»ка қарши баҳс ҳақида минимум маълумот топа олсангиз, 29 ноябрь тўғрисида максимум янгиликларга эга бўласиз. Эътиборга фақат «шер»ларнинг зарбдор ҳужумчиси Фернандо Льоренте лойиқ кўриляпти. Шундаям ушбу форвардни ҳозир барча-барча тилга олаётгани учун. Басклар клуби президенти Фернандо Гарсия Макуанидан «кантерага ишониш ва жамоага фақатгина баскларни жалб қилиш»дан иборат жамоа ривожланиш стратегиясини ўзгартириш борасида сўрашганида, у «йўқ» деб жавоб берди. Бунга сабаб қилиб эса Макуани испанларнинг барча (3 та: 21, 19 ва 17 ёшгача) ёшлар терма жамоасида сардорлик боғичи «Атлетик» Бильбао вакилларида эканлигини келтириб ўтди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Атлетик»нинг очко олиш имкониятлари унчалик кўп эмас, лекин класико бу барибир класико.

ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛДИРМАНГ

Испания чемпионатида эски-янги персонажларни учратишда давом этамиз. Журналистлар анча вақтдан бери «чайнаб» келаётган воқеа содир бўлди – Хосе Аурелио Гай «Сарагоса»дан ҳайдалиб, унинг ўрнини Хавьер Агирре эгаллади. Мексикалик мутахассис «Осасуна»га бош бўлиб, 2005/06 йиллар мавсумида жамоани Ла Лигада 4-ўрин соҳибига айлантирганида Пиренейда маълуму машҳур бўлганди. Шундан сўнг уни «Атлетико» мураббийи қилиб «кўтаришди», у ерда деярли уч йил фаолият олиб борган Агирре Мексика терма жамоасини «срочно» қутқариб олишга чақирилди. Унга қадар Свен-Йоран Эрикссон «ацтеклар»ни ЖЧ саралаш босқичида ботқоққа ботириб қўйганди. Хавьер эса Мексикани нафақат мундиалга олиб чиқолди, терма жамоа билан балки Шимолий ва Лотин Америкаси термалари қатнашадиган «олтин» кубокни ҳам қўлга киритди. ЖАРдаги ЖЧда эса Агирре кадрлар билан ишлашда шубҳали қарорлар қабул қилгани сабаб танқид остига олинди ва жамоа 1/8 финалда мағлуб бўлганидан кейин истеъфога чиқарилди. Эндиликда у мусобақа жадвали тубида ётган «Сарагоса»га қайтяпти.

МУҲИМ СЎЗЛАР

«Уч ҳафта олдин чемоданларимни сафарга тайёрлаётган эдим. Энди эса ўрнимдан қимирлаётганим ҳам йўқ. Келинг, кутиб турайлик ва май ойида қандай ҳолат юзага келиши кузатайлик. Ҳаёт? Мен билан ҳаёт ҳақида гаплашмаганингиз маъқул», - дея «Депортиво» бош мураббийи Мигель Анхель Лотино Мануэль Пеллегрини келганидан сўнг «Малага»нинг анча жонланиб қолгани тўғрисидаги саволга жавоб берди. Матбуотда ёзилишича, Галисия клуби президенти Лотино билан фақатгина мавсум охирида хайрлашиши мумкинлигини  мураббийга тушунтириб ўтган. Шунингдек, президент жамоа бош мураббийини 5-5-0 тактик схемаси мухлислар дидига тўғри келмаслигига бир соат мобайнида ишонтирган.

ЖОЗИБАДОР РАҚАМЛАР

Агарда сиздан Ла Лиганинг энг кўп зарба берувчи футболчилар бешлигини санаб ўтишингизни сўрашса, кимларни айтган бўлардингиз? Табиийки, Криштиану Роналду ва Лео Месси. Давид Вилья ҳамда «Вильярреал» ҳужум жуфтлигидан бирортаси, бизнинг ҳолатимизда эса Жузеппе Росси бўла қолсин. Бироқ рўйҳатдаги бешинчисини эса ҳеч қачон топа олмасангиз керак. Сантандернинг «Расинг»и футболчиси Маркус Розенберг рақиб дарвозаси томон 39 марта зарба бериб, шу зайлда чемпионатнинг ёрқин юлдузлари томон ўз йўлини давом эттиряпти. Ачинарлиси, киритилган тўплар бўйича у ҳаттоки, кучли йигирматаликка ҳам кира олмайди – 11 турда 2 та гол, холос.     

Вильярреал – Валенсия 20 ноябрь. «Эль Мадригал», 22.00. Ҳакам: Эстрада Фернандес (Каталония). Жароҳатлар: йўқ / Мата, Сесар, Матье, Топал, Хорди Альба, Мануэл Фернандеш. Дисквалификациялар: йўқ / Альбельда. «Вильярреал» (тахминий): Диего Лопес – Анхель Лопес, Гонсало, Марчена, Капдевила – Борха Валеро, Сенна, Бруно, Касорла – Росси, Нилмар. «Валенсия» (тахминий): Мойя – Мигел, Давид Наварро, Рикарду Кошта, Бруно – Хоакин, Банега, Тино Коста, Висенте – Адурис, Сольдадо. Сўнгги учрашувлар: = + = + – / – – = – +. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 1:4 («Месталья»), 2:0 («Эль Мадригал»). Котировкалар: ғалаба «Вильярреал» – 2.05, дуранг – 3.60, ғалаба «Валенсия» – 3.40.

Альмерия – Барселона 21 ноябрь. «Медитерранео», 00.00. Ҳакам: Рубинос Перес (Мадрид). Жароҳатлар: Пельерано, Нието / Абидаль, Жеффрен, Милито. Дисквалификациялар: йўқ. «Альмерия» (тахминий): Диего Алвес – Мичел Македо, Карлос Гарсия, Марсело Силва, Якобсен – Мбами, Бернардельо – Варгас, Пьятти, Хуанма Ортис – Калу Уче. «Барселона» (тахминий): Виктор Вальдес – Дани Алвес, Фонтас, Пуйоль, Максвелл – Маскерано, Бускетс, Хави – Месси, Вилья, Иньеста. Сўнгги учрашувлар: – = = = – / + + + + +. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 0:1 («Камп Ноу»), 2:2 («Медитерранео»). Котировкалар: ғалаба «Альмерия» – 12.00, дуранг – 5.50, ғалаба «Барселона» – 1.25.

Реал  Мадрид – Атлетик 21 ноябрь. «Сантьяго Бернабеу», 01.55. Ҳакам: Ундиано Мальенко (Наварра). Жароҳатлар: Кака, Гаго, Гарай, Ласс / Айтор Осио, Ибаи Гомес. Дисквалификациялар: йўқ / Кастильо, Гурпеги, Койкили. «Мадрид» (тахминий): Касильяс – Серхио Рамос, Пепе, Рикарду Карвалью, Марсело – Хедира, Хаби Алонсо – Криштиану Роналду, Озил, Ди Мария – Игуаин. «Атлетик» (тахминий): Ирайсос – Ираола, Сан Хосе, Устариц, Ауртенече – Хави Мартинес, Орбаис – Сусаета, Игор Мартинес, Габилондо – Льоренте. Сўнгги учрашувлар: + + + + + / + – + – +. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 0:1 («Сан Мамес»), 5:1 («Сантьяго Бернабеу»).  Котировкалар: ғалаба «Реал» – 1.18, дуранг – 6.50, ғалаба «Атлетик» – 15.00.

Осасуна – Спортинг 21 ноябрь. «Рейно де Наварра», 21.00. Ҳакам: Теишейра Витьенес (Кантабрия). Жароҳатлар: Пандиани, Рупер, Лоло / йўқ. Дисквалификациялар: Монреаль / йўқ. «Осасуна» (тахминий): Рикардо – Дамья, Серхио, Мигель Фланьо, Кальеха – Пуньяль, Некунам – Хуанфран, Сориано, Камуньяс – Аранда. «Спортинг» (тахминий): Хуан Пабло – Лора, Ботиа, Грегори, Хосе Анхель – Ривера, Эгурен – Начо Ново, Кармело, Диего Кастро – Сангой. Сўнгги учрашувлар: = + – + – / + – = = –. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 1:0 («Рейно де Наварра»), 2:3 («Эль Молинон»). Котировкалар: ғалаба «Осасуна» – 1.85, дуранг – 3.40, ғалаба «Спортинг» – 4.33.  

Эспаньол – Эркулес 21 ноябрь. «Корнелья Эль Прат», 21.00.  Ҳакам: Парадас Ромеро (Андалусия). Жароҳатлар: Давид Гарсия, Виктор Руис, Коро, Душер, де ла Пенья / Абрахам Пас. Дисквалификациялар: йўқ. «Эспаньол» (тахминий): Камени – Хави Лопес, Хорди Амат, Форлин, Дидак – Баэна, Хави Маркес – Луис Гарсия, Верду, Датоло – Освальдо. «Эркулес» (тахминий): Калатаюд – Кортес, Памарот, Родригес, Пенья – Абель Агилар, Фрицлер – Кико, Нельсон Вальдес, Дренте – Трезеге. Сўнгги учрашувлар: + + – + = / = = – – +. Ўтган мавсумдаги баҳслар: учрашишмаган.  Котировкалар: ғалаба «Эспаньол» – 1.95, дуранг – 3.30, ғалаба «Эркулес» – 4.00.  

Леванте – Расинг 21 ноябрь. «Сиутат де Валенсия», 21.00.  Ҳакам: Фернандес Борбалан (Андалусия). Жароҳатлар: Дель Орно, Мигель Перес, Иборра, Начо Гонсалес / Циолис, Оскар Серрано, Арана. Дисквалификациялар: йўқ. «Леванте» (тахминий): Маноло Рейна – Хави Вента, Бальестерос, Нано, Хуанфран – Серхио, Пальярдо, Ларреа – Вальдо, Фелипе Кайседо, Хуанлу. «Расинг» (тахминий): Тоньо – Франсис, Энрике, Торрехон, Сисма – Колса, Диоп – Кеннеди, Розенберг, Мунитис – Наэльпан. Сўнгги учрашувлар: + – – – – / + – + – =. Ўтган мавсумдаги баҳслар: учрашишмаган. Котировкалар: ғалаба «Леванте» – 2.37, дуранг – 3.25, ғалаба «Расинг» – 3.00.  

Депортиво – Малага 21 ноябрь. «Риасор», 21.00.  Ҳакам: Альварес Искиердо (Каталония). Жароҳатлар: Гвардадо, Уррета, Рики / Апоньо. Дисквалификациялар: йўқ. «Депортиво» (тахминий): Арансубия – Мануэль Пабло, Колотто, Айтами, Лопо, Сеоане – Сауль, Рауль Перес, Хуан Родригес, Адриан – Лассад. «Малага» (тахминий): Арнау – Хесус Гамес, Крис, Велигтон, Мтилига – Хуанито, Сандро Силва – Портильо, Себастьян Фернандес, Элизеу – Баа. Сўнгги учрашувлар: = – + + = / – – – – +. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 1:0 («Риасор»), 0:0 («Ла Росаледа»).  Котировкалар: ғалаба «Депортиво» – 2.15, дуранг – 3.25, ғалаба «Малага» – 3.40.

Севилья – Мальорка 21 ноябрь. «Рамон Санчес Писхуан», 23.00.  Ҳакам: Матеу Лаос (Валенсия). Жароҳатлар: Фасио, Хесус Навас, Капель / йўқ. Дисквалификациялар: Фернандо Наварро / йўқ. «Севилья» (тахминий): Палоп – Конко, Касерес, Алексис, Дабо – Альфаро, Зокора, Ренато, Перотти – Луис Фабиано, Кануте. «Мальорка» (тахминий): Ават – Ратиньо, Нунес, Рамис, Айосе – Жоао Виктор, Марти – Нсуе, Де Гусман, Перейра – Вебо. Сўнгги учрашувлар: – + – + + / – + + – =. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 2:0 («Рамон Санчес Писхуан»), 3:1 («Оно Эстади»).  Котировкалар: ғалаба «Севилья» – 1.67, дуранг – 3.75, ғалаба «Мальорка» – 5.00.

Реал  Сосьедад – Атлетико 22 ноябрь. «Аноэта», 01.00.  Ҳакам: Айса Гамес (Валенсия). Жароҳатлар: Сутиль, Ифран / Асенхо, Борха. Дисквалификациялар: йўқ. «Сосьедад» (тахминий): Браво – Карлос Мартинес, Ансотеги, Микель Гонсалес, де ла Белья – Элустондо, Ривас – Хаби Прието, Аранбуру, Гриесманн – Хосеба Льоренте. «Атлетико» (тахминий): Де Хеа – Переа, Годин, Домингес, Филипе Луис – Рейес, Марио Суарес, Тиагу, Симау – Агуэро, Форлан. Сўнгги учрашувлар: – + + + – / + – = – +. Ўтган мавсумдаги баҳслар: учрашишмаган.  Котировкалар: ғалаба «Сосьедад» – 2.80, дуранг – 3.25, ғалаба «Атлетико» – 2.40.

Хетафе – Сарагоса 23 ноябрь. «Колисеум Альфонсо Перес», 01.00.  Ҳакам: Теишейра Витьенес (Кантабрия). Жароҳатлар: Педро Риос, Виктор Санчес, Марио / Лагвардия, Уче.Дисквалификациялар: Ката Диас / Диого. «Хетафе» (тахминий): Кодина – Пабло Пинтос, Маркано, Рафа, Мане – Борха, Каскеро – Ману, Парехо, Гавилан – Колунга. «Сарагоса» (тахминий): Лео Франко – Понсио, Ярошик, Контини, Обрадович – Эдмилсон – Хорхе Лопес, Габи, Андер Эррера, Бертоло – Синама Понголь. Сўнгги учрашувлар: – + – – – / – – = + –. Ўтган мавсумдаги баҳслар: 0:3 («Ла Ромареда»), 0:2 («Колисеум Альфонсо Перес»).  Котировкалар: ғалаба «Хетафе» – 1.85, дуранг – 3.40, ғалаба «Сарагоса» – 4.33.

ТЎПУРАРЛАР: Роналду («Реал») - 12, Месси («Барселона») - 10, Льоренте («Атлетик») - 8, Росси («Вильярреал»), Нилмар («Вильярреал») - 7 тадан.

FrankFurt тайёрлади

www.uff.uz

Испания Ла Лигаси

Куни-кеча Испания Ла Лигасида 17-тур ўйинлари якунига етди. 

Киритилди: 13:47, 25.12.2017. Ўқилди: 3645 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания чемпионатида 7-тур ўйинлари давом этмоқда.

 

Киритилди: 18:49, 01.10.2017. Ўқилди: 5343 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Каталония футбол федерацияси бугун ўтказилиш керак бўлган барча ўйинларни бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди.

 

Киритилди: 18:40, 01.10.2017. Ўқилди: 3732 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Примерасининг 7-туридан ўрин олган «Барселона» - «Лас-Пальмас» ўйини 1 октябрь куни ўтказилади.

 

Киритилди: 21:31, 28.09.2017. Ўқилди: 2278 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мутахассислар Испания чемпионатининг 2017/18 мавсумида жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини чамалаб кўришди.

 

Киритилди: 21:02, 22.09.2017. Ўқилди: 7672 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания чемпионатида 4-тур ўйинлари давом этяпти.

 

Киритилди: 19:14, 16.09.2017. Ўқилди: 3364 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Франциянинг L’Equipe нашри Ла Лиганинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди.

 

Киритилди: 11:15, 07.09.2017. Ўқилди: 12247 марта. Фикрлар сони: 4 та.

Сегунда финалида «Хетафе» клуби «Тенерифе» билан баҳслашди.

 

Киритилди: 11:26, 25.06.2017. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания чемпионатининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчиси эълон қилинди.

 

Киритилди: 18:31, 08.06.2017. Ўқилди: 6441 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ла Лиганинг ушбу мавсуми тугашига 12 тур қолганида етакчи уч жамоаларнинг орасидаги фарқ 4 очкони ташкил этмоқда. 

Киритилди: 21:36, 11.03.2017. Ўқилди: 13654 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Испания чемпионатининг январь ойидаги ўйинлари якунига кўра, энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланди.

 

Киритилди: 11:16, 08.02.2017. Ўқилди: 7398 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Лига раҳбариятига ҳеч ким ойлик маошини берилмаётганидан ёки кечиктирилаётганидан шикоят қилмаган.

 

Киритилди: 12:48, 04.01.2017. Ўқилди: 3669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бугун Испания чемпионатида 11-тур ўйинлари давом эттирилади.

Киритилди: 13:03, 05.11.2016. Ўқилди: 6558 марта. Фикрлар сони: 4 та.

Испания Ла лигасида 6-тур ўйинлари якунлангач, энг яхши футболчилардан таркиб топган рамзий терма жамоа эълон қилинди.

 

Киритилди: 10:15, 27.09.2016. Ўқилди: 5188 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" - 0:3 (ВИДЕО)

Киритилди: 01:58, 22.08.2016. Ўқилди: 13838 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания чемпионати. "Севилья" – "Эспаньол" - 6:4 (видеошарҳ)

Киритилди: 12:53, 21.08.2016. Ўқилди: 7151 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания клублари уй учрашувларида кам сонли мухлислар учун жазоланадиган бўлди.

 

Киритилди: 22:10, 04.08.2016. Ўқилди: 6873 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Испания Лигаси чемпионатда ғолиб чиқадиган жамоага топшириладиган кубокни ўзгартирди.

 

Киритилди: 22:12, 15.07.2016. Ўқилди: 6780 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Испания Ла Лигаси кетма-кет икки мавсумдан буён томошабинлар ташрифи бўйича рекорд ўрнатмоқда.

Киритилди: 18:02, 07.06.2016. Ўқилди: 5371 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бугун тунда Испания Ла Лигаси 22-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди.

Киритилди: 09:43, 10.02.2015. Ўқилди: 2375 марта. Фикрлар сони: 0 та.

stadion.uz


Смотрите также