Эртага бўлиб ўтадиган баҳс иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 12-ўйин бўлади. Бунгача терма жамоалар ўзаро 11 маротаба ўзаро куч синашган ва ушбу ўйинларда қайд этилган натижаларга кўра катта устунлик Жанубий Корея терма жамоаси тарафида. Ўтказилган 11та ўйиннинг 8тасида Жанубий Корея терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 2 маротаба ўзаро учрашувларда дуранг қайд этилган. Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея устидан фақат бир мартагина ғалаба қозонган. Тўплар нисбатига кўра устунлик Жанубий Корея терма жамоаси фойдасига 25:12.
Эътиборлиси, ушбу терма жамоаларнинг ўзаро илк ўйини 1994 йилги Осиё Ўйинлари ярим финал доирасида бўлиб ўтган ва ушбу учрашувда Ўзбекистон кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиғи, 1994 йилдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача ўтказилган 10та учрашувнинг бирортасида Жанубий Корея терма жамоаси устидан ғалаба қозона олмаган.
Осиё Кубоги баҳсларида эса ўзаро бир маротаба баҳс олиб боришган. Бундан тўрт йил аввал Қатарда бўлиб ўтган мусобақада иккала терма жамоа учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушишган ва ўйин 3:2 ҳисобида кореялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланган эди.
Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Осиё Кубоги баҳсларидаги ўзаро ўйинлари:Осиё Кубоги-2011.Доха, Қатар.Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2Голлар: Ку Чжа Чхол (18), Чжи Донг Вон (28, 39) - Александр Гейнрих (45 пенальти, 54).
Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида ҳам Жанубий Корея терма жамоаси катта устунлликка эга. Австралияда бўлиб ўтаёгтан мусобақа Жанубий Корея терма жамоаси учун ҳисоб бўйича 13-турнир ҳисобланади.
Умуман олганда, Жанубий Корея терма жамоаси Осиё Кубокларидаги натижаси бўйича қитъанинг энг совриндор жамоаларидан бири ҳисобланади. Маълумот ўрнида, ушбу терма жамоа Осиё Кубогининг илк чемпиони ҳисобланади. Жанубий Корея термаси йилда ўт1956 казилган илк мусобақада олтин медалларни қўлга киритган. Орадан тўрт йил ўтиб Жанубий Корея иккинчи марта Осиёда тенгсиз терма жамоаси деб топилади. Шунингдек, терма жамоа 3 маротаба финалда ўйнаган ва яна 4 марта учинчи ўринни қўлга киритган. Яна бир қизиқ факт - Жанубий Корея терма жамоаси 1984 йилги мусобақадан ташқари ўзи иштирок этган барча Осиё Кубокларда гуруҳ босқичидан ўта олган.
Ўзбекистон терма жамоа учун мазкур мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси саналади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган.
Осиё Кубоги - 2015.Чорак финал.22 январь 2015. Мельбурн. «Rectangular» стадиони. Тошкент вақти билан 12:30.Жанубий Корея - ЎЗБЕКИСТОН.Бош ҳакам: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони).Қанот ҳакамлари: Абдулло Ал Шалваи (Саудия Арабистони), Абу Бакр Ал-Амри (Уммон).Захира ҳаками: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон).Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар).Комиссар: Винсент Юн (Гонконг).
"Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Инни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.
2017 йилнинг ноябрь ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар кўп қиррали ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳамда икки томонлама муносабатларга аниқ амалий мазмун бахш этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
Президент Мун Чжэ Ин Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон Президенти тимсолида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий дўст, маслакдош ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.
Корея Республикаси раҳбари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини юксак баҳолади. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичи муҳим вазифалари ва устувор мақсадларига кўра муштарак экани қайд этилди.
Мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.
Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси, илм-фан ютуқлари ва технологияларини Ўзбекистонда саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий секторни ривожлантиришга фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Корея Республикаси Президенти кўп миллатли Ўзбекистон халқини шу кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамиз кўрсатаётган ажойиб ўйин ва жамоамиз мусобақа финалига чиққани билан самимий қутлади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси раҳбарияти ва халқига Пхёнчханда ташкил этиладиган ва жаҳон спорти тарихига кирадиган, ҳақиқий дўстлик ва ўзаро англашув байрамига айланадиган қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини чин дилдан тилади.
Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқладилар", - дейилади хабарда.
championat.asia
Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Гуруҳимиздан Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея жамоалари жой олишган.
Кўпчилик Ўзбекистон ўлим гуруҳига тушган деб ҳисобламоқда. Сабаби мухлислар Япония ва Жанубий Корея деганда доим кучли жамоани кўз олдиларига келтиришади. Тўғри Япония худди футболда бўлгани каби нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Аммо Жанубий Корея футзал терма жамоаси футболдаги каби кучга эга эмас. Биз рақибни ерга урмоқчи эмасмиз шунчаки Жанубий Кореяни футзалдаги натижаларини келтирмоқчимиз холос.
Жанубий Корея терма жамоаси ҳеч қачон Осиё чемпиони бўлмаган. Энг юқори натижаси иккинчи ўрин. У ҳам олис 1999 йилда қўлга киритилган. 2001 ва 2002 йилларда корейслар мос равишда 3 ва 4-ўринни эгаллашган. Кейинги икки Осиё чемпионатида жамоа чорак финалга қадар етиб борган. Кейинги 5та қитъа чемпионатида корейслар гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. 2016 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионати эса Жанубий Кореясиз ўтди. Жамоа саралашдан ҳам ўта олмади.
Шу боис гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогарлар сифатида Япония ва Ўзбекистонни айтиш мумкин. Жанубий Корея айни пайтда ФИФА рейтингида 71-ўринда. Қўшниларимиз Тожикистон эса 72-поғонадан жой олишган. Ўзбекистон дунёда 26-ўринда, Япония эса 15-ўринда жойлашган.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси 4 марта Осиё вице-чемпиони бўлган. Икки марта 3 ва бир марта 4-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда терма жамоамиз таркиби анчагина ёшартирилган ва янги футзалчилар етишиб чиқишмоқда. Кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи Осиё чемпионати бўлади.
Бу мақола орқали осонлик билан гуруҳдан чиқамиз демоқчи эмасмиз. Ҳар бир жамоа футзалчилари ўз юртлари шаъни учун курашишади, шунчаки мағлуб бўлиш учун ҳеч ким Осиё чемпионатига келмайди. Шунчаки Жанубий Корея футболдаги каби кучли эмаслигини мухлисларимизга тушунтирдик холос.
Нарзулла Сайдуллаев
championat.asia