Мазкур конгрессда иштирок этган Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Чунг Монг Гю “UZREPORT TV” телеканалига берган эксклюзив интервьюсида ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолашини айтиб ўтди.
“Ўзбекистонга кўп ташриф буюрганман. Мамлакатингиз менга ёқади. Тошкентга яна бир бор келганимдан мамнунман. Мен КАФА конгресида ФИФА кенгаши аъзоси сифатида иштирок этдим. Осиё қитъасининг Халқаро футбол Ассоциациялари федерациясидаги вакилиман. Қитъамиздаги футболга оид ўзгаришлар, камчиликлар ва ютуқлар ҳақида ФИФАни хабардор қилиб бораман.
Ўтган йили ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан Сеулда ҳамда Бангкокда учрашганмиз. Учрашув чоғида тажриба алмашганмиз ва бир қатор музокаралар олиб борганмиз. Менинг фикримча, Ўзбекистон Осиёда катта салоҳиятга эга. 2022 йилда Ўзбекистон Жанубий Корея билан биргаликда Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман. Биз биргаликда қитъа футболи ривожига ҳисса қўша оламиз.
Ўзбекистонда футбол жадаллик билан ривожланмоқда. Нафақат футболда, балки ҳакамлик борасида ҳам. Бунга мисол тариқасида Равшан Эрматовнинг халқаро ареналардаги муваффақиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг бир биридан ўрганадиган жиҳатлари талайгина.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев футболдаги коррупцияга қарши курашга жиддий эътибор бермоқда. Мен буни ижобий баҳолайман. Футболи ривожланган мамлакатларда ҳам келишилган ўйинлар учраб турибди. Мазкур жиддий масала ҳал қилинмаса, футбол инқирозга юз тутиши тайин.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар менда катта таассурот қолдирмоқда. Умид Аҳмаджонов раҳбарлик қилган пайтда Ўзбекистон паралимпиячилари Риода 31та медаль, жумладан, 8та олтин медални қўлга киритган эди. Бу ажойиб натижани эътироф қилиш зарур. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган футболчилари Хитойда Осиё чемпиони бўлганини шахсан гувоҳи бўлганман. Бу футболчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати самарасидир. Олиб борилаётган тўғри сиёсатсиз бу муваффақиятларга эришиб бўлмас эди, деб ҳисоблайман”, - дейди Чунг Монг Гю.
championat.asia
11:55 30.08.2017(Янгиланган 15:01 31.08.2017) Ҳавола олиш
882 0 0
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўйини 5 сентябр куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкентда 27 августдан бошлаб 2018 йил жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳси ҳисобланган Ўзбекистон-Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга кириш чипталари сотилиши бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
"Бунёдкор" стадиони кассаларида берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда уч тоифадаги чипталарни сотиб олиш мумкин. Хусусан, чипталарнинг нархи: биринчи класс 35 минг сўм, иккинчи класс — 30 минг сўм. Юқори қулайлик чипталари эса 60 минг сўмга сотиб олиш мумкин.
"Ҳозир кассаларда чипталар бор. Лекин терма жамоамиз ишқибозлари чипталарни сотиб олишга тезроқ ҳаракат қилишларини тавсия берамиз. Амалиёт шуни кўрсатадики, бундай ўйинлар тўла стадионларда ўтади, кассаларда чипталар узоқ туриб қолмайди", — деди "Бунёдкор" стадиони вакили.
Ҳақиқатдан ҳам стадион кассалари олдида одамлар гавжум.
"Ўзбекистонлик футболчиларга Жанубий кореяликлар билан бўлиб ўтадиган ўйин осон кечмайди. Ҳозирча Хитойда бўлиб ўтадиган ўйин натижаси ноаниқ. Тўғрисини айтганда, агарда биз хитойликларга мағлуб бўлсак, жаҳон чемпионатида қиладиган ишимиз қолмайди. Яхши ният қиламиз, терма жамоамизни қўллаб-қувватлашга албатта келамиз, стадион тўла бўлиши аниқ. Умид қиламиз жамоамиз бизни ранжитмайди", — деди "Пахтакор" ва миллий терма жамоалари ишқибози бўлган Сардор исмли йигит.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўйини 5 сентябр куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 бошланиши режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган миллий терма жамоа учинчи ўринда. Жумладан, Ўзбекистон Эрондан 8 очко, Жанубий Кореядан 1 очко ортда қолмоқда.
Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 якуний қисмига А гуруҳининг икки энг яхши жамоалари чиқади. Учинчи ўрин олган жамоа В гуруҳида учинчи ўрин олган жамоа билан беллашади.
Ушбу курашда ғалабани қўлга киритган жамоа Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларининг тўртинчи жамоаси билан куч синашади.
sputniknews-uz.com
Koreya bosh murabbiyi Ba Ba Yan bo'sa kere:))
01 фев 17:16:24
18-Сектор АНД
Рахмат боллар хаммеларга Ватан учун уйнелар силарга хам МАЛУБУ тайёр туриб бунинг учун харакат килилар
01 фев 16:37:29
sardorbek-bavariya
варварак қипташаптию
01 фев 19:08:11
Аббосбек фанат FCB
Ответ на комментарий пользователя Mr.JKoreya bosh murabbiyi Ba Ba Yan bo'sa kere:))
Дарвозабонии есаа ло.бан.лии боса керее....
01 фев 16:46:43
Ian Rash
oxirgi gol udar bo'pti
01 фев 16:30:17
Дилшодбек
Омад футзалчиларимизга.Олга УЗБЕКИСТОН
01 фев 17:38:02
Real Madrid_Manchest
bularga ham malubu bor chempiyon bolsa
01 фев 17:14:11
ҚИРОЛЛИК КЛУБИ
Малладдеес йигитлар! Чемпионлик сари олға!
01 фев 17:08:32
Lazizjon real madrid
olg`a o`zb
01 фев 17:07:11
Real and Chelse
Umid Ahmadjanov tabrigi degan yozuvni öqimadm yoki yozyaptimikan
01 фев 16:36:04
NASAF BARIBIR NASAFDA
ёшларни синаб курмочиман деганди мураббий, биронта еш борми?
01 фев 16:35:55
Buyuk_Daxo
Siyib tashabdiku koreani ustidan vay sharmandaaaa :)
02 фев 17:08:15
Oybek78
КОЙИЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
02 фев 07:04:12
Obid Otamuratov
Hammaga malibu kere)))))
01 фев 21:28:51
nasaf.SIROJ
Adminla iltimos haqiqatdi gapiradiganla blokka tiqmayla
championat.asia