"Шундай қилиб, очликдан силласи қуриган, руҳан эзилган шотланд аскарларлари охирги кучини тўплаб, ўзидан ҳар томонлама кучли инглиз армиясига қарши аёвсиз жангга кирди. Ва ўзининг асрий орзуси - озодликка эришди"
Миллий терма жамоамизнинг айни дамдаги ҳолатини худди шу фильмдаги шотланд жангчиларига ўхшатдим. Сўнги "ҳаёт-мамот жанги" олдидан мағлубиятлар исканжаси, омадсизлик, танқидлар, тушунмовчиликлар руҳий зўриқиш... Албатта бу қадар кучли босимни енгиш осон иш эмас.
МТЖнинг ашаддий мухлислари номидан футболчиларига мурожаат қилмоқчиман. Йигитлар, тушуниб турибмизки сизлар ЖЧга чиқишни ҳаммадан кўра кўпроқ истайсиз. Турли гап-сўзларни ёддан чиқаринг! Аввалги ўйинлар барчаси энди тарих. Унутинг. Олдимизда ҳақиқий "ЖАНГ" турибди. Ҳаммаси биттагина мана шу ўйинни ўзидагина ҳал бўлиб, биз Россия-2018 йўлланмасига эга бўлишимиз учун жуда яхши имконият бор. Таъбир жоиз бўлса "Жаҳон чемпионати" учун ҳақиқий ўйин эртага бўлади. Ундан аввалги ўйинлар эса, шунчаки эртанги баҳс учун тайёргарлик бўлди ҳисоб.
Корея устидан ғалаба қозонинг ва гуруҳдаги вазият, танқидлар, турли гап-сўзлар барча-барчасини оёғини осмондан қилиб ташланг. Футболчи бўлганингиздан бери ўтказган ўйинларингизни энг сарасини, энг зўрини мана шу ўйинда кўрсатинг. Қариб, кексайганингизда набираларингизга айнан мана шу тарихий ғалаба ҳақида ҳикоялар айтасиз ҳали. Тасаввур қилинг эртанги ғалаба билан юртимизнинг шаҳару-қишлоқлари, чойхонаю-гузарларида "байрам" бошланади.
Шу биргина ўйин билан халқимиз қаҳрамонлари сифатида тарихдан жой олишингиз мумкин.
Юз йиллардан кейин: "Шундай қилиб, мағлубият ва танқидлардан чарчаб, силласи қуриган Ўзбекистон миллий терма жамоа футболчилари 2017 йил 5 сентябрь оқшомида Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди ва ўзининг узоқ йиллик орзуси бўлган Жаҳон чемпионатига йўл олди", дея келажак авлодларимиз эслаб юришсин!
Ғалаба учун биз мухлислар ҳам стадионда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, фантастик даражада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Сиз ва биз - бир жамоамиз.Олға ЎЗБЕКИСТОН! Вақт келди...
Асакалик мухлис Дилшод Нурматов
championat.asia
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.
Киритилди: 12:04, 14.01.2017. Ўқилди: 19542 марта. Фикрлар сони: 23 та.
Мен 2000 йилдан буён ўзбек футболи билан ҳамнафасман. Бошқача айтганда, 16 йилдирки, Ўзбекистоннинг ҳар қандай ёш тоифасидаги терма жамоаларига мухлислик қиляпман.
Киритилди: 22:58, 13.01.2017. Ўқилди: 9231 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21–24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Киритилди: 22:32, 09.01.2017. Ўқилди: 9793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий жамоаси январь ойида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Ундан сал ўтиб эса Арманистон билан. Буниси энди февраль ойида бўлиб ўтиши лозим.
Киритилди: 11:56, 03.01.2017. Ўқилди: 11400 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Яна бир йил ортда қолмоқда, ўзбек футболи ҳам бир ёшга улғаяди. Ўтган 2016 йил биз учун қандай келди? Бу саволга турлича жавоб янграши турган гап.
Киритилди: 11:57, 02.01.2017. Ўқилди: 4544 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йили Иорданияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати турнирига саралаш босқичида иштирок этади.
Киритилди: 18:32, 03.12.2016. Ўқилди: 8020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Киритилди: 13:03, 01.12.2016. Ўқилди: 10334 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан йиғинни бошлади.
Киритилди: 18:04, 21.11.2016. Ўқилди: 6495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи 3-босқичида Ўзбекистон трема жамоаси Жанубий Корея термаси билан куч синашиб, мағлубиятга учради.
Киритилди: 12:57, 16.11.2016. Ўқилди: 16269 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш мусобақаси доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Киритилди: 18:43, 14.11.2016. Ўқилди: 14595 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш мусобақаси доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Киритилди: 18:19, 14.11.2016. Ўқилди: 15053 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши ўйинда иштирок этиш учун Сеулга етиб борди.
Киритилди: 19:02, 13.11.2016. Ўқилди: 22273 марта. Фикрлар сони: 1 та.
ЖЧ-2018 саралаш ўйинига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Иордания билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Киритилди: 18:52, 10.11.2016. Ўқилди: 15828 марта. Фикрлар сони: 15 та.
Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини терма жамоамиз учун 250-расмий ўйин бўлади.
Киритилди: 16:19, 10.11.2016. Ўқилди: 15801 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Ўзбекистон – Иордания ўртоқлик ўйинида жамоаларнинг бошланғич таркиби эълон қилингач, эътиборга молик 2 воқеа юз бериши маълум бўлди.
Киритилди: 16:07, 10.11.2016. Ўқилди: 12041 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Киритилди: 12:38, 10.11.2016. Ўқилди: 11184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Самвел Бабаян устозлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади.
Киритилди: 10:49, 08.11.2016. Ўқилди: 10591 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан Иорданияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Киритилди: 11:10, 01.11.2016. Ўқилди: 13384 марта. Фикрлар сони: 6 та.
ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – Хитой ўйинида ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Киритилди: 12:41, 12.10.2016. Ўқилди: 9210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – Хитой ўйини ҳамюртларимизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Киритилди: 23:28, 11.10.2016. Ўқилди: 8315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган барча 5 июнь куни соат 16:00да “Жар” стадионининг 2-секторига (мўлжал Чорсу бозори) келишлари мумкин. Мухлислардан ўзлари билан икки дона паспорт копияси, 4 дона оқ фондаги 3x4 расм олиб келишлари сўралади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка тақдим этишни жорий қилади. (махсус гувоҳнома),
Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.
Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон ва Беларусь ўсмирлари ўртасидаги ўйинда жамоамизни қўллаб қувватлаймиз.
Футбол мухлислари клуби аъзоларига эслатма: -16 ёш ва ундан катталар аъзо бўлиш имкониятига эга.- аввалгидек мухлислар клуби аъзолигига қабул қилиниш учун PFL футбол клублари мухлислар клуби аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт эмас. - Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган низомга ҳамда мухлислар клуби томонидан тузиб чиқилган ички тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос- Мухлислар клубига аьзолик бадал пули йўқҚолган барча масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинади.
Батафсил маълумот учун:Телефон +998901759001 (телеграм)Телеграм Канал: @AbdurahmonFazilov
championat.asia