Қашқдарё футбол фахрийлари жамоаси финал босқичга чиқди. Бухоро футбол жамоаси

Қашқдарё футбол фахрийлари жамоаси финал босқичга чиқди / CHAMPIONAT.asia

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Қашқадарё ва Бухоро вилояти футбол фахрийлари жамоалари ўртасида саралаш босқичининг жавоб учрашув бўлиб ўтди. Бунгача Бухоро шаҳридаги  мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув 4:0 ҳисобида воҳамиз футбол фахрийлари фойдасига ҳал бўлган эди.

Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга кўплаб футбол ишқибозлари ташриф буюришди. Зеро, улар “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги афсонавий футболчиларининг ўйинини соғиниб қолишган эди. Мухлислар бугун чиройли футбол учрашувини стадионимизда мириқиб томоша қилишди.

Энди бевосита учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, кутилганидек учрашувда мезбонларнинг устунлиги сезилиб турди. Учрашувдаги ҳисоб ҳам фахрийларимиз томонидан очилди. Фахрийларимиз томонидан ўнг қанот орқали ташкил этилган ҳужумда Рўзиқул Бердиев жуда чиройли пас билан Зафар Холмуродовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ўтмишдаги “Насаф” жамоасининг афсонавий тўпурар ҳужумчиси бу вазиятда ҳам дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 1:0. Ўйиннинг 18-дақиқасига келиб, Рўзиқул Бердиев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Фахрийларимиз томонидан ташкил этилган чиройли комбинацион ҳужумда, воҳамиз футболи фахри бўлмиш – Дадажон Тоғаев чиройли пас орқали Бердиевни тўп билн таъминлади, “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги сардори эса бир зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:0.

Фахрийларимизнинг учрашувдаги учинчи голини ҳам Рўзиқул Бердиев киритди, унинг чамаси 17 метрлардан дарвозага йўллаган зарбасини меҳмон жамоа дарвозабони қайтаришга ожизлик қилди - 3:0.

Албатта бухоролик футбол фахрийлари ҳам майдонда катта иштиёқ билан тўп суришди. Улар томонидан ташкил этилган қарши ҳужумларнинг бири гол билан якунлади. Гол муаллифи Шуҳрат Ражабов бўлди – 3:1.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир пайтда меҳмонлар ўйинчисига ҳимоячиларимиз қўполлик ишлатди. Учрашув ҳаками Бухоро футбол фахрийларига 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Ушбу жаримадан Илҳом Умуров ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – 3:2.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда тугади.

Иккинчи бўлимда воҳамиз футбол фахрийлари биринчи бўлимга қараганда кучлироқ ўйин намойиш этишди. Орадаги ҳисоб ҳам шунга монанд бўлди. Иккинчи бўлимда фахрийларимиз Бухоро футбол фахрийлари дарвозасига яна олтита гол киритишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, асосан Бердиев плеймейкерлигида ўтган учрашув томошабинларга ҳам катта завқ бағишлади. Кейинги голларга Шуҳрат Қиёмов (1), Рўзиқул Бердиев (1), Динмуҳаммад Қурбонназаров (1), Зафар Холмуродов (1), Ихтиёр Кариимов (2) муаллиф бўлишди. Шу ерда таъкидлаб ўтиш жоизки, кейинги икки гол Ихтиёр Каримов томонидан жуда чиройли тарзда киритилди. У дастлаб дарвозабаон билан бирга-бирга вазиятда гол киритган бўлса, кейинги голини майдон марказидан кучли зарба орқали киритишга муваффақ бўлди.

Учрашув 9:2 ҳисобида якунига етди. Демак, вилоятимиз футбол фахрийлари жамоаси умумий 13:2 ҳисобида ғолибликни қўлга киритишиб, футбол фахрийлари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг финал босқичига йўўланма олишди.

Учрашув дўстона ва ўзаро ҳурмат тарзида ўтди. Учрашув якунлангач ҳар иккала жамоа футболчилари эсдалик учун суратга тушишди (суратни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз). Меҳмонлар, “Насаф” клуби раҳбариятига ўзларига кўрсатилган ҳурмат ва учрашувни ўтказишдаги юқори ташкилотчилиги учун миннатдорчилик изҳор этишди.

Ўзбекистон футбол фахрийлари ўртасида Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичининг жавоб учрашуви.

“Насаф – Қашқадарё” – “Бухоро фахирйлари” 9:2 (3:2)Қарши ш., “Марказий” стадион. 01.10.2016.

Бош ҳакам: Найим Қосимов (Қарши)Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши)Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)Назоратчи: И.Қиёмов (Қарши)Дастлабки учрашув: 4:0. Голлар: Зафар Холмуродов (2),  Рўзиқул Беридев (3), Шуҳрат Қиёмов (1), Динмуҳаммад Қурбонназаров (1), Ихтиёр Мардонов (2). “Насаф-Қашқадарё”: 1.Эркин Мирзаев, 3.Николай Минчев, 12.Нурали Султонов, 5.Шуҳрат Тошпўлатов, 14.Динмуҳаммад Қурбонназаров, 2.Обид Ҳамроев, 10.Рўзиқул Бердиев (с), 7.Комил Ямгиров, 6.Баҳриддин Амонов, 8.Зафар Холмуродов, 11.Дадажон Тоғаев.Захирадан майдонга тушганлар: 18.Ихтиёр Мардонов, 9.Шуҳрат Қиёмов, 15.Наврўз Жумаев, 17.Ўткир Холиқов, 20.Давлат Ғаниев, 16.Толип Шаймардонов, 4.Карим Рустамов.

“Бухоро фахрийлари”: 1.Нурилло Ҳабибов, 5.Иззат Бойназаров, 4.Завқиддин Уринов, 6.Дмитрий Ганин, 8.Илҳом Умуров, 9.Фарҳод Рўзиев (с), 11.Муҳитдин Рустамов, 14.Илҳом Абдуллаев, 21.Бобир Темиров, 22.Шуҳрат Ражабов, 19.Фарҳод Фахритдинов.

Захирадан майдонга тушди: 7.Акмал Собиров.

Огоҳлантириш: Наврўз Жўраев, Карим Рустамов (иккаласи ҳам “Насаф-Қашқадарё” жамоасидан).

championat.asia

ИВАН НАГАЕВ: «БУХОРО»ДАГИ ЎЙИНЛАРИМ БИЛАН ТЕРМА ЖАМОАГА ҚАЙТМОҚЧИМАН» | «ЭРУДИТ СПОРТ»

Кўп сонли муштарийларимизнинг талабларига биноан Иван Нагаевдан интервью олишга ошиқдик. У билан суҳбатлашиш учун Бухоро шаҳридаги «Умид» стадионига ташриф буюрганимизда футболчи ва «Бухоро» жамоасини қизғин машғулот устида кўрдик. Ўз навбатида, футболчи машғулот тугаганидан сўнг «Эрудит Спорт» газетасига интервью берди.

«БУХОРО»ДАН ТАШҚАРИ, «ҚИЗИЛҚУМ»ДАН ҲАМ ТАКЛИФ ОЛГАНДИМ»

— Иван, «Бухоро»даги илк ўйинингизда «Олмалиқ» устидан ғалаба келтирган гол муаллифига айландингиз. Ўша онда нималарни ҳис этдингиз?

— Анча пайт майдонда роҳат қилиб ўйнай олмаганлигим учунми катта руҳий завқ олдим. Ростини айтсам мен учун бу оддий ёки навбатдаги ғалаба, дарвозага бир гол уриш эмас эди! Ихтиёрисиз танаффусдан кейинги ўзини намоён эта олиш фурсати десам тўғрироқ бўлади.

— Аввало мавсум олдидан «Локомотив»дан «Бухоро» сафига келиб қўшилганингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бухорога келишингиз қай тақлид рўй берди?

— «Локомотив»да фаолият юритар эканман майдонда кўп ҳам ўзимни намоён эта олмаганим учун ҳам эркин агент сифатида бошқа клубга ўтишим тўғрироқ бўлади деган қарорга келдим. Ҳужжатларимни олиб, эркин агент сифатида ўзим учун жамоа излашни бошладим. Кейинчалик менга Улуғбек Бақоев боғланди ва мени «Бухоро»га таклиф қилди. Бақоев билан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам бирга тўп сўрганмиз, шу боис таклифни ҳам бажонидил қабул қилдим. Ва бу қароримдан афсусланманмайман.

— «Бухоро»дан ташқари сизда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганми?

— Бўлган, табиийки. Навоийнинг «Қизилқум» ва бошқа бир қатор жамоалардан таклифлар бор эди. Улуғбек акани оддий инсон сифатида ҳам яхши таниганим учун ҳам унинг таклифини рад этишни истамадим.

— Тушунишим бўйича, Улуғбек Бақоев сиз учун устоз каби қийматган ҳам эга…

— Қандай айтсам экан, у терма жамоа таркибида ҳужумчи бўлиб ўйнаган. Ундан кўп нарсани ўрганиш мумкин.

— Айтганингиздек, «Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлган. Ҳужумчи сифатида сизга у билан ишлаш нисбатан осондир?

— Худди шундай. Биз бир-биримизни ярим гапдан тушуниб оламиз.

«ЛОКОМОТИВ»ДА АНЧА ВАҚТНИ ЙЎҚОТДИМ…»

— Бухородаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

— Ёмон эмас. Тошкентда «Локомотив» таркибида 4 йил давомида тўп сурдим, шароитлар тубдан фарқ қилиши табиий. Аммо «Бухоро»да мен катта завқ билан майдонда тўп суриш имкониятига эга бўлдим. «Локоматив»да унчалик майдонга тушиш имкони бўлмади, анча вақтни йўқотдим, амалиётда ўзимни синаб кўра олмадим. Аста-секинлик билан «форма»га кира бошладим. Ўз устимдан кўпроқ ишлашга ҳаракат қилаяпман. Бухоролик минглаб мухлислар қўллаб-қувватлашини доим ҳис қилиб турибмиз.

— «Бухоро» дастлаб «Олмалиқ»ни мағлуб этган бўлсада, кейин «Насаф» ва «Обод»га мағлуб бўлди. Куни кеча эса Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этишга эришди. Чемпионат стартидан қониқдингизми?

— Ростини айтсам, бундан ҳам яхшироқ натижани кўрсатишни истагандик. Аммо жамоамизда Олий Лигида эндигина ўйнашни бошлаётган йигитлардан ҳам ташкил топганлигини инобатга олсак, натижа ёмон эмас. Ўз устимизда яна ва яна ишлашни давом эттиришимиз керак.

— Чемпионатнинг дастлабки 4 тури якунига етди. Бу йилги Олий Лигада сизни қандай натижалар ёки қайси жамоалар ажаблантирмоқда?

— Менимча, айни дамда барча терма жамоалар тенгдир. Бирини ўта кучли деб айта олмайман. «Локоматив» ва «Насаф» нисбатан кучли, аммо улар билан ҳам ўйнайса бўлади.

— Яъни Олий Лигада сизни ҳеч қайси натижа ёки жамоа ҳайратлантирмади?

— Йўқ. Мен шундай футболчиманки, рақибим ким эканлигига ҳам қарамайман. Бу Месси бўладими, фарқи йўқ. Майдонга тушганимда фақат ва фақат ғалабани кўзлайман! Муҳими майдонга жанговар ҳолатда, ишонч билан тушиш! Кўзлар ёниб турсин!

«2016 ЙИЛГИ ТАРКИБ КУЧЛИ ЭДИ…»

— Яна қандай марраларни забт этишни истар эдингиз?

— Албатта ҳар бир футболчи энг юқори чўққиларни забт этишни истайди. Барчаси ўйинчининг ўзига боғлиқ, энг аввало мақсадни ўз олдига аниқ қўйиб унга интилиш керак! Бизга қўйилган мақсадларга албатта етишга ҳаракат қиламиз, аммо камчиликларимиз ҳам етарли…

— Йил бошида «Бухоро» жамоаси деярли янгиланди. Аммо бу йилги таркиб ҳам ўтган йилгидек кучли. Жамоа ўтган йилгидек 4-ўрин натижасини такрорлай олиши мумкинми?

— Сўзсиз, 2016 йилги таркиб кучли эди. Аммо 2017 йилдаги таркиб ҳам ёмон эмас! Албатта бу йил ҳам насиб қилса, яхши натижаларни кўрсатамиз. Имконсиз нарсани ўзи йўқ.

— Хорватиялик Вайцер ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ўйин ва ўйиндан ташқари ҳаётда у билан яхши келишамиз. Сўзлашувда оз-моз бир-биримизни тушунмай қолишимиз мумкин. Ҳар ҳолда бошқа-бошқа тилда гаплашамиз. Инглиз тилини унчалик мукаммал билмайман, аммо Вайцер нима деяётганлигини жуда яхши тушунаман.

«ТЕРМА ЖАМОАГА ҚАЙТМОҚЧИМАН»

— Бугунги кунда терма жамоамизнинг оғриқли нуқталаридан бири ҳужум чизиғидир. Айтингчи, сизни яқин орада Ўзбекистон терма жамоасида кўришимиз мумкинми?

— Узоқ муддат деярли майдонда ўйнаш имкониятига эга бўлмадим. Мен формага киришни бошладим. Насиб қилса, «Бухоро»даги ўйинларим билан терма жамоага қайтмоқчиман. Нафақат «Бухоро» жамоаси ишқибозларини балким миллий терма жамоа мухлисларини чиройли голлар билан ҳам хурсанд қилишни кўнглимга тугиб қўйганман.

— Жорий йилги мақсад ва режаларингиз нималардан иборат?

— Жамоамга ёрдам бериб, камида 10 та гол уриш! Умуман олганда, ҳужумчи яримҳимоячиларга тобе бўлади. Қанча гол уришим жамоамизга ҳам боғлиқ.

— Кейинги ўйинда «Бухоро» «Нефтчи»га қарши майдонга тушади. Ўйин осон бўлмаслиги аниқ…

— Шубҳасиз. «Нефтчи» билан баҳсда ҳам фақат олдинга интиламиз. Ғалабадан бошқаси бизни қаноатлантирмайди.

— Суҳбатимиз сўнггида оилангиз ҳақида ҳам тўхталсангиз…

— Рафиқам билан оила қурганимизга 7 йил бўлди. 5 яшар ўғилчам Артурни вояга етказаяпмиз. Аёлим ҳам футболни севади, ўйинларимни кузатиб, ишқибозлик қилади, мен учун қайғурди. Ўғлим ҳам ҳозирдан тўп билан ошно тутинган. Келажакда балки футболчи бўлиб етишар.

Сарвиноз ДОНИЁРОВА суҳбатлашди, «Эрудит СПОРТ» газетаси.

erudit-sport.uz

Смотрите также