“Насаф” профессионал футбол клуби ривожланиш йўлида. Насаф футбол клуби

“Насаф” профессионал футбол клуби ривожланиш йўлида / CHAMPIONAT.asia

Буни барча воҳа аҳолиси кўриб, билиб, эътироф этмоқда. Бизга шундай раҳбарлар керакки, токи улар элим деб куйиб-ёнсинлар, ўз ҳаловатларидан кечиб меҳнат қилсинлар! Барча бўғинларда инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали раҳбарлар бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди.

Ислом Каримов.

Мамлакатимизнинг Мустақиллик йилларида ўзбек футболи катта тараққиёт йўлига ўтди. Хусусан, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, хусусан, футболни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ўзининг юксак самараларини бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011–2013 йилларда республикада футболнинг моддий¬техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлди.

Қаршининг “Насаф” профессионал футбол клуби раҳбарияти ҳам “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳомийлигида бу қарорларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширди ва оширмоқда. Қашқадарёда футболнинг жадал ривожланишида ва унинг инфратузилмаси ҳозирги замон талаблари ҳамда халқаро стандартлар даражасига кўтарилишида Одилжон Темиров раҳбарлигидаги “Шўртангазкимё” мажмуасининг жуда катта салмоқли ҳиссаси бор. Буни шу кунларда барча воҳа аҳолиси кўриб, билиб, эътироф этиб турибди. Айниқса бунга мисол тариқасида воҳанинг бош клуби саналмиш “Насаф” профессионал футбол клуби миқиёсида олиб қарасак, киши ҳайратини яшира олмайдиган кенг кўламли ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз. “Насаф” футбол клуби раҳбарияти ҳам бундай ҳомийлик ва эътиборга жавобан клубнинг нафақат мамлакатимизда, балки хориж футболида ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишида тинмай меҳнат қилишмоқда.“Насаф” профессионал футбол клубининг бош ҳомийси “Шўртангазкимё мажмуаси” бошқаруви томонидан клубга раҳбарлик қилиш учун 2012 йилгача Қарши шаҳридаги “Севинч” аёллар профессионал футбол клубида раҳбарлик қилган Шамил Ярулинга ишонч билдирилди. Унингбошчилигидаги  “Севинч” клубининг қўлга киритган ютуқлари ҳаммага маълум, “Севинч” – нафақат мамлакатимизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг кучли аёллар жамоаси номига мушарраф бўлди, Осиёда, ҳаттоки европада ҳам ном қозонди.

Ўз ишига катта масъулият билан ёндошадиган, изланувчан ва ташаббускор, ўзига ва бошқаларга талабчан бўлган “Насаф”нинг янги раҳбари клубни ҳозирги кунда мамлакатимиздаги барқарор ривожланаётган клублар қаторига олиб чиқди. Мана тўрт йилдирки, “Насаф” футбол клубининг инфратузилмаси ривожланишида катта муваффақиятларга эришилди ва эришилмоқда. “Насаф” жамоаси эса мамлакатимиз  чемпионатида доим совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Халқаро мусобақаларда эса, катта тажриба тўпламоқда.

Айниқса клубнинг келажаги бўлган - ёш футболчиларга бўлган эътибор, у кишининг раҳбарлигида клубнинг асосий стратегик режасига айлантирилди. Бугунги кунда бу саъй-ҳаракатларнинг, меҳнатларнинг меваси ўлароқ, клуб футбол мактабида вояга етаётган футболчилар нафақат асосий таркиб ўйинчиларига, балки мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларнинг асосий вакилларига айланишмоқда. Бу ижобий ишлар клубни бошқаларга ўхшаб, жамоага ўзга жойдан футболчи қидириш, улар учун катта маблағ харажат қилишни сезиларли камайтирди. Тан олиш керак, бугунги кунда клуб қошидаги футбол мактаби тарбияланувчилари жамоанинг асосий таркибида фаолият юритиб, нафақат мамлакатимиз футбол ишқибозларининг олқишига, балки хорижий футбол мутахассисларининг ҳам назарига тушмоқда.

Албатта, бундай ютуқларни қўлга киритиш осон бўлаётгани йўқ. Клуб олдига улкан мақсадлар қўйиш учун уларга аввало давр талаби даражасидаги шароитлар яратилиши керак эди. Буни тўғри тушунган ва ўз олдига асосий вазифа қилиб белгилаган клуб раҳбари бор эътиборини аввало тартиб-интизом, ходимларларнинг ўз ишига бўлган масъулиятини оширишга қаратди. Клуб инфратузилмасини ривожлантиришни эса ўз олдига асосий вазифалардан бири қилиб белгилади. Унинг ташкилотчилиги ва раҳбарлик қобилияти эвазига катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди ва ҳозир ҳам бу ишлар давом эттирилмоқда.

“Насаф” профессионал футбол клуби қошида 2009 йилдан буён футбол мактаби фаолият юритмоқда. Мазкур мактабнинг фаолияти унинг раҳбарлиги давомида янада такомиллаштирилди. Ўқув машғулотлар клуб мақсадига асосан мослаштирилди. Мураббийлар олдига янги вазифалар қўйилди. Мавжуд шароитлар янада яхшиланди. Бундай хайрли ишларга “Насаф” ПФК спорт директори Виталий Ни бевосита бошчилик қилмоқда.

Ҳозирги кунда мазкур футбол мактаби ихтиёрида учта табиий ва битта сунъий футбол майдони, 160 ўриндиққа эга ётоқхона, бирданига 126 киши овқатланиши учун барча қулайликларга эга ошхона, 20та замонавий компьютерлар ўрнатилган ахборот хонаси, рус, инглиз тиллари ўргатиладиган махсус ўқув хоналари, анатомия фанидан бошланғич таълим учун ўқув хонаси, ечиниш – кийиниш хоналари, ювиниш хоналари ҳамда гимнастика ва атлетика машқлари учун махсус жиҳозланган кенг хоналар, футбол бўйича назарий ўқув машғулотлари ўтказиш учун махсус хоналари мавжуд. Айни кунларда бу ерда 413 нафар ўсмир ёшидаги болалар 12 нафар мураббийдан футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу футбол мактабида нафақат вилоят, балки бошқа вилоятлардан ҳам келган фарзандларимиз таълим-тарбия олишмоқда. Бу филиалларда шуғулланаётган болаларни ҳам ҳисобга олсак, уларнинг жами сони 1116 нафарга етади, уларга эса 23 нафар малакали мураббий футбол сирларини ўргатиб келишмоқда. Эътироф этиш керак, авваллари Муборак шаҳридаги “Машъал” футбол академияси юртимизда энг танилган футбол даргоҳларидан бири бўлса, бугунги кунда “Насаф” футбол мактаби ҳам мамлакатимизда эътироф этиладиган футбол мактабларидан бирига айланди. Футбол мактабида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳам бундай яратилган шароитларга жавобан, мамлакатимизда ва хорижда ташкил этиладиган қатор футбол турнирларида муносиб иштирок этиб, совринларга эга чиқишмоқда. Бунга мисол тариқасида 2013 йили Тошкентда бўлиб ўтган 2004 йилда туғилган болалар ўртасидаги ОФК фестивалида, 1999 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мамлакатимиз “Ёшлик” Кубогида, 2014 йили бўлиб ўтган 1998 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги Республика биринчилигида, шу йили Тошкент шаҳрида ташкил этилган мамлакатимиз футбол мактаблари ўртасидаги “Наврўз Кубоги-2016” мусобақасида бош совринлаврнинг қўлга киритилиши фикримизнинг исботи. Бундан ташқари, “Насаф” футбол мактаби Ўзбекистонда болалар футболига бўлган эътиборни хорижда ҳам кўз-кўз қилиши эътирофга лойиқ. Бунга 2000 йилда туғилган болалар ўртасида 2014 йили Украинанинг Киев шаҳрида ташкил этилган, Украинада хизмат кўрсатган мураббий Владимир Киянченко хотирасига бағишлаб ўтказилган ҳалқаро турнирда мусобақа бош совринини Қаршига олиб келинганлигини мисол келтириш мумкин. Айни пайтда футбол мактабига украиналик мутахасис Сергей Кучеренко раҳбарлик қилмоқда. Футбол мактабида вақтида “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, мураббийлик қилаётган бир қатор тажрибали собиқ футболчилар ёшларга футбол сирларидан дарс бериб келишмоқда. Албатта, бу мураббийларнинг меҳнати ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан муносиб тақдирланган. Масалан, ўтган йили Нурали Султонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи унвонига сазовор бўлди.  

Футбол мактаби фаолиятининг самараси асосий таркиб жамоасига муносиб футболчилар етказиб беришда яққол билинмоқда. Ҳозирги кунда жамоанинг асосий таркиб ўйинчиларига айланган ёш футболчилардан Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков, Умид Эргашев ва бошқа ёш футболчилар, ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан нафақат юртимиз футбол ишқибозлари, балки хорижий мутахассисларнинг ҳам эътиборига тушмоқда. Футбол мактабида таълим олаётган, келажаги порлоқ бундай ёш футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Мамлакатимизнинг турлича ёшлар тоифаси мураббийлари энди тез-тез мазкур футбол мактабига ташриф буюрадиган ва тарбияланувчиларни ўзлари раҳбарлик қилаётган терма жамоаларга таклиф қиладиган бўлишди. Албатта, бу ютуқлар, клубнинг бош менежери Ш.Ярулиннинг  ишни ҳозирги кун талаб даражасида олиб бораётганидан дарак беради.

Ўзингизга маълум, клубнинг асосий таркиб ўйинчилари учун замонавий ва ҳозирги кун футболи талаблари эътиборга олиниб, барпо этилган алоҳида қароргоҳга эга. Бу қароргоҳга ташриф буюраётган маҳаллий, қолаверса, хорижий футбол мутахасислари ҳам юқори баҳо беришган ва беришмоқда.

Бундан ташқари, клубнинг бош ҳомийси - “Шўртангазкимё” мажмуаси раҳбариятининг бевосита кўмаги ва қўллаб-қувватлаши эвазига “Насаф” футбол клуби ўринбосарлари учун Қарши шаҳрининг “Спутник” қўрғонида алоҳида қароргоҳ барпо этилди. Бир пайтлар “Қаргистрой” ташкилотига тегишли бўлган мазкур ҳудуд анча йиллар давомида ташландиқ ҳолга келиб қолганди. Клуб ўз ихтиёрига олгач, замонавий кўринишда таъмир бошланди. Қурилиш материаллари ҳам, қурувчиларнинг ўзлари ҳам бегона бўлмади – клубнинг бош ҳомийси ва эгаси “Шўртангазкимё” мажмуаси билан биргаликда иш юритилди. Бу катта ҳажмдаги ишни амалга оширишда эса, албатта, “Насаф” клуби бош менежери Шамил Ярулин раҳбар сифатида ўзининг юқори ташкилотчилик қобилиятини яна бир марта намойиш қилди. Шуни эътироф этиш керакки,  мамлакатимиздаги аксарият клубларда ҳали ўринбосарлар учун алоҳида қароргоҳ мавжуд эмас.

Янги қароргоҳдаги  барпо этилган футбол майдони ҳатто мамлакатимиздаги баъзи олий лига жамоалари ҳам орзу қиладиган даражага келтирилди. Ҳозирги кунда клубнинг ўринбосарлар жамоаси бу ерда фақатгина машғулотлар ўтказибгина қолмай, балки уй учрашувларини ҳам ўтказишмоқда. Ҳатто меҳмон жамоаларга фойдаланиш учун тавсия ҳам этилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амалга оширилган ишлар клуб харажатларини сезиларли иқтисод қилишга олиб келди. Ёш футболчилар учун энди йил давомида ҳеч қаерга бормай, ортиқча сарф-харажатларсиз ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориш имкони туғилди. Бу ерда 10та кемпинг бунёд этилган. Барча қулайликларга эга ётоқхоналарда футболчиларнинг ўз уйларидагидек бемалол яшаш, дам олиш учун шароитлар яратилган. Ҳар бир хонада замонавий санитария жиҳозлари билан жиҳозланган ювиниш ва бошқа шароитлар мавжуд. Хуллас, замонавий ётоқхонада нима талаб этилса – ҳаммаси мужассам.

Ҳали бу ҳаммаси эмас, мазкур қароргоҳда шунингдек назарий – ўқув хонаси, замонавий ошхона, иккита кийиниш ва ечиниш хоналари, ҳаттоки саунагача имкониятлар яратилган. Шу ўринда клуб ҳисоб-китобчиларининг (бош ҳисобчи - Акрам Эшонқулов) ҳам фаолиятини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳисобчилар клубга бош ҳомий томонидан ажратилган маблағларни тежаб фойдаланишда, асосий эътиборини қўшимча даромадлар излаб топишга қаратаётгани эътиборга лойиқ.Албатта, бу ҳаракатлар мамлакатимиз футбол раҳбариятининг эътиборига ҳам тушди. Бунга мисол қилиб, 2014 йилнинг октябрь ойида “Насаф” клубида Республика миқёсидаги ташкил этилган семинарни келтириш мумкин. Ушбу семинарда Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бошлиғи Фарҳод Магометовлар бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг биринчи вице-президентлари, олий лиганинг етакчи жамоалари вакиллари, олий лига клублари қошидаги футбол мактаблари директорлари, журналистлар иштирок этишди. Семинар иштирокчилари “Насаф” клуби ихтиёридаги Марказий стадион, Болалар футбол академияси, клуб базаси каби янги барпо этилган ўринбосарлар қароргоҳини ҳам кўздан кечириб, қилинган ишларга катта ижобий баҳо беришди, бу ердаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ён дафтарчаларига қатор битиклар қайд этишди. Бир сўз билан айтганда, ўзларининг ҳайратларини яширишмади.

Айни пайтда клуб ихтиёридаги 16 минг томошабинга мўлжалланган “Марказий” стадион замонавий ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган даражага келтирилди. Стадионда футболчилар ва томошабинлар ҳамда меҳмонлар учун яратилган шароитлар ҳеч бир хориж клуби стадионидаги шароитлардан қолишмайдиган даражага ўзгарди.

Кеча...

Бугун...

Халқаро талаблар даражасидаги яратилган бу шароитлардан ташқари, стадион қошида замонавий тикув цехи, мухлислар клубининг тарих музейи, “Насаф” клуби атрибуткалари билан савдо қиладиган дўкон ҳамда футбол ўйинларини оилавий келиб кўриш учун махсус жойлар, стадион ҳудудида футбол ишқибозларини керакли маълумотлар билан таъминлайдиган махсус табло  ва бошқалар ташкил этилди.Бундан ташқари, кекса ёшдаги футбол ишқибозларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар учун стадионда махсус жойлар ажратилган бўлиб, алоҳида ҳурмат кўрсатилади.

Шунингдек, “Марказий” стадионда Республика миқиёсидаги тадбирлар ҳам мунтазам ўтказилиб турилади. Бунга биргина мисол тариқасида шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Биз–буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалини айтиш мумкин.

Клуб раҳбариятининг юқори ташкилотчилиги ва ўзида катта масъулиятни ҳис қила олиш қобилияти шу каби оммавий тадбирларни ҳам муваффақиятли ўтишида омил бўлмоқда.

“Насаф” жамоасининг ҳар бир ютуғи вилоят аҳолиси кайфиятига ижобий таъсир этишини ҳисобга олган клуб раҳбари мухлисларнинг клубга бўлган ишончини янада орттириш ҳамда улар учун барча шароитларни мужассам қилиш мақсади сари изланишда давом этмоқда.

Клуби раҳбарияти “Футбол - мухлислар учун” шиорига қаттиқ амал қилган ҳолда мухлислари билан мунтазам равишда турли учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Бундай тадбирлар клуб ва унинг мухлислари ўртасида ўзаро ишонч ва яқинликни пайдо қилмоқда. Бунақа тадбирлар жамоа мураббийлари ва футболчилари билан ҳам мунтазам ўтказилиб турилади.

Биласиз, “Насаф” нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам Осиё футбол Конфедерацияси Кубогини қўлга киритган ягона клуб ҳисобланади. Бу албатта, мустақил ўзбек футболи учун катта ютуқлардан бири демакдир. Миллий  чемпионатимизнинг тўққиз карра бронза совринини ва бир марта кумуш медалини қўлга киритган “Насаф” клуби 2001 йили Осиё Чемпионлар Кубогининг (ўша пайт ҳозирги Осиё Чемпионлар Лигаси шундай аталган) чорак финалида ҳам иштирок этган. Эроннинг “Озодий” стадионида, кучли ёмғир остида, кўлмак майдонда ўтказилган учрашувларни бир эсланг.

2015 йилнинг 17 октябрь санаси "Насаф" клуби тарихи солномасига яна бир зарҳал ҳарфлар билан битилди. Негаки, шу куни "аждарлар" 23-бор ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини 2:1 ҳисобида енгиб, илк бор Ўзбекистон Кубогини Қашқадарёга олиб келди.

Сўнгги йилларда Рўзиқул Бердиев ажойиб жамоани шакллантирди, футболчилар тактик ва жисмоний жиҳатдан анча ўсгани футбол доирасида бот-бот айтила бошланди. Таъкидлаш жоизки, "Насаф" жамоасини энг кўп финалга олиб чиққан мураббий ҳам Рўзиқул Бердиевдир. У клубнинг барча финалларида футболчи, ёрдамчи мураббий ҳамда бош мураббий сифатида иштирок этган ягона мутахассис саналади. Қолаверса, Рўзиқул Бердиев "Насаф" жамоасига бош мураббий этиб тайинланганида "Насаф" энди яна пастга шўнғийди", дея фикр билдирганлар ҳам бўлди. Аммо вақт - олий ҳакам. Аслида ким ҳақ эканини эса вақтнинг ўзи кўрсатиб берди. Бунда истаймизми-йўқми, яна Шамил Ярулин исми-шарифи тилга олинади. Сабаби, Рўзиқулга шубҳа қилганлар кўпчиликни ташкил этган бир пайтда айнан Ярулин унинг номзодини ҳимоя қилиб, клуб мутасаддиларини порлоқ келажакка ишонтирди. Кўриб турганингиздек, ишонч қисқа вақтларда оқланди.

Рўзиқул Бердиев бош мураббийлигидаги “Насаф” жамоаси бу йилги мавсумни ҳам навбатдаги муваффақият - катта совринни қўлга киритиш билан бошлади. 17 феврал куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида Суперкубок ўйини  ташкиллаштирилди.  Унда 2015 йилги мавсумда Ўзбекистон Кубоги соҳиби “Насаф” жамоаси мамлакат чемпиони “Пахтакор” жамоаси билан куч синашди ва қаршиликларнинг тажрибали, маҳоратли ўйинчиси Артур Геворкяннинг голи эвазига ғалаба қозонди. Клуб ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди...

“Насаф” футбол клуби бу ютуқлар билан чегараланиб қолиш  ниятида эмас. Клуб раҳбариятининг мақсади – мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш ва халқаро мусобақаларда Мустақил Ўзбекистонимизнинг обрўсини янада юксалтириш йўлида астойдил меҳнат қилишдан иборат.

- Ўзимизнинг чиройли ўйинимиз ва ютуқларимиз билан халқимизнинг кўнглини олсак, озгина бўлса-да, кайфиятини кўтарсак,  демак асосий орзуларимиздан бири ушалган бўлади, - дейди “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин.   

Ойбек ЮНУСОВ

championat.asia

Смотрите также