Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади. Футбол буйича жахон чемпионлари


Жаҳон чемпионатининг барча ғолиблари ФОТО / CHAMPIONAT.asia

Сайтимиз ўқувчиларига жаҳон чемпионатининг барча ғолибларини суратларда тақдим этамиз.

УРУГВАЙ

Уругвай терма жамоаси 2 маротаба 1930 ва 1950 йили бош совринни қўлга киритган. 1930 йилги мундиалнинг финал босқичида Уругвай терма жамоаси Аргентина терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ва 4:2 ҳисобида Уругвай терма жамоаси ғалаба қозонган.

ИТАЛИЯ

1934 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси йиналда Чехословакия терма жамоасини кичик 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ва илк илк бор "Олтин мабуда"ни қўлга киритган.

ГЕРМАНИЯ

1954 йилги жаҳон чемпионати Швеция давлатида бўлиб ўтган. Ушбу мундиалнинг финал босқичида Германия терма жамоаси мундиал мехбонини йирик 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратган ва бош совринни қўлга киритган.

БРАЗИЛИЯ

Бразилия терма жамоаси илк бор 1958 йили жаҳон чемпионни номига сазовор бўлган. Ушбу мундиалнинг финал босқичида "пентакампеонлар" Чехословакия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ва жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган.

АНГЛИЯ

1966 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси бош совринни қўлга киритган. Англияликлар мундиалнинг финал босқичида Германия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган ва жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган.

АРГЕНТИНА

Аргентина терма жамоаси 1978 йилги мундиалда Голландия терма жамоасига қарши кураш олиб борган ва 3:1 ҳисобида "учар голландлар"ни мағлубиятга учратиб мусобақанинг бош совринини қўлга киритган.

ФРАНЦИЯ

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1998 йилги мусобақасига Франция терма жамоаси мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ушбу мусобақанинг финал босқичида Франция терма жамоаси Бразилия терма жамоасига тўқнаш келган ва рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

ИСПАНИЯ

Испания терма жамоаси 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мусобақада илк бор жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган. Мундиалнинг финал босқичида "Қизил фурия" Голландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борган. 2010 йилги жаҳон чемпионатининг Финал босқичи жуда ҳам кескин курашлар ва эхтиросларга бой тарзда бўлиб ўтган. Ушбу учрашувни ҳеч ким ёдидан чиқармаса керак. 90 дақиқа давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолган ва учрашувни бошқариб борган Ховард Уэбб жамоаларни ярим соатлик қўшимча таймларга таклиф қилган. Баҳснинг 116 дақиқасида Испания терма жамоаси футболчиси Андрес Иньеста рақиб дарвозасини ишғол қилган ва Испания терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган.

КИМ НЕЧА МАРОТАБА ЧЕМПИОН БЎЛГАН?

БРАЗИЛИЯ     - 5ГЕРМАНИЯ     - 4ИТАЛИЯ          - 4УРУГВАЙ         - 2АРГЕНТИНА   - 2АНГЛИЯ          - 1ФРАНЦИЯ      - 1ИСПАНИЯ      - 1

championat.asia

Россиянинг футбол бўйича жаҳон чемпионатига қанчалик тайёр бўлгани маълум қилинди

Россияда футбол бўйича 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иншоотларининг аксарияти йил охирига қадар битказилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Виталий Муткога асосланиб, Russian Today​ телеканали хабар бермоқда.

Бош вазири ўринбосарининг айтишича, мусобақани ўтказиш учун 180 та махсус иншоот қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар қурилиш ишларининг 80 фоизи ниҳоясига етган. Жаҳон чемпионати ўйинлари Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионда ўтказилади. Яқинда ўтказилган Конфедерациялар кубоги баҳсларига Қозон, Санкт-Петербург, Сочи ва Москва шаҳарлари мезбонлик қилган.

Булардан ташқари, Екатеринбург, Ростов-Дон, Волгоград, Самара, Нижний Новгород, Саранск ва Калининград шаҳарларида ҳам жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказилиши кўзда тутилган. Фақатгина пойтахт Москва шаҳрида иккита ўйингоҳ – Лужники ва Открытие Арена стадионлари баҳсларга мезбонлик қилади.

«Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрилаётганини ҳамма кўриб турибди. Катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳарлар янги қиёфага кирмоқда, ҳудудларга жаҳон чемпионатидан улкан мерос қолади: аэропортлар,йўллар, инфратузилма, меҳмонхоналар, стадионлар ва машғулот майдонлари бўлади», – деб айтган Мутко журналистлар билан суҳбатда.

Бош вазир ўринбосари иншоотларнинг аксариятини йил охиригача битказишга ваъда берган. Аввалроқ Самара шаҳридаги Самара Арена стадиони қурилиши режадан бир ой ортда қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо сешанба куни маҳаллий ташкилий қўмита вакили Алексей Сорокин 45 минг ўринли стадион қурилиши янги йилга қадар тугатилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, келаси йилнинг 14 июньдан 15 июльигача Россия футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ҳозирча мусобақада иштирок этадиган 32 жамоадан 8 тасининг номи аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси кеча саралаш босқичининг сўнгги турида Жанубий Корея термаси билан 0-0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Гуруҳдан Эрон ва Жанубий Корея жамоалари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлса, учинчи ўринни олган Сурия терма жамоаси ўтиш ўйинида Австралияга қарши ўйнайди. Сурия билан бир хил очко жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси эса тўртинчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини қўлдан бой берди.

www.sof.uz

2002 йилги Жаҳон Чемпионлари ҳозир қаерда? / CHAMPIONAT.asia

Роберто Карлос 44 ёшида набирали бўлган бўлса, Роналдиньо ҳозирда мини-футболда фаолиятини давом эттирмоқда. Бугунги мавзумиз айнан улар ҳақида.

2002 йилги мундиаль Япония ва Жанубий Корея яшил майдонларида ўтгани ҳеч кимга сир эмас. Деярли икки йил “кетмони чинакамига учмаётган” Роналдо айнан шу мусобақада барчани ёқа тишлашга мажбур қилди. Миллионлаб мухлислар Феномен ва жамоадошларининг ўйинидан чинакамига завқ олишди. “Сўйлоқ тиш” эса 8 гол билан Бразилия термасини ҳозирча сўнгги йирик ғалабага етаклаб борди ва чемпионат 7 ўйинининг ҳаммасида зафар қучди. Бразилия гуруҳ босқичида Туркия, Коста-Рика ва Хитой устидан ғалаба қозонди. Плей-оффнинг дастлабки босқичида Белгиядан омад юз ўгирди. Кейин эса Англия ҳам турнирдан чиқариб юборилди ва Роналдиньо Сименнинг дарвозасига ўша машхур голни уришга муваффақ бўлди. Ярим финал ва финалда Роналдо ўзига хослиги билан бошқалардан яққол ажралиб турди: аввалига у турклар дарвозасига “оёқ учида” гол киритди. Финалда эса ҳал қилувчи жангдан олдин Жаҳон Кубогида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Оливер Кан дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Маркос, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин, 4та гол ўтказиб юборган.Бразилия термасининг посбони 2002 йилда “пентакампеон” унвонига сазовор бўлган. 38 йиллик фаолиятининг 20 йилини биргина “Палмейрас” футбол клубида ўтган. Қўлқопларини “михга илгач”, қахрамонимиз “яшил-оқлар” элчисига айланди, ҳамда “Сан Маркос” автобиографик филми суратга олиш жараёнида иштирок этди.

Дида, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 0 ўйин.2002 йилги турнирда асосий таркиб учун рақобатни Маркосга ютказган бўлса-да, Европада ажойиб фаолият даврини бошлашга муваффақ бўлди, яъни “Милан”нинг ажралмас бўлагига айланди. У бу жамоа билан бир қанча ютуқларга эришди, жумладан икки маротаба Чемпионлар Кубогида зафар қучди. Ўша кўпчиликнинг хотирасида қолган “Буюк Милан”нинг асосий посбони айнан Дида эди. Бундан икки йил аввал эса ўз фаолиятига нуқта қўйди ва мураббий бўлишга қарор қилди. Бир қанча вақт Хитой клуби “Шэньчжэнь” мураббийи Кларенс Зедорфнинг ёрдамчиси бўлиб ишлади. Ҳозирда эса Жанлуижжи Доннарумма келажакда энг кучли дарвозабон бўлишига ишонч билдиргани ҳолда, “Милан” бош мураббийи бўлиш ҳақида орзу қилмоқда.

Рожерио Сени, 44 ёш. ЖЧ-2002 = 0 ўйин.“Сан-Паулу”нинг афсонавий дарвозабони ва 100дан ортиқ голлар муаллифи 2015 йил декабрь ойида фаолиятини тугатгани ҳақида хабар берган эди. Шу йилнинг бошида эса Рожерио “Сан-Паулу”нинг бош мураббийи бўлди ва у ерда бор йўғи ярим йил ишлади. Июль бошида, “Фламенго” билан бўлган баҳсда 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди.

Кафу, 47 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин.Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси ҳамон диққат марказимизда. Бунга сабаб, шу йилнинг март ойида “Конфедерациялар Кубогига қадар 100 кун” тадбирида иштирок этди. Бразилиялик 8 март халқаро хотин-қизлар кунида кўча бўйлаб барча аёлларга гуллар совға қилди ва Россия термаси номига мақтовларни аямади.

Роке Жуниор, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 6та ўйин.ЖЧ-2014да Бразилия терма жамоасининг техник кузатувчиси бўлиб ишлади. Бироқ, асосан мураббийлик амбицияларини ҳаётга тадбиқ қилиш билан шуғулланди. 6та ўйин клубда раҳбарликни ушлаб турди, бироздан кейин эса “Лацио”га ишга қабул қилинди. Шу йилнинг мартидан-июнигача Бразилиянинг “Итуано” клубига раҳбарлик қила бошлади.

Лусио, 39 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин.Мувафақиятли мундиалдан сўнг “Бавария” ва “Интер” учун “тер тўкди”. Яқин кунгача эса ҳинд клуби “Гоа”да фаолият юритар эди. Шундай бўлишига қарамай, расман кетиши ҳақида эълон қилгани йўқ.Эдмилсон, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 6та ўйин, 1та гол.“Коста-Рика” дарвозасига урилган ажойиб гол муаллифи мувафаққиятли тадбиркор бўлди ва ҳозирда Бразилия футбол Конфедерациясида ишламоқда. У ерда ислоҳотлар қўмитасига раҳбарлик қилади.

Роберто Карлос. 44 ёш. ЖЧ-2002да = 6та ўйин, 1та гол.Туркия, Қатар ва Ҳиндистон клубларида мураббий бўлиб ишлашга улгурди. Шунингдек, у “Реал”нинг элчиси ҳисобланади. Куни кеча эса набирали бўлди. Шу муносабат билан уни яна бир бор муборакбод этамиз!

Беллети, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 1та ўйин.2011 йилда доимий жароҳатланишлардан чарчаб, фаолиятига нуқта қўйди. Бир йил аввал эса “Коритиба” футбол клуби раҳбари этиб тайинланди.

Андерсон Полга, 39 ёш. ЖЧ-2002да = 2та ўйин.Лиссабон “Спортинг”ида 9 йил ишлаб, фаолияти сўнгида “Коринтианс” билан Либертадорес Кубогини ютиш учун Бразилияга қайтди. Ҳозирда собиқ футболчи ширин ҳаёт кечирмоқда: телевидениедан таклифлар олиш, турли хил тадбирларда қатнашиш ва мини-футболда ҳам иштирок этиб туриш билан банд.

Жуниор, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 1та ўйин, 1та гол.Жуниор 2010 йилга қадар футбол ўйнаган бўлса, ундан сўнг ўзини янги соҳада синаб кўришга қарор қилди ва ресторатор бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги кунда жонажон Баия штатида раҳбарлик лавозимини эгаллаб турибди.

Жилберто Силва, 39 ёш. ЖЧ-2002да = 7та ўйин.Бир неча йил аввал футбол фаолиятини якунлагач, оиласи билан кичик ферма очиб, ўша ерда яшаши ҳақида айтиб ўтган эди. Аммо, Жилберто “Панатинаикос”нинг спорт раҳбари этиб сайланди. Апрель ойида эса ФИФАнинг бош маркази очилишида иштирок этиш учун Россияга келди.

Ривалдо, 45 ёш. ЖЧ-2002да = 7та ўйин, 5та гол.Футбол кўп вақтгача Ривалдони кўйиб юбормади. У футболдан бир неча бор кетиб, яна қайтиб келди. Маълум муддат “Бунёдкор”да ҳам ўйнади. 43 ёшигача “Можи-Мирин”да (мулла-жиринг эмас) тўп тепди ва кейинчалик клуб президенти бўлди.

Рикардиньо, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 3та ўйин.2012 йилдан бери бош мураббий бўлиб ишлаб келмоқда Асосан қуйи дивизиондаги бир неча Бразилия командаларини алмаштиришга улгирди.

Роналдиньо, 37 ёш. ЖЧ-2002да = 5та ўйин, 2та гол.Бугунги кунда Каталониянинг “Барселона” клуби элчиси ҳисобланади. Ҳиндистонда мини-футболни қойилмақом қилиб ўйнайди, хаттоки бу кетишда билан Бразилия футзал терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин. Ҳозирда рекламаларда суратга тушмоқда.

Клеберсон, 38 ёш. ЖЧ-2002да = 5та ўйин.У яқин кунларгача, гарчи МЛСда бўлмаса хам, АКШда футбол ўйнаб келарди. Унинг сўнгги жамоаси — Флориданинг “Форт-Лодердейл Страйкерс” клуби. Вампета, 43 ёш. ЖЧ-2002да = 1та ўйин.Сан-Паулу штатида депутатликка ўз номзодини қўйган. Бразилиянинг “Гремио Осаско” тўртинчи дивизионида оз вақт мураббийлик билан шуғулланган ва кейинчалик клуб президенти этиб тайинланган.

Жуниньо Паулиста, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 5 ўйин.Футболчилик фаолиятини якунлагач, “Итуано” жамоасида ишлагани маълум.

Кака, 35 ёш. ЖЧ-2002да = 1 ўйин.Ўшанда футболчи ҳали ёш эди. Каканинг олтин даври кейинроқ бошланди, у “Милан”, “Реал” таркибида тўп тепганда. Бу вақт ичида ярим ҳимоячи “Олтин тўп” соҳибига айланди. Куни-кеча МЛС вакили “Орландо Сити” таркибида фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди. Бу ҳақида футболчи аввалроқ ўз интервьюсида айтиб ўтганди.

Роналдо, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин, 8та гол.2002 йил ёзида миллионлаб болакайлар соч турмакларини ҳудди Роналдоки каби қилиб олишлари шунчаки рўй бермади. Фаолиятини якунлагандан сўнг, Феномен, ўзбекчасига айтганда, ўзини бироз “қўйиб юборди”. Бразилиядаги ташкилий қўмита раиси вазифасини бажарди, кейинроқ ўзининг агентлик бюросини очди, пойгаларда қатнашадиган клуб ва футбол жамоасининг акцияларини сотиб олди. Яқиндагина, мабодо “Реал”га у керак бўлса, спорт формасини тиклашини ва майдонга қайтишга тайёрлигини билдирди.

Денилсон, 40 ёш. ЖЧ-2002да = 5 ўйин.Футбол учрашувларини шарҳлаб туради, эксперт сифатида ТВ ва радиода мунтазам равишда эфирга чиқмоқда.

Эдилсон, 46 ёш. ЖЧ-2002 = 4 ўйин.Жаҳон Чемпионатидаги ғалабадан сўнг, қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилган, 2010 йилда эса фаолиятини якунлаганди. Аммо орадан олти йил ўтиб, футболни соғинди чоғи, бразилиянинг “Тобоан” жамоасида ўйнай бошлади.

Луизао, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 2 ўйин.Агентлик бизнесига кириб кетган футболчи, Жорже Мендеш империяси таркибига қўшилган. Луизао машҳур Мендешнинг Бразилиядаги вакили сифатида фаолият олиб бормоқда.

Луис Фелипе Сколари, 68 ёш.Мундиалдаги ғалабадан икки йил ўтиб, ўзига хос натижага эришиши мумкин эди. Сколари 2004 йил Европа Чемпионатида Португалияни чемпионликка олиб боришга яқин эди. 4 йил ичида аввалига Лотин Америкаси жамоаси билан ЖЧда ғалаба, кейин эса Европа чемпионлиги. Аммо бунга юнонлар қаршилик қилишди. Лондоннинг “Челси” клубида ишлади. Ўзбекистонга келиб, бир муддат Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи лавозимида ҳам фаолият олиб борган. Бразилия термасига қайтиш ачинарли якун топди, ўз уйидаги Жаҳон Чемпионати ярим финалида Германиядан 1:7 ҳисобида учралган мағлубиятни футбол жамоатчилиги узоқ вақт эслаб юриши аниқ. Айни пайтда Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубини бошқармоқда.

Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

championat.asia

Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади / CHAMPIONAT.asia

Буни ушбу терма жамоа қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

Мазкур терма жамоа яқиндагина 18 ёшгача бўлган заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди. Қолаверса, ушбу жамоамиз Осиё чемпионатида ҳам 3-ўринни банд этишга муваффақ бўлганди. Эндиликда заиф эшитувчилар терма жамоамиз Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа биринчилигига ҳозирлик кўрмоқда.

Турли хил ижтимоий лойиҳалар амалга оширишда анча фаол бўлган “Локомотив” профессионал футбол клуби заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар йўлга қўйди. Айни пайтда ушбу жамоа “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар футбол лигасида иштирок этмоқда. “Локомотив” жамоанинг барча аъзоларини тўлиқ экипировка ҳамда спорт анжомлари билан таъминлади. Қолаверса, жамоанинг машғулотлар ўтказиши ва ўйинларга пухта тайёргарлик олиб бориши учун спорт зали ҳам ажратди.

 

Куни кеча “Локомотив” стадионида заиф эшитувчилар жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда клуб раҳбарияти ҳамда заиф эшитувчилар жамоасининг экипировка билан таъминланишида ўз ёрдамини аямаган Elmakon компанияси вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида “Локомотив” ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар ҳали узоқ давом этишини билдирди:

– Ўзбекистонлик заиф эшитувчилар жамоаси бутун жаҳонда ўз обрўсига эга. Ушбу жамоа ҳамиша ўзи қатнашадиган мусобақаларда юқори ўринларни банд этади. Биз бундай ажойиб жамоанинг клубимиз номидан шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок этаётганидан мамнунмиз. Ушбу жамоага қандай ёрдам зарур бўлса, уни кўрсатишга доим тайёрмиз, – деди Тўлабек Акрамов.

Таъкидлаб ўтамиз, 4-марта ўтказладиган Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатида Ўзбекистон заиф эшитувчилар жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақа эртадан старт олади ва 6 майгача давом этади.

championat.asia

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари / CHAMPIONAT.asia

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли чеккаларидан ўнлаб терма жамоалар иштирок этишди. Ҳа, футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мана шу мусобақада иштирок этди.

Терма жамоамиз мураббийи Жамшид Асадов бир неча ой олдин тарихда илк бор Ўзбекистон ҳам мана шу Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин яқин вақт ичида барчаси аниқ бўлади деб менга мурожаат қилганди. Ўшанда ич-ичимдан севингандим. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон миқиёсидаги яна бир нуфузли чемпионатда иштирок этишининг ўзидан қувонгандим.

Мана бугун ўша жамоа Жаҳон чемпиони бўлди! Дунёда ҳозир мана шу йигитлар тенгсиз! Лекин уларнинг кўнгли ярим. Ҳар бир она боласини 9 ой ўз қорнида кўтариб юради ва минг азобда фарзандини дунёга келтиради. Лекин қандай қилиб ўз боласини ташлаб кетишга журъат қила олар экан? Мана шу болалар Меҳрибонлик уйида тарбияланиш билан бирга футбол билан шуғулланишга ва ўз юрти шарафини жаҳон миқиёсидаги мусобақада муносиб ҳимоя қилишга куч топа олишгани ҳақиқий жасорат эмасми? Финалда ўзини ҳам аямай гол уриб оёғини жароҳатлаб олган терма жамоамиз аъзосини кўрдингизми? Мана шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади. Мусобақада иштирок этган барча-барчани бугунги тарихий ғалаба билан табриклаймиз.

Ташкилотчилар беъжизга мусобақага "Келажак сенга боғлиқ" ("Будущее зависит от тебя") деб ном қўйишмаган. Мана шу болакайлар келажакда шундай инсон бўлиб етишишсин-ки, уларни дунёга келтирган лекин турли сабаблар билан "детдом"га ташлаб кетган ота ва оналар пушаймон бўлсин.

Жаҳон чемпионатига бориб ўйинлардан олдин қўлларини дуога очиб, Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаган, барча рақибларни енгиб байроғимизни баланд кўтарган укаларимиз билан бутун халқимиз фахрланади! Мени хурсанд қилган жиҳат йигитларимиз финал учрашувида ғолиб бўлишганидан кўп ўтмай Ўзбекистон МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнин табриги чоп этилди. Демак, бу сафарги Жаҳон чемпионлари ҳам эътибордан четда қолишмайди.

Сарлавҳани нотўғри ёзганим учун узр сўрайман. Уларнинг кўнгли ярим эмас. Сабаби Ўзбекистон мамлакати уларнинг ҳақиқий ота-онаси! Бу давлатда ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолиб кетмайди!

Нарзулла Сайдуллаев

championat.asia

футбол буйича жахон чемпионати Смотреть видео

Футбол U-23 Осиё чемпионати

6 мес. назад

Футбол U-23 Осиё чемпионати Узбекистон - Хитой.

Презентация России (ЧМ-2018)

6 г. назад

Презентация, которая была представлена на голосовании за страну хозяйку Чемпионата Мира 2018 по футболу....

Чемпионат мира 2018 по футболу, жеребьевка

3 г. назад

Жеребьевка отборочного цикла чемпионата мира во всех зонах прошла в Константиновском дворце Санкт-Петербу...

Футбол - Чемпионат 2018 Мира Узбекистан / Бахрейн

2 г. назад

Футбол - Чемпионат 2018 Мира Узбекистан / Бахрейн.

Голландия - Испания. 5 : 1. Чемпионат мира по футболу. Все голы!

4 г. назад

Голландия - Испания. 5 : 1. Чемпионат мира по футболу. Все голы!

Узбекистон ёшлари ЖАХОН ЧЕМПИОНИ булишди !!! 16.05.2018

2 мес. назад

ТЕЗКОР ХАБАР Telegram:https://telegram.me/afanditv ИНСТАГРАМ САХИФАМ: https://www.instagram.com/afanditv/ Бугунги дастурда: Меҳрибонлик...

Лови расписание чемпионата мира 2018. Футбол.

7 мес. назад

Поддержи этот проект ▻ https://goo.gl/MOuMHh ☆ Подключи свой канал к партнерке от AIR ▻ http://join.air.io/go_air ☆ Подпишись...

ЖЧ 2018 Суровнома

2 мес. назад

ЖЧ 2018 Суровнома, ГТВ 2018 футбол буйича жахон чемпионати олдидан суровнома,Сугд вилояти Жаббор Расулов район...

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон тарихда 1-марта чемпионликка эришди

5 мес. назад

ЭНГ СУНГГИ ЯНГИЛИКЛАРНИ УТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!!! ОБУНА БУЛИНГ ВА БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ.

Жаҳон чемпионати: Ўзбекистонда хурсандчиликни кўринг - BBC O

1 г. назад

Тошкентдан таниқли футбол шарҳловчиси Аброр Имомхўжаевнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишич...

Хитойда бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари

5 мес. назад

Хитойда бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон...

Ирматов мухим уйинни бошкаради.Кечаги натижалар.Бугунги уйинлар

2 нед. назад

Zamin TV каналига обуна булинг : https://goo.gl/Gbkyx3 --Телеграмдаги каналимиз : http://t.me/futbolY24 * Футболнинг энг долзарб...

Бугун ЖЧ-2018 бошланади ! Барса янги дарвозабон олмокчи.Роналду Салох хакида

3 нед. назад

Zamin TV каналига обуна булинг : https://goo.gl/Gbkyx3 --Телеграмдаги каналимиз : http://t.me/futbolY24 * Футболнинг энг долзарб...

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларининг жонли эфирларида FIFA-2018 ўйинларини томоша қилинг!

1 мес. назад

2018 йил 14 июндан 15 июлгача Россияда жаҳон мухлислари томонидан интиқиб кутилаётган, FIFA шаъфелигидаги дунёни...

УЗБЕК ЯНГИЛИКЛАРИ: ФУТБОЛ ТАРИХИДА ЭНГ ЯХШИ ТОП5 ФУТБОЛИСТЛАР UZ FUTBOL 2016

2 г. назад

АЗИЗЛАР ВКАНТАКТЕ ОЛАМИДА ТО'П5 ЛИК ОПРОСЫ УЧУН ОВОЗ БЕРМОКЧИ БО'ЛСАНГИЗ УШБУ ССЫЛКАГА БОСИНГ ➡ http://vk.com/uzboomt...

Сборная Узбекистана по футболу U-23 стала чемпионом Азии!

5 мес. назад

Сегодня, 27 января в китайском городе Чанчжоу состоялся финальный матч Чемпионата Азии U-23 между сборными...

Узбекистан чемпионати бокс 2017. O

7 мес. назад

Узбекистан чемпионати бокс 2017. O'zbekiston chempionati boks 2017/

Бунақаси Тарихда Булмаган ЯНГИ РЕКОРДАЛАР, Футбол юлдузлари МЕССИ ва РОНАЛДУ ҳақида..

3 нед. назад

Telegram:https://telegram.me/afanditv Бугунги дастурда: Хисоб буйича галаба козониб аслида маглуб булган франция Мухаммад...

Узбекистан U23-Япония U23 6-5 обзор матча(пенальти). O

7 мес. назад

Узбекистан U23-Япония U23 6-5 обзор матча(пенальти). O'ZBEKISTON-YAPONIYA 6-5 O'YIN MULOHAZA. Final O'ZBEKISTON-YAPONIYA 6-5 O'YIN ...

videokokon.ru

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари / CHAMPIONAT.asia

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли чеккаларидан ўнлаб терма жамоалар иштирок этишди. Ҳа, футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мана шу мусобақада иштирок этди.

Терма жамоамиз мураббийи Жамшид Асадов бир неча ой олдин тарихда илк бор Ўзбекистон ҳам мана шу Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин яқин вақт ичида барчаси аниқ бўлади деб менга мурожаат қилганди. Ўшанда ич-ичимдан севингандим. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон миқиёсидаги яна бир нуфузли чемпионатда иштирок этишининг ўзидан қувонгандим.

Мана бугун ўша жамоа Жаҳон чемпиони бўлди! Дунёда ҳозир мана шу йигитлар тенгсиз! Лекин уларнинг кўнгли ярим. Ҳар бир она боласини 9 ой ўз қорнида кўтариб юради ва минг азобда фарзандини дунёга келтиради. Лекин қандай қилиб ўз боласини ташлаб кетишга журъат қила олар экан? Мана шу болалар Меҳрибонлик уйида тарбияланиш билан бирга футбол билан шуғулланишга ва ўз юрти шарафини жаҳон миқиёсидаги мусобақада муносиб ҳимоя қилишга куч топа олишгани ҳақиқий жасорат эмасми? Финалда ўзини ҳам аямай гол уриб оёғини жароҳатлаб олган терма жамоамиз аъзосини кўрдингизми? Мана шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади. Мусобақада иштирок этган барча-барчани бугунги тарихий ғалаба билан табриклаймиз.

Ташкилотчилар беъжизга мусобақага "Келажак сенга боғлиқ" ("Будущее зависит от тебя") деб ном қўйишмаган. Мана шу болакайлар келажакда шундай инсон бўлиб етишишсин-ки, уларни дунёга келтирган лекин турли сабаблар билан "детдом"га ташлаб кетган ота ва оналар пушаймон бўлсин.

Жаҳон чемпионатига бориб ўйинлардан олдин қўлларини дуога очиб, Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаган, барча рақибларни енгиб байроғимизни баланд кўтарган укаларимиз билан бутун халқимиз фахрланади! Мени хурсанд қилган жиҳат йигитларимиз финал учрашувида ғолиб бўлишганидан кўп ўтмай Ўзбекистон МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнин табриги чоп этилди. Демак, бу сафарги Жаҳон чемпионлари ҳам эътибордан четда қолишмайди.

Сарлавҳани нотўғри ёзганим учун узр сўрайман. Уларнинг кўнгли ярим эмас. Сабаби Ўзбекистон мамлакати уларнинг ҳақиқий ота-онаси! Бу давлатда ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолиб кетмайди!

Нарзулла Сайдуллаев

championat.uz


Смотрите также