Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тақдирланди. Футбол ўзбекистон терма жамоаси


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокс бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари футболчиларга Рио олимпиадаси ва бокс бўйича Осиё чемпионатидаги ҳаяжонли дақиқалар, мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари, ғалаба ва мағлубиятни тўғри ҳис қилиш каби мавзуларда гапириб бердилар.

Тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ҳам сўзга чиқиб, боксчиларнинг ҳаммаси футбол мухлиси эканлигини алоҳида таъкидлади ва футболчиларга ҳал қилувчи ўйинлар олдидан омад ва муваффақият тилади.

Тадбирда боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар иштирок этишди. Сўзга чиққан Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримовлар ҳам футболчиларга катта мусобақалардаги тажрибалари ҳақида гапириб бериб, Ўзбекистон терма жамоасига Эрон билан бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда омад тиладилар.

Футболчилар номидан гапирган терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам боксчиларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейинги мусобақаларда ғалабалар бардавом бўлишини тилади.

Учрашув якунида икки терма жамоа аъзолари эсдалик учун суратга тушдилар.

championat.asia

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истайсизми? / CHAMPIONAT.asia

Ўзбекистон терма жамоалари мухлислар клубига аъзо бўлиш истагини билдирган ватанпарвар мухлислар сони ҳозирги вақтга келиб 1000 нафардан ортганини ҳисобга олган ҳолда ва ЎФФ анжуманлар зали 300 кишига мўлжаллангани сабаб, учрашув манзили ва куни ўзгарди:

Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган барча 5 июнь куни соат 16:00да “Жар” стадионининг 2-секторига (мўлжал Чорсу бозори) келишлари мумкин. Мухлислардан ўзлари билан икки дона паспорт копияси, 4 дона оқ фондаги 3x4 расм олиб келишлари сўралади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка тақдим этишни жорий қилади.  (махсус гувоҳнома),

Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.

Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон ва Беларусь ўсмирлари ўртасидаги ўйинда жамоамизни қўллаб қувватлаймиз.

Футбол мухлислари клуби аъзоларига эслатма: -16 ёш ва ундан катталар аъзо бўлиш имкониятига эга.- аввалгидек мухлислар клуби аъзолигига қабул қилиниш учун PFL футбол клублари мухлислар клуби аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт эмас.  - Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган  низомга  ҳамда мухлислар клуби томонидан тузиб чиқилган ички тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос- Мухлислар клубига аьзолик бадал пули йўқҚолган барча масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинади.

Батафсил маълумот учун:Телефон +998901759001 (телеграм)Телеграм Канал: @AbdurahmonFazilov

championat.asia

Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тақдирланди / CHAMPIONAT.asia

Вакилларимиз мусобақанинг "В" гуруҳида иштирок этиб, гуруҳда Швецияни 5:3, Индонезияни 17:2, Кувайтни 9:2 ҳисобида мағлуб этишди.Ярим финалда эса мусобақа фаворити сифатида эътироф этилаётган Россия терма жамоаси 3:2 ҳисобида таслим этилди.Финалда Швецияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясида Жаҳон чемпионларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти, терма жамоа мураббийлари, футзалчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Жаҳон чемпионатида юксак ғалабага эришиб, Ватанимиз байроғини баландга кўтарган қуйидаги футзалчилар ва мураббийларга ЎФФ президенти номидан вице-президент Шоакром Исроилов эсдалик совғалари топширди:

1.Обидов Миразамат Рашид ўғли2.Норхўжаев Хўжамурод Ахролхўжа ўғли3.Ғойибов Рустамбек Файзулла ўғли4.Собитбеков Жалолиддин Фаррух ўғли5.Қаршиев Жалолиддин Баходирович6.Абдуллаев Фаррух Саъдулло ўғли7.Шарафиддинов Давронбек Бахромжон ўғли8.Шокиржонов Акобиржон Шавкатжон ўғли9.Толипов Ҳабибулло Шокирович10.Икрамов Мирзабек Тўлқунович

МураббийларАҳмедов Муроджон Ҳуснутдинович - бош мураббийАҳмедов Ҳаким Ҳуснутдинович - ёрдамчи мураббийБердиев Рустам Ахназарович - ёрдамчи мураббийКровов Анатолий Николаевич - Менеджер

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа ғолиблигидан ташқари, турнирнинг "Энг яхши дарвозабони" ва "Энг яхши тўпурари" номинацияларида ҳам тенгсиз деб топилишганини алоҳида таъкидлаш керак.

U-18 World Deaf Futsal Championship мусобақаси энди 2021 йили Хитойда ўтказилиши режалаштирилган.

championat.asia


Смотрите также