Турнир жадвали. Чемпионлар лигаси футбол 2017


Чемпионлар лигаси

“Реал” иккинчи марта бир йилда тўртта совринни қўлга киритди.

Киритилди: 05:40, 17.08.2017. Ўқилди: 6693 марта. Фикрлар сони: 1 та.

УЕФА 2019/20 мавсумидаги Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Киритилди: 19:09, 08.08.2017. Ўқилди: 5979 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси саралаши плей-офф босқичига қуръа ташланди.

 

Киритилди: 16:56, 04.08.2017. Ўқилди: 14295 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Бугун Чемпионлар лигасида якуний саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

 

Киритилди: 12:16, 04.08.2017. Ўқилди: 12543 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Агар "Реал" клуби Чемпионлар лигасининг янги мавсумида ҳам ғалаба қозонса, 1976 йилдан буён қаторасига уч марта бу ишни уддалаган жамоага айланади.

 

Киритилди: 22:08, 01.08.2017. Ўқилди: 22613 марта. Фикрлар сони: 4 та.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти миллий ва халқаро турнирларда ғалаба қозонишса, футболчилар қанча мукофот пули олишларини маълум қилди. 

Киритилди: 10:25, 01.08.2017. Ўқилди: 3532 марта. Фикрлар сони: 0 та.

25 июль куни Чемпионлар лигасининг 3-саралаш босқичи ўйинлари старт олди.

Киритилди: 10:35, 26.07.2017. Ўқилди: 3239 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуринью Англия Премьер-лигаси тақвимидан нолиди.

 

Киритилди: 15:02, 22.07.2017. Ўқилди: 6573 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Чемпионлар лигасида 2-саралаш босқичи ўйинлари якунланди.

 

Киритилди: 11:14, 20.07.2017. Ўқилди: 12816 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Европада Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичининг жавоб ўйинлари бошланди.

 

Киритилди: 21:07, 18.07.2017. Ўқилди: 13636 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жорий йил Европа Чемпионлар кубоги|ЧЛ финалига мезбонлик қилган мамлакатлар сони 16тага етди.

Киритилди: 12:28, 16.07.2017. Ўқилди: 6007 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчес жамоадан кетиш истаги борлигига ишора қилди.

Киритилди: 00:55, 16.07.2017. Ўқилди: 5084 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛ саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди.

 

Киритилди: 17:19, 14.07.2017. Ўқилди: 15551 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Бугун, 14 июль куни Чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

 

Киритилди: 10:49, 14.07.2017. Ўқилди: 14059 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этувчи 22та клубнинг мавсумолди ўртоқлик ўйинлари рўйхати.

 

Киритилди: 22:03, 08.07.2017. Ўқилди: 17708 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чемпионлар лигаси 2017/18 мавсумининг 1-саралаш босқичи ўйинлари якунлангач, 2-саралаш босқичи жуфтликлари аниқланди.

 

Киритилди: 10:35, 05.07.2017. Ўқилди: 18605 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чемпионлар лигаси 2017/18 мавсумининг 1-саралаш босқичи ўйинлари якунланди.

 

Киритилди: 10:26, 05.07.2017. Ўқилди: 10945 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ёзги трансфер мавсумининг дастлабки ойи ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. 

Киритилди: 17:15, 26.06.2017. Ўқилди: 10546 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хитойнинг «Сина» ахборот агентлиги ЕЧЛда зафар қуча олмаган юлдузларнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

 

Киритилди: 18:54, 09.06.2017. Ўқилди: 22842 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Чемпионлар лигасининг 2016/17 мавсумида «Ювентус» энг кўп даромадга эга бўлди.

 

Киритилди: 22:09, 08.06.2017. Ўқилди: 16386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

stadion.uz

Осиё чемпионлар лигаси

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчоракфинал ўйинлари давом этмоқда.

Киритилди: 23:41, 15.05.2018. Ўқилди: 3345 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Жорий мавсум Осиё Чемпионлар Лигасининг асосий босқичи анча шиддатли ўйинлар билан бошланди.

Киритилди: 17:49, 19.02.2018. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.

2002 йили йўлга қўйилган Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида шу кунга қадар жами 126та клуб иштирок этди.

Киритилди: 15:33, 12.02.2018. Ўқилди: 3694 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Сўнгги йилларда Осиё Чемпионлар Лигаси ўзбек клублари учун жуда оғир ўтмоқда. 

Киритилди: 16:34, 04.01.2018. Ўқилди: 7693 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 6 декабрь куни 2018 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Киритилди: 14:10, 06.12.2017. Ўқилди: 18847 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Бугун, 18 ноябрь куни Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки финал ўйини бўлиб ўтди.

Киритилди: 23:24, 18.11.2017. Ўқилди: 8320 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Осиё чемпионлар лигасининг яримфинал жавоб ўйинлари старт олди.

Киритилди: 00:26, 18.10.2017. Ўқилди: 4252 марта. Фикрлар сони: 2 та.

ОЧЛда ҳал қилувчи палла яқинлашди - бугун «Ғарб», эртага эса «Шарқ»да ярим финал босқичига старт берилади.

 

Киритилди: 16:31, 03.10.2017. Ўқилди: 4687 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" жамоаси ўз майдонида Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клубини маъғлубиятга учратди.

Киритилди: 17:31, 24.05.2016. Ўқилди: 3276 марта. Фикрлар сони: 0 та.

 “Насаф”-“Тракторсози”  (2:1) учрашувида жамоамиз футбол мактаби тарбияланувчиси, 18 ёшли Одил ҲАМРОБЕКОВ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, стадионга йиғилган минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Киритилди: 09:46, 27.02.2015. Ўқилди: 3015 марта. Фикрлар сони: 0 та.

stadion.uz

Чемпионлар лигаси тўпурарлари географияси

ЕЧЛ|ЕЧК тарихида 100та гол уриш ҳали ҳеч бир футболчига насиб қилмаган. Фақат икки киши ушбу натижани қайд этиш имкониятини ҳамон сақлаб туришибди. Атиги саккиз ўйинчи квалификация баҳсларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 50 ёки ундан кўпроқ гол уришган. Қуйидаги мақола турли мамлакатлардан «Кўҳна қитъа»га ташриф буюриб, Чемпионлар Лигасида ўзига хос кўрсаткич қайд этганлар ҳақида. Улар орасидан ўрин олган ҳам-юртимиз Максим Шацкихнинг натижаси европалик мутахассислар томонидан юксак баҳолангани эса кишини қувонтиради.

Европа

Испания. Рауль Гонсалес («Реал»). Узоқ вақт ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари номини ўзида сақлаб, сўнгра бу борада Месси ва Роналдуни олдинга ўтказиб юборган футболчи. Ўртача кўрсаткич бўйича замонамиз юлдузлари илгарилаб кетишган, аммо Раулнинг 71та голи - Испанияда тенгсиз. Агар Ди Стефанони ҳам аргентиналик эмас, испан деб ҳисоблайдиган бўлсак, унинг 49та аниқ зарбаси рекорд учун камлик қилиши аниқ. Морьентес турнирнинг асосий босқичида 30та, Хенто эса 32та тўп киритишган.

Германия. Томас Мюллер («Бавария»). 39та гол - Германия учун энг яхши кўрсаткич. Буюк тўпурарларга эга мамлакат футболида Томас ҳаммани ортда қолдирди. Тўғри, Герд Мюллерда самарадорлик юқори бўлган - 35 ўйинда 34та гол. Аммо унинг фамилиядоши 90та уриниш ҳисобига биринчи ўринга кўтарилиб олган. Бу борадаги учинчи натижа Клозе, Хайнкес ҳамда Баллакни ортда қолдирган Марио Гомесга тегишли.

Англия. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед»). Инглизлардан етакчини аниқлаш қийин эмас - Рунида 30та (квалификация раундида яна 4та) гол бор. 24та гол урган Пол Скоулз эса Фрэнк Лэмпард (23) ҳамда Стивен Жеррард (21)ни ортда қолдириб иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Италия. Филиппо Инзаги («Ювентус», «Милан») - 46та гол. Филиппо бу борада бошқа бир италиялик афсона - Алессандро Дель Пьеро (42та гол)дан ўзиб кетган. Учинчи ўрин соҳибини аниқлаш бироз қийинчилик туғдириши тайин. У - Маццола, Тотти ёки Росси эмас, балки ЕЧЛдаги рақиблари дарвозасини 25 марта ишғол қилган Марко Симеоне.

Франция. Карим Бензема («Лион», «Реал»). Бу футболчининг рекорди УЕФА вакилларини ҳайратлантирди - 51та гол билан Анрини ортда қолдирди (Тьерри асосий босқичда 50та, квалификацияда битта тўп киритган) ва «Наполи»га қарши баҳснинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Бензема ушбу кўрсаткични қайд этиш учун 89та учрашувда майдонга тушди. Француз голеадорлари орасида учинчи ўринни эгаллаб турган ҳужумчи ҳам машҳур - афсонавий Трезеге. Мазкур ҳолатнинг ўзига хос жиҳати нимадалигини биласизми? Карим - жазоирлик, Тьерри - антилиялик, Давид эса Францияда туғилган аргентиналиклар оиласи вакили.

Португалия. Криштиану Роналду («МЮ», «Реал»). ЕЧЛнинг асосий босқичида 95та, квалификацион раундда яна битта гол. Буюк Эйсебио (47) анча орқада, Фигунинг 24та голи ҳам яхши натижа, аммо Криштиану мутлақо рақобатдан холи. Ҳа, Роналду Чемпионлар Лигасида ҳақиқий гол машинасига айланиб улгурди.

Россия. Сергей Юран («Бенфика», «Спартак», «Штурм»). УЕФА расмий сайти Юраннинг ЕЧЛда 13та тўп киритгани ҳақида маълумот келтирган. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Широков ва Тихонов (11тадан гол) эгаллаб туришибди. Мазкур ҳолат россияликларнинг Чемпионлар Лигасида тўпурарлик борасида оқсашганидан далолат. Мисол учун, Думбия, Халк, Рондон ва Это`О сингари ҳужумчилар Россия клублари сафида тўп сурган голеадорларнинг энг яхшисига айланишган. Бу номларни кўриб, мазкур рўйхатда Кержаков, Сичев ҳамда Павлюченконинг йўқлигини тўғри тушуниш мумкин.

Украина. Андрей Шевченко («Динамо» Киев, «Милан», «Челси»). Агар квалификация раундидаги муваффақият ҳисобланмаса, 48та гол. Аммо УЕФА барча натижаларни инобатга олади - Шевченко 59та гол билан турнир тарихидаги бешинчи тўпурар бўлиб турибди. Украиналиклар орасида сермаҳсуллик бобида иккинчи ўринни эгаллаган форвардни топиш ҳам қийин эмас - Сергей Ребров асосий босқичда 20та, умумий ҳисобда эса 31та гол уриб, ажойиб кўрсаткич қайд этган. Турли даврларда 10тадан тўп киритган «Шахтёр» вакили Воробей ҳамда «динамочилар» Буряк ва Блохин учинчи поғонани бўлишиб туришибди.

Бельгия. Поль ван Химст («Андерлехт»). Ўтган асрнинг 60-йилларида Поль Чемпионлар Кубогининг энг яхши тўпурари бўлган, унинг «Андерлехт»и Бельгияда яккаҳокимлик қилганди - ван Химст билан тўққиз марта чемпионликка эришилди. Фахрий футболчининг ёши ҳозир 70дан ошди, шу пайтгача ЕЧЛда 20талик довонга етиб келиш ҳеч бир бельгияликка насиб этмади. Поль буни шараф билан уддалаганди. Люк Нилис ҳисобида 18та гол бор. Мабодо Лукаку Чемпионлар Лигасида барқарор қатнашадиган жамоа сафига ўтса, ўз мамлакати рекордини янгилаши мумкин.

Туркия. Ҳоқон Шукур («Галатасарой»). Ван Химст бельгияликлар учун қанчалик қадрли бўлса, Шукур турк­лар учун худди шундай аҳамият касб этади. Ҳоқоннинг тўй маросими ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилинган, ЖЧ-2002да эсда қоларли гол муаллифига айланган. Шукур ЕЧЛда, квалификация раундини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 22та тўп киритган.

Голландия. Руд ван Нистелрой (ПСВ, «Манчестер Юнайтед», «Реал»). Руднинг ҳисобида 60та гол бор. Унинг энг яқин таъқибчилари ҳам ажойиб футболчилар - Макаай ва Клюйвертда 29тадан гол. Роббен (25) яқин орада уларни ортда қолдириши мумкин. Шунингдек, ван Перси ҳам ЕЧЛ асосий босқичида 25та тўп киритган. «Олтин тўп» соҳиблари Кройф ҳамда ван Бастеннинг ҳисобидаги голлар сони 19та - ўз даврлари учун ёмон натижа эмас.

Швеция. Златан Ибрагимович («Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», «ПСЖ»). Эътиборлиси, Златан олтита турли клублар сафида ЕЧЛдаги рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Ҳаттоки, Анелька ҳам тўртта жамоада шундай кўрсаткич қайд этганди. Швед ҳисобида худди Шевченко сингари 48та гол бор. Демак, элликталик довонни забт этиш учун Ибрагимовичга яна 2та гол етмай турибди.

Польша. Роберт Левандовски («Боруссия» Д, «Бавария»). Роберт ЕЧЛга Месси, Роналду ва Бенземадан бироз кечроқ кириб келган. Шундай экан, замонамиз футболчилари ҳақида гап кетганда, айнан поляк баъзи рекордларни янгилаш имкониятини сақлаб турибди. Биринчи ўринга даъвогарлик қилиши қийин, чунки эндигина 38та гол урди, аммо афсонага айланиши... Польша авваллари бундай жаҳон даражасидаги тўпурарга эга бўлмаган. Агар Левандовски келгуси бир-иккита мавсумни кўнгилдагидек ўтказса, тарихдаги энг яхши мерганлар ўнлигига кириши аниқ.

Венгрия - Ференц Пушкаш («Гонвед», «Реал») - 35та гол; Уэльс - Райан Гиггз («Манчестер Юнайтед») - 28та гол; Чехия - Ян Коллер («Андерлехт», «Боруссия» Д.) - 19та гол; Швейцария - Кулибай Тюркильмаз («Галатасарой», «Грассхоппер») - 13та гол; Греция - Костас Митроглу («Олимпиакос», «Бенфика») - 16та гол; Австрия - Тони Польстер («Аустрия»), Петер Пакульт («Тироль») - 10тадан гол; Хорватия - Марио Манжукич («Динамо» З, «Бавария», «Атлетико», «Ювентус») - 21та гол; Руминия - Георге Хажи («Стяуа», «Реал», «Барселона», «Галатасарой») - 19та гол; Финляндия - Яри Литманен («Аякс», «Ливерпуль») - 23та гол; Норвегия - Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») - 20та гол; Шотландия - Алли Маккойст («Рейнжерс») - 18та гол.

Бошқа қитъалар

Аргентина. Лионель Месси («Барселона»). «Кумуш мамлакат» ЕЧЛга кўплаб буюк форвардларни тақдим этган. Месси 93та тўп киритган бўлса, ундан кейинги ўринларни Ди Стефано (гарчи Испания фуқароси ҳисоблансада), Серхио Агуэро ва Эрнан Креспо (мос равишда 31 ва 28тадан), Лисандро Лопес (23) эгаллаб туришибди. Шундай экан, Лео ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги тайин. Фақат ушбу рўйхатда Игуаиннинг йўқлиги ажабланарли  «Ювентус» форварди Чемпионлар Лигасида Савиоладан ҳам кам гол урган.

Бразилия. Кака («Милан», «Реал»). Ушбу мамлакат ҳақида гап кетганда, биринчи ўринга Ривалдо (27), Жардел (25), Элбер (25) ёки Ромарио (20) каби футболчиларни қўйганлар адашишади. Кака «Милан» ва «Реал»­даги сермаҳсуллиги эвазига биринчи ўринни ҳозирча ўзиники қилиб олган, унинг ҳисобида 30та гол бор. Шунга қарамай, бразилияликлар бир миллат вакиллари сифатида турнирда ажойиб натижа қайд этишган - улар ўтган йилнинг декабрида 800та голли кўрсаткични биринчи бўлиб босиб ўтишди. Эътиборлиси, «сўйлоқ» Роналдо ЕЧЛда атиги 16та тўп киритган, бу турнирга меҳри баланд эмаслиги кўриниб турибди. Яқинда «Спартак» сафига қўшилган Луис Адриано ҳисобида 20та гол бор.

Кот-д~Ивуар. Дидье Дрогба («Марсель», «Челси», «Галатасарой»). Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши африкалик ҳужумчи - учта клуб сафида 44та гол. Дидье кеч бўлсада суперфорвард даражасига кўтарилди, аммо Моуриньо қўл остида улкан ютуқларга эришди. Фаолиятини якунлашни хоҳламай, Туркияга йўл олди ва у ерда ҳам ЕЧЛдаги рақиблари дарвозасини ишғол қилди. АПЛ афсонасининг фаолиятини ҳамма ерда муваффақиятли кечди.

Камерун. Самуэль Это~О («Мальорка», «Барселона», «Интер», «Челси»). Тўртта турли клубда гол урди, фаолияти узоқ чўзилди, ўртача сермаҳсуллиги баланд эмас, аммо Самуэль афсоналар орасида. Ўттизталик кўрсаткични забт этгани туфайли ушбу турнирдаги африкаликлар орасида иккинчи бўлиб турибди. Ёмон эмас, аммо Это`О Моуриньонинг «Интер»идаги каби тартибли футболчи бўлганида, янада юқорироқ кўрсаткичга эришарди.

Уругвай. Эдинсон Кавани («Наполи», «ПСЖ»). Жорий мавсум Каванини ҳеч ким тўхтатолмаяпти - Лига 1 клублари ҳам, «Барселона» ҳам. «Матадор» Чемпионлар Лигасига ажойиб тарзда тайёргарлик кўрди, ваҳоланки, авваллари ҳам ушбу турнирда голлар урган. «Реал» ёки «Барселона» сафида ўйнамай туриб 24та тўп киритгани - яхши кўрсаткич. Кавани худди Суарес каби голлари сонини оширишда давом этмоқда. Луис кўп ўйнамади, аммо ҳозиргача ЕЧЛдаги рақиблари дарвозасини 22 марта ишғол қилган. Икки уругвайлик ўртасида қизиқарли баҳс кечмоқда. Кўрайлик-чи, улардан қайси бири якунда юқорироқ ўринни эгалларкан...

Бошқалар

Мексикалик Уго Санчес ва Хавьер Эрнандес, беларуслик Виталий Родионов, латвиялик Михаил Михолап ўз мамлакатларида тенгсиз ҳисобланишади. Ўз навбатида, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацкихнинг натижаси ҳам мақтовга лойиқ - Макс худди Лэмпард, Фабрегас ҳамда Литманен сингари 23та тўп киритган.

Перулик Клаудио Писарро ҳисобида 21та гол бор. Февралда «Бавария» дарвозасини ишғол қилган Алексис Санчес ҳамюрти Артуро Видални ортда қолдирди. Аммо мюнхенликлар ярим ҳимоячиси бундан асло ранжимади. Тўп киритишдан кўра, футболчиларни афсонага айлантирадиган турнирнинг кейинги босқичига йўл олиш афзалроқ.

Юзлик довонни ким биринчи забт этади?

Қизиқ савол. Ахир 95:93 ҳисоби Месси фойдасига эмас. Мабодо аргентиналик ҳужумчи «ПСЖ»га қарши кечадиган жавоб учрашувида қойилмақом ўйин кўрсатса, кузни кутишга ҳожат қолмаслиги ҳам мумкин. Боз устига, Роналду ҳам жим. «Наполи» билан Мадридда ўтказилган ўйинни қўшиб ҳисоблаганда, португалиялик юлдуз ЕЧЛда 527 дақиқадан буён гол уролмаяпти. Бироқ «Реал»нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти юқорироқ эканини инобатга олсак, Криштиану қўшимча устунликка эга. Хуллас, Роналду бу борада Леони ортда қолдириб, Чемпионлар Лигаси тарихида биринчи бўлиб 100та голли довонни забт этадиган кўринади.

stadion.uz


Смотрите также